Амалий машғулот №6. Асаб марказлари ва уларнинг хоссалари Тематик режа



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana22.10.2022
Hajmi0,51 Mb.
#855365
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
№6 mavzu

Нерв марказларининг тез чарчаши.
 
Нерв толалари нисбатан 
чарчамайди. Нерв марказлари эса жуда тез чарчайди. Агар узоқ вақт битта 
ҳаракатни тўхтовсиз такрорласак, ҳаракатланиш кучи аста-секин сусайиб, 
охири тўхтаб қолади, яъни ҳаракатни амалга ошираётган мускуллар 
қисқармай қолади. Шу ҳолатда мускулнинг ўзи ёки унга келаётган 
ҳаракатлантирувчи нерв қўзғатилса мускул қисқаради. Шундан маълум 
бўлаяптики, рефлекс ёйида чарчаш нерв марказида юзага келади. Чарчашни 
келиб чиқиши марказдаги синапслардан қўзғалиш ўтишининг қийинлашиши 
билан тушунтирилади. Бунга сабаб медиатор заҳираларининг озайиши, 
ҳужайраларининг энергия ресурсларини камайиши ва постсинаптик 
мембранани медиаторга сезгирлигининг пасайиши, деб кўрсатиш мумкин.
Турли нерв марказларининг чарчаш тезлиги ҳар хил бўлади. Тана 
ҳолатини белгилайдиган тоник рефлексларнинг нерв марказлари энг секин 
чарчайди. Ихтиёрий тез ҳаракатларни бошқарувчи нерв марказлари нисбатан 
тез чарчайди.
Нерв марказларининг тонуси

Кўпчилик рефлексларнинг нерв 
марказларини электрофизиологик ўрганиш натижаларига кўра тинч ҳолатда 
ҳам марказнинг айрим нейронлари қўзғалган ҳолатда бўлади. Бундай 
ҳолатни нерв марказларининг тонуси деб аталади. Нерв маркази билан 


боғлиқ ижрочи аъзоларга эфферент толалар орқали сийрак импулслар бориб 
туради ва уларни ҳам тонуси таъминланади.
Нерв марказлари тонусининг периферик аъзоларга таъсирини 
бақаларда осон кузатилади. Орқа миянинг олдинги илдизлари кесилса 
бақанинг оёқлари ипга ўхшаб осилиб қолади, мускуллари бўшашган ҳолатга 
тушади. Бу орқа мияни мускулларга таъсири йўқолганидан дарак беради. 
Нерв марказларининг тонуси ўз навбатида рецепторлардан бораётган 
афферент импулслар таъсирида юзага келади. Буни ҳам бақада кузатишимиз 
мумкин. Агар бақа орқа миясининг олдинги илдизларини бутун қолдириб, 
орқа илдизлари қирқилса перифериядан бораётган афферент импулсларни 
тўхтаб қолиш сабабли мускул тонуси йўқолади. Демак, афферент импулслар 
нерв марказининг тонусини таъминлаб ижрочи аъзоларнинг ҳам тонусини 
ушлаб туради.
Узунчоқ мия, ўрта мия ва оралиқ миядаги марказларининг мускуларни 
тонусига таъсири айниқса сезиларли. Мушукларда бош мия тўрт 
тепалигининг 
олдинги 
дўмбоқлари 
соҳасидан 
қирқилса 
ёзувчи 
мускулларнинг тонуси кескин ортиб кетади.
Оралиқ мияни бутун қолдириб, мия ярим шарлари олиб ташланса, 
ҳайвон мускуларининг «мумга» ўхшаш ҳолати юзага келади. Ҳайвонларнинг 
оёқ ва қўлларини исталган ҳолатга солиб, шу ҳолатда соатлаб чарчамай 
туришини кузатиш мумкин. Бундай ҳолатни пластик тонус деб аталади.
Айрим заҳарлар таъсирида гипноз ва касалликлар даврида пластик 
тонус келиб чиқади. Одамда пластик тонус нерв тизимининг каталепсия 
деган махсус ҳолатига хос. Бу ҳолатда одам қандайдир ғайри табиий тана 
ҳолатида бир неча соатлаб қотиб қолади.
Тоник рефлекслар ҳаракатланишни амалга оширишда муҳим аҳамиятга 
эга.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish