82
қолган. Бунда у ўзининг аввалги, яъни қизлик оиласи билан барча алоқани
тамомила узган. Эрининг барча қариндошларига агнат қариндош
ҳисобланиб, янги оилада барча аёлларга ўхшаш ҳолатда бўлган –
filia loco
.
Унинг барча мулки янги оиланинг оқсоқолига тегишли бўлган. Оила
бошлиғи аёлнинг шу оилада яшаш давомида орттирган мулкига ҳам эгалик
қилган. Оила бошлиғининг аёлга муносабати қолган бошқа
alieni juris
ҳолатидаги оила аъзоларига бўлган муносабатига ўхшаш бўлган. Cum manu
никоҳ турида аёл кишининг асосий ва ягона ҳуқуқи бу мерос олиш ҳуқуқи
бўлиб, оиладаги бошқа аёллар билан тенг мерос олиш ҳуқуқига эга бўлган.
б)
Sine manu
никоҳ турида эр-хотин муносабатлари. Sine manu никоҳ
тури классик ва классик даврдан кейинги вақтда кенг тарқалган бўлиб, аёл
кишининг хўжалик соҳасида ва ижтимоий жиҳатдан мустақилликка
эришиши натижасида шаклланди. Бу никоҳ турида хотин эрининг агнат
қариндошларига агнат ҳисобланмаган, аксинча, у ўз оиласи аъзоларига агнат
қариндош ва никоҳ қургунча sui juris шахс бўлган бўлса,
шундайлигича
қолган. Шунинг учун бундай никоҳ тури хотиннинг ҳуқуқий ва муомала
лаёқатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Лекин шунга қарамасдан
бундай
никоҳ турига киришиш турли хил ҳуқуқий оқибатларга олиб келган: хотин
эрининг ҳуқуқий ҳолатига эга бўлган ва эридан
моддий таъминот талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлиши, эр билан хотин бир-бирини ҳурмат қилиши ва
бир-бирига ғамхўрлик қилиши лозим бўлган, шунингдек, уларнинг ҳаётига
таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт
бўлган, яъни улар бир-бирлари билан судлашиши ва бир-бирларига қарши
гувоҳлик бериши тақиқланган. Эр хотинига моддий таъминот бериши, хотин
эса уй хўжалигини тебратишга мажбур бўлишган. Эр
хотинининг сеп
мулкини бошқара олган, лекин у хотинининг бошқа мулкига ҳаққи
бўлмаган. Хотиннинг бундай мулкий жиҳатдан мустақиллик ва алоҳида
мулкий ҳолатга эга бўлишининг сабаби – эрининг қарзлари эвазига
хотиннинг сеп мулкини бериб юборишини тақиқлаш ва
шу борадаги бир
қатор кафолатлардан иборат эди. Бу мақсадда эр билан хотин бир-бирларига
совға-салом бериши ҳам тақиқланган эди.
Sine manu никоҳ турида аёл кишининг мустақил ҳолати хотиннинг эри
оиласида ва ҳатто фарзандлари ўртасида мерос ҳуқуқлари барҳам топишига
олиб келган. Она ва фарзандлар фақатгина когнат қариндошликда бўлишган,
бу ҳолатлар кейинчалик преторлар томонидан йўқ қилинган, шундан кейин
эр ва хотин, она ва фарзандлар бир-бирларига мерос қолдириш ҳуқуқига эга
бўлганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: