Я. Алиев – тдиу “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, и ф. д



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/75
Sana03.11.2022
Hajmi2,13 Mb.
#859747
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75
Bog'liq
Армат SanIqt Kaf 11.Real sektorda mahsulot sifati va raqobat

Назорат учун саволлар 
1. Стандартлар нима сабабдан қўлланилади? 
2. Стандартлар қандай муаммоларни ҳал этадилар? 
3. Қандай стандартлар ташкил қилинади? 
4. Стандарт маъноси нимадан иборат?
 
18
Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида” ги қонуни. 28.12.1993 йил. 
19
Quality systems and standards for a competitive edge. J. Luis Guasch, Jean-Louis Racine, Isabel 
Sánchez, Makhtar Diop. 2007. NW Washington, DC 20433. ISBN-13: 978-0-8213-6894. 


45 
4- боб. ISO – ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИНГ САНОАТ 
МАҲСУЛОТЛАРИНИ СТАНДАРТЛАШТИРИШДАГИ ЎРНИ
 
 
4.1. Стандартлаштиришни шаклланиши, ривожланиши ва 
амал қилиши.
4.2. 
ISO 
– халқаро стандартлаш бўйича халқаро 
ташкилотларнинг мақсади ва вазифалари.
4.3. ISO – 9001 сифат тизимини қўллашнинг хусусиятлари. 
Стандартлаш бўйича минтақавий ташкилотлар фаолиятининг 
хусусиятлари (ИСО, МЭК, СЕН, СЕНЭЛЕК ва бошқалар). 
 
Таянч иборалар: 
сифатни бошқаришда халқаро стандартлар, 
ISO – 9001 сифат тизими, ИСО, МЭК, СЕН, СЕНЭЛЕК 
4.1. Стандартлаштиришнинг шаклланиши, ривожланиши 
ва амал қилиши 
Европа 
иттифоқининг 
стандартлаштириш 
соҳасидаги 
фаолияти мазкур иттифоқни таъсис этиш тўғрисидаги Рим 
шартномасининг 100 моддасига асосланади. Ушбу шартнома 
Европа иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ҳуқуқий, маъмурий 
қорорларини яқинлаштиришни кўзда тутади. 
Европа иттифоқининг 1985 йил 7 майдаги “Техник 
уйғунлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасига янгича ёндошув 
тўғрисида”ги қорорида Европа иттифоқи кенгаши қуйидаги 
тамойилларни белгилаб берди: 
- Рим шартномасининг 100 моддасига мувофиқ, директивалар 
миқёсида асосий хавфсизлик талабларини ўрнатиш орқали ҳуқуқий 
ҳолатларни уйғунлаштириш чекланади. Бу ҳолат мазкур маҳсулот 
учун Европа иттифоқи миқёсида эркин савдо шароитлари 
таъминланиши зарурлигини англатади; 
- саноат буюмларини стандартлаштирувчи маъсул органларга 
технологияларни ривожланиш даражасини эътиборга олган ҳолда 
техник регламентларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилади. 
Мазкур техник регламентлар директиваларда белгиланган умумий 
талабларга амал қилган ҳолдагина маҳсулотни ишлаб чиқариш 
зарурлигини белгилаб беради. 
- мазкур техник регламентлар мажбурий характерга эга 
бўлмайди, 
фақат 
ихтиёрий 
қўлланиладиган 
стандартлар 
ҳисобланади; 
- бироқ маъмуриятга бир даврнинг ўзида уйғунлаштирилган 
стандартлар асосида директиваларда белгиланган умумий талаблар 


46 
асосида 
маҳсулотни 
мувофиқлигини 
белгилаш 
вазифаси 
юклатилади. Бу ҳолат ишлаб чиқарувчида стандартларга мувофиқ 
ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш имконияти мавжудлигини 
билдиради. Шу билан бир қаторда ушбу ҳолатда ишлаб 
чиқарувчига маҳсулотнинг директиваларнинг умумий талабларига 
мувофиқлигини исботлаш вазифаси юклатилади. 
ISO 9001:2000 стандарти бошқа стандартларга кўра юқори 
баҳоланади ва у бошқа стандартлар яратилишининг асоси 
ҳисобланади
20

АҚШ да сертификатлаштириш буйича ишларнинг хуқуқий 
асоси бўлиб турли хил турдаги маҳсулотларнинг хавфсизлиги 
тўғрисидаги бир қатор қонунлар ҳисобланади. 
Ушбу қонунларга асосан, маҳсулот миллий стандартлар 
таъсири остида бўлса ёки маҳсулот давлат ташкилотлари 
томонидан хам ички хам ташқи бозорларда харид қилинса, 
маҳсулотни сертификатлаштириш мажбурий тарзда амалга 
оширилади. Бундай маҳсулот федерал меъёрий ҳужжатларга 
мувофиқликка текширилади. 
АҚШ га импорт қилинаётган товарлар қуйидаги ҳолатларда 
божхона ҳудудига киритилмайди: 
- истеъмол товарлари хавфсизлиги бўйича қоидаларга 
мувофиқ келмаса; 
- зарур бўлган сертификатлар ва белгилар мавжуд бўлмаса ёки 
товарларнинг этикеткаси қонуннинг мос келадиган бўлимлари 
талабларига мувофиқ келмаса. 
АҚШ нинг федерал ҳукумати товарлар ва хизматларни 
сертификатлаштириш бўйича учта асосий тоифадаги дастурни 
тасдиқлаган. 
Биринчи тоифадаги дастурлар ҳам якка холда, ҳам жамоат 
истеъмолида фойдаланганда соғликка зарар етказадиган ва 
хавфсизликка 
таҳдид 
қиладиган 
товарларни 
мажбурий 
сертификатлаштириш учун мўлжалланган. 
Иккинчи тоифадаги дастурлар маҳсулот намуналари ёки 
ишлаб чиқаришни текшириш йўли билан ишлаб чиқарувчиларнинг 
хар бир маҳсулот бирлигини текшириш заруриятидан озод қилади. 
Учинчи тоифадаги дастурлар маҳсулот сифати ва ишлаб 
20
Quality systems and standards for a competitive edge. J. Luis Guasch, Jean-Louis Racine, Isabel 
Sánchez, Makhtar Diop. 2007. NW Washington, DC 20433. ISBN-13: 978-0-8213-6894. 


47 
чиқариш шароитларини объектив баҳолашни, ушбу маҳсулотлар 
билан савдо қилишнинг зарурий шарти сифатида қарайди. 
Иккинчи ва учинчи тоифадаги дастурлар мажбурий ва 
ихтиёрий сертификатлаштиришда қўлланилади.
Биринчи 
тоифадаги 
дастурлар 
миқёсида 
ишлаб 
чиқарувчининг ташаббуси билан авиация техникаси, кемалар, 
доклар, автомобиллар, контейнерлар, шу жумладан, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари контейнерлари, магистрал трубопроводлар 
сертификатланади. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар хавфсизлиги 
бўйича бошқарманинг сертификатлаштириш дастурлари фақат 
инсонлар истеъмол қиладиган эмас, балки ҳайвонлар истеъмол 
қиладиган маҳсулотлар синовларини ўз ичига олади. Дори-
дармонлар ва тиббиёт техникаси фақат хавфсизлиги бўйича эмас, 
балки самарадорлиги бўйича ҳам синаб кўрилади. 
Иккинчи тоифадаги дастурлар мудофаа Департаменти, 
транспорт 
Департаменти, 
савдо 
Департаменти, 
қишлоқ 
электрлаштириш 
Бошқармаси 
каби 
давлат 
ташкилотлари 
томонидан маҳсулотларни сертификатлаштиришни кўзда тутади.
Ушбу 
дастурларга 
асосан, 
агар 
маҳсулот 
ҳукумат 
ташкилотлари томонидан давлат маблағлари ҳисобига қилинса 
сертификатлаштириш мажбурий ҳисобланади. 
Иккинчи тоифадаги дастурларга асосан 1300 турдаги 
маҳсулот сертификатлаштириш синовларидан ўтади. Ушбу 
тоифадаги дастурда автомобиль хайдовчиларининг мастлик 
даражасини аниқлаш бўйича асбобларни, қўл ва моторлаштирилган 
ногиронлар аравачаларини сертификатлаштириш дастурлари кўзда 
тутилган. 
Учинчи тоифадаги дастурлар ихтиёрий ҳисобланади. Улар 
қишлоқ хўжалик Департаменти томонидан тухум, табака, мевалар, 
сабзавотлар, гўшт (шу жумладан, парранда гўшти), сут 
маҳсулотлари, скипидар ва канифол ҳамда савдо Департаменти 
томонидан балиқ ва моллюскалар учун ишлаб чиқилади. 
Биринчи стандартлаштириш миллий ташкилоти – Британия 
Ассоциацияси (Britich Enginezing Standards Accociation) 1901 йилда 
ташкил этилган бўлиб, бироз кейинроқ, биринчи жаҳон уруши 
даврида Дания бюроси, Германия қўмитаси (1918 й.), Америка 
Қўмитаси(1918 й.) ва бошқалар ташкил топди. 


48 

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish