Я. Алиев – тдиу “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, и ф. д


Сифатни бошқаришда Япония тажрибаси



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/75
Sana03.11.2022
Hajmi2,13 Mb.
#859747
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75
Bog'liq
Армат SanIqt Kaf 11.Real sektorda mahsulot sifati va raqobat

 
2.3. Сифатни бошқаришда Япония тажрибаси 
Япония давлати дунёдаги ривожланган мамлакатлар ичида 
ажралиб туради. Бу ерда сифат тўгарагига алоҳида эътибор билан 
карайди. 60-йиллар бошида Японияда биринчи марта сифат 
тўгараги вужудга келди. Бунинг сабаби бор, албатта Япония 
жойлашишига қараб аҳолиси зич яшайдиган географик объект 
бўлиб, ўзининг ер ости бойликларига деярли эга эмас. 
Ҳудудининг тахминан 70 фоизи тоғликларни ташкил этган 
бўлиб, саноатининг ривожланишида ўзининг хомашёсига умид 
боғлаши ўринсиз бўлар эди. Бу ҳолда Япония ўз халқини озиқ-
овқат билан таъминлай олмас, саноатни эса етарли даражада 
ривожлантира олмасди. Саноат ва энергетика учун ташқаридан 
келтириладиган хомашё тилла, қимматбаҳо тошлар ва экспорт 
маҳсулотлари билан тўланиши мумкин эди. 
Япония учун танлов йўқ эди: на тилла, на қимматбаҳо тош 
унинг eр ости бойликларида мавжуд эди. Демак, экспорт. Бундан 
бошқа йўли йўқ. Хуллас, Япония оғир шароитларга бардош бера 
оладиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга киришди. 
Ҳозирги вақтда Япония дунё экспортидаги маҳсулотларнинг 70 
фоиздан ортиқ асосий хилига етакчилик қилмоқда. Буларга 
дастгоҳлар, оптика асбоблари, радиоприёмниклар, фотоаппаратлар, 
кемалар, енгил ва юк ташувчи автомобиллар, телевизорлар
видеомагнитофонлар, 
оргтехника 
маҳсулотлари, 
соатлар, 


26 
ғилдираклар, сунъий толадан бўлган матолар, пўлат тахталар ва 
бошқалар киради. 
1962 йилдан бошлаб Японияда “Усталар ва бригадалар учун 
сифатни бошқариш” журнали чиқа бошлади. Бундан мақсад журнал 
саҳифаларида босилиб чиқадиган материаллар ва мақолалар орқали
сифатни бошқариш тизимидаги янгиликларни кўпчилликка, 
айниқса, ишчиларга ўз вақтида етказиш, баъзи кўрсатмаларни 
тушунарли бўлишини таъминлаш. Бундан ташқари, қуйидаги 
муҳим масалаларга жиддий эътибор бериш белгиланган: 
- сифат назорати соҳасида ишлайдиган ходимларнинг 
малакаси ва лаёқатлилигини ошириш; 
- сифат назорати усулларни тарғибот қилиш; 
- тингловчилар учун ҳар бир цех миқиёсида, сифат тўгараги 
деб аталувчи, цехларда сифат назоратини такомиллаштиришга асос 
бўлувчи тўгараклар ташкил қилиш. 
Натижада Япониядаги воқеалар қуйидагича ривожланди: 1967 
йил, июнь ойида 10 мингга яқин шундай тўгараклар қайд қилинган 
бўлса, 1969 йилда бу рақам мингни, 1979 йилнинг июнь ойида 100 
мингни ташкил қилади. 1987 йил март ойида Японияда сифат 
тўгараги ўзининг 5 йиллигини нишонлади. Бу даврга келиб сифат 
тўгаракларининг сони 50 мингни ташкил қилиб, бу кўрсаткич ҳар 
йили 10 мингга ошиб бормоқда. Унинг қатнашчиларининг сони эса 
миллиондан ошиб кетди. Шуни алоҳида айтиш лозимки
Япониядаги тўгараклар ўз олдига ишлаб чиқариш жараёнларини 
такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот сифатини тубдан оширишни 
мақсад қилиб қуйишган. 
Япония усулининг яна бир характерли тарафи тўгаракларнинг 
ишлари мунтазам равишда олимлар ва муҳандислар Иттифоқи 
томонидан кузатилади, ўрганилади ва таҳлил қилиб борилади. 
Сўнгги маълумотларга қараганда, сифат тўгаракларининг 50 
фоиздан ортиғи юқори раҳбарларнинг ташаббуси орқали ташкил 
қилинади. Тўгарак ташкилотчиларининг мақсадига кўра, қуйидаги 
умумлашган тўгараклар ташкил қилинган: 
Ҳозирга вақтда сифат тўгараклари Америка Қўшма 
Штатларида, Европа мамлакатларида ҳамда Хитой Халқ 
Республикасида ҳам фаол ишлаб турибди. 


27 

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish