Тўпни олдирма
Ўйин тавсифи.
Ўйин майдончада, залда ёки коридорда ўтказилади. Ўйин учун
баскетбол ёки волейбол тўпи керак бўлади. Ҳамм ўйинчилар ораларида бир
метрдан жой қолдириб, тизилиб айлан ҳосил қиладилар. 3—4 та онабоши
тайинланади ва улар ўртага тушағ дилар. Ўйинчиларга эса тўп берилади.
Ўйинчилар тўпни Онабошилар қўлини тегиза олмайдиган килиб бир-бирларига
ирғитиб ёки ердан думалатиб узатадилар. Онабошилар ўртада югуриб юриб, учиб
бораётган ёки ердан думалаб кетаётган, ёки ўйинчилардан биронтасининг қўлида
турган тўпга қўл тегизишга ҳаракат киладилар.
Агар Онабошилардан биронтаси тўпга қўл тегиза олса, ғоли ҳисобланади ва
ютқизган ўйинчи унинг ўрнига Онабоши бўлади. Онабоши эса ўртага тушган
ўйинчининг ўрнига туради.
Ўйин қоидалари. 1. Тўп улоктириб ёки ердан думалатиб узатилади. 2. Агар тўп
доирадан ташқарига чикиб кетса, ўйинчи уни иложа борича тезроқ бориб олиб ўз
жойига туриб олиши ва ўйинни давом эттириши керак. 3. Онабоши ўиинчилар
қўлидаги, ҳаводаги ёки ед даги тўпни, шунингдек, доирадан ташқарига чиққан
тўпни ушла ҳуқуқига эга.
Методик кўрсатмалар.
«Тўпни олдирма» ўйини ўқувчилар баскетбол ва
волейбол ўйинига тайёрлашга ёрдам беради. Нисбат билан раҳбар ўйинчиларнинг
диққатини ўйиндаги барча вазиятларга қаратиши, уларнинг ҳаракатларини доимий
кузатиб бориши ва ўйинчилар тўпни бир-бирларига аниқ узатишга ўргатиши
лозим.
Ўйинни қуйидагича мураккаблаштириб яна унинг иккинчи вариантини тузса
бўлади. Ўйинаилар доира бўйлаб юриш ёки югуриб бир-бирларига тўп узатадилар.
Бунда қўлида тўп ушлаган ўйинчи тўп билан икки қадам босиб туриб, у ни ўз
ўртокларидан бирига улоқтириб юбориши керак. Тўпни қўлида ушлаб икки
16
қадамдан ортиқ юрган ўйинчи қоидани бузган хисобланади ва Онабоши бўлади.
Ўйиннинг бу вариантини юқори синф ўқувчилари билан ўтказса бўлади. Бу
ўйин ўқувчиларни волейбол ўйинига тайёрлайди.
Миллий ўйинлар жараёнида эришилган илм ва малакалардан ижодий
фойдаланиш лаёқатини болаларда тарбиялашга эътибор қаратиш лозим, чунки
бундай лаёқатга болалар ўзларидаги ишчанлик, мустақиллик, зийраклик,
топқирлик, ҳозиржавоблик каби эзгу фазилатлари туфайли эришадилар.
Мактабда
бошланғич
синф
ўқувчилари
жисмоний
тарбиясида
соғломлаштириш, таълим бериш ва тарбия бериш вазифаларини амалга ошириш
кўзда тутилади.
Тўғри ташкил қилинган миллий ҳалқ ўйинлари болалар ақлининг
ривожланишига қулай имкониятлар яратади, зеро, бундай вазиятда асаб
тизимининг ҳам, бошқа барча аъзолар тизимларнинг ҳам фаолият кўрсатиши
учун қулай шароитлар пайдо бўлиши, шубҳасиз.
Халқ миллий ўйинларини ўргатиш жараёнида ўқувчилар халқона
анъаналарига содиқ ҳолда яхши тарбия кўради, ўрганган нарсаларини пухта
эслаб қолади.
Болаларда руҳий жараёнлар (тарбия, тафаккур, хотира, тасаввур ва
бошқалар) нинг, шунингдек, фикирлаш фаолиятлари (кузатиш, таққослаш,
таҳлил қилиш, синтезлаш, умумлаштириш ва ҳакозолар) нинг, барчаси
ривожлана бошлайди.
Узоқ муддатли педагогик тажриба натижасида ҳамда экспертларнинг
баҳоси асосида ҳаракат сифатлари: тезкорлик, эгилувчанлик, чаққонлик, куч ва
чидамлиликни ривожлантиришга қаратилган халқ ҳаракатли ўйинларнинг
таъсирини аниқлаш мақсадида уларнинг таснифланиши амалга оширилди
(1-
жадвал).
17
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |