3.4.
Ўзбекистон
Республикаси
«Стандартлаштириш
тўғрисида»ги қонуни ва унинг сифатни таъминлаш тизимини
тартибга солишдаги роли
Ўзбекистон
Республикасининг
манфаатлари
ҳимоя
қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобат
қила олиш имконини таъминлаш учун асосли ҳолларда
37
стандартларда
истиқболга
мўлжалланган,
анъанавий
технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки
талаблар белгилаб қўйилади.
Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир
стандартлар ва уларга киритилган ўзгартишлар "Ўзстандарт"
органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
"Ўзстандарт" органларида рўйхатдан ўтган стандартлаштиришга
доир норматив ҳужжатлар давлат ахборот жамғармасини ташкил
этади.
Стандартларга мос ҳолда маҳсулотнинг атроф-муҳит,
аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкининг хавфсизлигини
таъминлаш учун, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг
бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни
назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини
таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар,
шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари
билан белгиланадиган бошқа талаблар давлат бошқарув
органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиш учун
мажбурийдир
15
.
Стандартларда маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш ва
етказиб бериш шартномасига киритилган, қонун ҳужжатларида
назарда тутилган ўзга талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Импорт маҳсулот, башарти у Ўзбекистон Республикасида амал
қилаётган стандартларнинг мажбурий талаблар қисмига
мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва
белгиланган мақсадда ишлатилиши мумкин эмас.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, мажбурий
сертификатлаштирилиши
лозим
бўлган
маҳсулотни
стандартлаштиришга
доир
норматив
ҳужжатлар
сертификатлаштиришни амалга оширишда риоя этиладиган
талабларни, шунингдек, ушбу талабларга мувофиқликни назорат
қилиш ва синаш усулларини ўз ичига олиши лозим. Кўрсатиб
ўтилган
ҳужжатлар
маҳсулотнинг
мазкур
турини
сертификатлаштириш
тизимида
белгиланган
қоида
ва
тартибларга мувофиқ қўлланилиши лозим.
Стандартлаштириш ишларининг жаҳон тажрибаси шуни
кўрсатадики, стандартларнинг юқори сифатли ва самарали
15
Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида” ги қонуни. 28.12.1993 йил.
38
бўлишини таъминлаш учун уларнинг ишлаб чиқиш босқичида
қуйидаги мажбурий тамойилларини бажариш шарт:
1. Тизимлилилик тамойили, бунда техник тараққиёт ва
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулот
сифатининг
ортиши
кишиларнинг меҳнати, меҳнат воситалари ҳамда меҳнат
предметларини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш жараёнига
нисбатан системали ёндошувни тақозо этади. Бунда кўзланган
мақсадга максимал самарадорлик ва энг кам харажатлар билан
эришишни таъминлайдиган ўзаро боғланган элементлар
тўпламининг фаолияти тушунилади. Элементлар тизимининг
миқдорий алоқалари тасодифий бўлиши мумкин.
2. Стандартларни оптималлаштириш ва прогрессивлик
тамойилида – стандартлар томонидан ўрнатилган кўрсаткичлар,
меъёрлар, тавсифлар ва шартлар фан, техника ва ишлаб
чиқаришнинг жаҳон даражасига жавоб бериши керак. Улар
стандартлаштирилаётган
объектларнинг
ривожланиш
йўналишларини
эътиборга
олишлари
шарт.
Фақатгина
маҳсулотнинг янги сифат самарадорлигини эмас, балки энг кам
сарф-харажатлар билан юқори самарадорликка эришишни
таъминлашга ҳам асосланган бўлиши керак.
3. Стандартлаштирилаётган маҳсулотнинг боғлиқлигини
таъминлаш тамойилида маҳсулотлар эксплуатация қилиш
кўрсаткичлари
бўйича
бир-бирининг
ўрнини
босишни
таъминлашга
имкон
берувчи
бу
принцип
комплекс
сандартлаштиришда, шунингдек, маҳсулотларни стандартлашти-
ришда, техник шартларни ишлаб чиқишда асосий ўрин тутади.
4. Комплекслик ва оптимал чегараланиш тамойилида
стандартларни ишлаб чиқишда стандартлаштиришнинг якуний
объектига таъсир этувчи барча асосий элементларни эътиборга
олиш керак. Стандартлаштириш ишларини меҳнат сарфини
қисқартириш
учун
асосий
объектга
унчалик
таъсир
кўрсатмайдиган омиллар эътиборга олинмайди.
39
Do'stlaringiz bilan baham: |