11. Кўмирлар тош ва жигарранг 24. 7% дан ортиқ бўлган намликдаги тош кўмирларни ва 30% дан ортиқ намликдаги жигарранг
кўмирларни ташишда юк жўнатувчилар қуйидаги профилактик чораларни кўришлари керак:
кўмирларни мойлаштириш; қуруқ
ва нам кўмирларни аралаштириш; олдиндан кўмирларни музлатиш; кўмирни ёғоч қириндилари
билан сепиш; ниогрин; северин.
25. Мойлаштириш, кокс ва кимё саноатининг оғир мойлари билан ҳаво атмосфера ҳароратининг
қуйидаги меъёрларида амалга оширилиши керак:
Цельсий бўйича ҳарорати минус 15 даражасигача мойлар умумий ортиладиган юкнинг 1%
миқдорида. Кўмирнинг намлиги 10% дан ошмаган ҳолларда мойлаштириш учун ишлатиладиган
мойларни миқдорини
0,75% гача қисқартириш мумкин;
Цельсий бўйича ҳарорати минус 15 даражадан минус 20 даражагача бўлганда мой миқдори
умумий ортиладиган кўмирнинг 1,5 % миқдорида қўшилади;
Цельсий бўйича ҳарорати минус 20 даражасидан паст бўлганда мой миқдори умумий ортиладиган
кўмирнинг 2% миқдорида қўшилади.
Кокс ва кимё саноатининг оғир мойлари билан мойлаштириш махсус мойлаштириш ускуналари
ёрдамида амалга оширилади.
Мойлаштирилиш ускуналари бўлмаганда ёки уларнинг ишдан чиқган вақтларида нам кўмирларни
ташилиши 24 пунктда кўрсатилган бошқа профилактик мосламаларини қўлланиш усули билан
ташиш мумкин.
26. Қуруқ кўмирга нам кўмирни қўшиш қатламли сепиш йўли билан амалга оширилади, бунда
қуруқ кўмирнинг бир қатлами вагон полига ва икки қатлам ортиш баландлиги бўйича ётқизилади.
27. Нам кўмирларни ёғоч қириндилари билан сепилиши уч қатламда амалга оширилади. Биринчи
қатлами 30 – 40 мм қалинликда полнинг бутун майдонига ёйилади, иккинчи ва учинчи қатламлари
мос равишда вагоннинг
1/3 ва 2/3 қисмлари ортилганда 20 – 30 мм қалинликда кўмирнинг бутун усти қатламига ёйилади.
28. Йилнинг совуқ мавсумида шламни фақат музлатилган ҳолда ташишга рухсат этилади.
29. Профилактиканинг суюқ мосламалари – ниогрин ёки северин
билан ишлов бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Цельсий бўйича хаво ҳарорати минус 10 даражагача бўлганда вагоннинг поли ва деворлари
тўрт ўқлик ярим очиқ вагонлар учун 20 – 25 кг, олти ўқлик ярим очиқ вагонлар учун 30 – 35 кг
профилактик суюқлик билан ишлов берилади;
б) Цельсий бўйича хаво ҳарорати минус 10 даражадан 20 даражагача бўлганда вагоннинг поли ва
деворлари, ушбу пунктнинг “а” кичик пунктида кўрсатилгандек бажарилади, ҳамда кўмирнинг
намлигига қараб ортилаётган кўмирга суюқлик қуйидаги миқдорда киритилади: