Тадбиркорларга подшоҳларнинг эътибори
Абдуллоҳ менга бир гапни кўп такрорларди.
-
Абдусалом унутма, амалдор, соқчи кабилар миллат қаҳрамони, қутқарувчиси
унвонига эга бўла бошласа, нуқул улар айтар сўзи устун бўлаверса, аҳвол оғирлашади.
Тадбиркорнинг қадами қирқилиб, оддий халқнинг оғзига мухр босилади. Халқни
тожирлару, тадбиркорлар қутқаради. Амалдорлар, султонлик, соқчилар уларнинг ишларини
осонлаштиришда ёрдам берсалар, мамлакат бой бўлиб, куч
-
қудрати ортади.
У нимани гапирса, минг марта ўйлаб сўзлайди. Айтганлари айни ҳақиқат. Шу
жиҳатдан Марв султонидан миннатдор бўлсак арзийди. Тожирлар, тадбиркорларга
етарлича шароитлар яратиб қўйган. Солиқлар жуда паст (аммо шу озгина солиқларни
кўпчилик савдогарлар тўлагани ва кўп мол олиб кирилиб, олиб чиқилгани, сотилгани
эвазига ғазнага яхшиган даромад келади), амалдорлар ўзича ишларимизга аралашолмайди,
солиқчилар султондан қўрққанидан бизга яқинлашмайди.
Султоннинг ислоҳотлари ҳақида озгина айтиб ўтишим керак. Шунда инсофдан
бўлади. Чунки эркин савдомиз ва бойиб кетишимиз, нархларни қимматлаштирмай халққа
ҳам, ўзимизга ҳам фойдали савдо қилаётганимизга султоннинг ёрдамлари эавазига
эришдик. Шоҳимизнинг энг катта ёрдами
–
тадбиркордан давлатнинг қўлини торттиргани
бўлди. Бу орқали порахўрликлар, тожирларнинг синиб кетишлари, солиқчиларнинг ортиқча
пул йиғимлари ва беҳуда текширишларидан қутулдик. Ундан ташқари карвонга туя, от
етмаса ёрдам олишлар, пул етмаса ғазна орқали қарзга пул ажратилиши, карвонсаройдаги
арзон тўлов, чегара орқали савдо қилганда соқчилар кузатуви кабилар ҳам султоннинг
ғамхўрликларидан.
Мен дунё кезиб бизнинг султончалик тадбиркорларни, деҳқонларни тушунадиган,
юрт ривожи, илм
–
фан равнақи учун тиришган подшоҳни кам кўрдим. Ишқилиб умри узоқ
бўлсин. Тадбиркор бой бўлса, давлат бой бўлади. Давлат бой бўлса, халққа эътибори кўп
бўлади. Халқ ғамхўрлик кўргач, кўпроқ ишлайди ва яна давлатни бой қилади.
Шунга амин бўлдикки, давлат бозордан қўлини тортса, мамлакат гуллаб
-
яшнаб
кетаркан. Бунга жонли гувоҳ бўлиб турибмиз.
Ҳар бир мусулмон султон халқига мана шундай эътибор берса, қиёматгача, қўлимиз
баланд бўлади. Акси бўлса, ўзгаларга муҳтож бўлиб, номусулмонларнинг қўлида эзилиш
кутади. Улар чалган ноғораларга ўйин тушишдек ноиложлик етади. Аллоҳим
мусулмонларнинг қўлини доимо баланд қилсин.
Ҳа, яна бир гап: агар марвлик бирор савдогар бошқа мамлакатда бир хато қилса,
ёки ноҳақ зулм кўрса, султон бир нома билан мурожаат қиларди. Аскари билан жангга
чиқмаса
-
да, яхши музокара йўли билан муаммоларни ҳал қиларди. Бу каби ишларни бошқа
султонлар ҳам амалга оширардики, шунинг учун келишув осон кечарди.
Давлат эътибор қилса, шўрхок ердан гул униши бор гап. Халқ билан султон
бирлашса, унча
-
бунча кучлар уларни енголмайди. Тадбиркор қўллаб
-
қувватланса,
султонлик камбағал бўлмайди.
Бир пайтлар, яъни тадбиркорликни бошлаганимизда аҳвол оғир эди. Солиқлар
баланд, чегарадаги муаммолар, порахўрлик, амалдорларнинг кирдикорлари, қозининг
адолатсиз ҳукмлари авжида эди. Шу сабаб, кўп тадбиркорлар ўз юртидан бошқа
мамлакатга кўчиб кетган ва ўша ерларда бойиб кетганди. Янги султон келгач, биринчи
навбатда қозиларни ишдан олиб, соқчибошиларни жиловлашга киришди. Кейин бозорга
эътибор берди. Ортиқча текширувларни тўхтатиб, шаҳардан ташқаридаги ҳудудларда
солиқларни халқ мамнун бўладиган даражада туширди. Халқ билан очиқдан очиқ мулоқот
қиладиган бўлди. Натижада яна юзлаб муаммолар ўз ечимини топа бошлади. Бошқа
мамлакатдаги юртдошларимизни мамлакатга жалб қила бошлади. Бу султон тожирлар ва
тадбиркорлар юрт равнақи учун ҳал қилувчи омил эканини англаб етди. Биз ҳам қўрқмай
Марвда савдони бошлаб юбордик.
Солиқлар пастлиги учун, тожирлар қийналмай қолди. Натижада закот, хайр
-
эҳсон
кабиларни бемалол қила бошлади. Айримлари мадраса очди, устахоналар ташкил қилди,
ишлаб чиқаришларни йўлга қўйди. Халққа енгиллик бўлди.
Аммо сарой уламоси бироз журъатсизроқ. Улар амалдорларнинг таҳдидлари олидида
ҳамон мум тишламоқдалар. Адолатсизликлар ҳақида биринчи гапиришлари лозимлиги
ҳолда, сукут сақламоқда. Уларнинг ўрнига ҳам тадбиркор, тожир, деҳқон, умуман оддий
халқ гапирмоқда. Табиийки оддий халқнинг гапи узоққа бормайди. Сарой уламосининг
битта адолатли таклифи билан бутун халқнинг муроди ҳосил бўлади. Қўрқаманки, шу
қўрқоқликлари биздан кейинги авлодларда ҳам давом этмасайди. Ишқилиб уларнинг
Холиқдан эмас маҳлуқдан қўрқуви ортидан минглаб оддий халқ жабр кўрмасайди.
Аллоҳим Ўзинг асра ва уларга инсоф, шижоат бергин.
Do'stlaringiz bilan baham: |