Тўпни икки қўллаб юқоридан узатиш
. Бу жуда кенг тарқалган усул
ҳисобланади. Бунда ишонч ва аниқлик билан ҳаракатланиш унинг муҳим
томонидир. Ўйкичи дастлабки ҳолатда оёқларини тиззадан букиб, қўлларини
олдинга чиқаради, кафтлар бироз ичкарига қаратилган, панжалар таранг
тутилади Тўп яқинлашганда оёқлар тўғриланади ва гавда кўтарилади. Қўллар
чўзилади ва тўпни қабул қилишга тайёрланади. Қўл, гавда ва оёқ ҳаракатлари
ўзаро мувофиқлашади, бу эса тўпни тегишли жойга юбориш имконини беради.
20
Узатишнинг яна бошқа тури ҳам мавжуд бўлиб, унда тўп икки қўллаб
юқоридан, бир қўллаб юқоридан, икки қўллаб пастдан узатилади, аммо бу
усуллар ўйинда камроқ қўлланилади. Шунга қарамай, ҳар бир волейболчи тўпни
тез ва аниқ узатишни ҳамда ёғналиши бўйича зарб беришни ўрганиши зарур.
Тўпни қабул қилиш
. Бу рақиблар ҳужумидан кейин тўпни ўйинда
сақлаб қолишдаги ҳимоя усули ҳисобланади. Икки қўллаб тўпни пастдан қабул
қилиб олиш замонавий волейболда асосий усулдир. У ҳужум пайтида, кучли
зарб вақтидаги асосий усулдир. Бу усулда гавда тўғри ёки бироз эгилган, қўллар
олдинга— пастга тушурилган, бир кафт иккинчисига қўйилган бўлади. Тўп
билакларда қабул қилиб олинади. Билакларга бўладиган. зарбни юмшатиш
мақсадида қўллар тирсакдан яқинлаштирилиб кўтарилади ва бурилади, оёқлар
тўгғриланади ва гавда кўтарилади.
Тўпни икки қўллаб юқоридан қабул қилиш
. Бу усул билан тўп унча
кучли келмаётган пайтларда, шунингдек, бошқа усулни қўллаш ноқулай
бўлганда қабул қилинади.
Тўпни бир қўллаб пастдан қабул қилиш. Бу усулнинг аниқлиги етарли
бўлмаганлиги учун кам қўлланилади, аммо тўп ўйинчидан узоқда бўлганда ва
бошқа усул қўллашнинг имкони бўлмаганда ҳам шу усулдан фойдаланилади.
Тўғриланган қўл, таранг сиқилган панжалар тўпнинг йўлини тўсади (тўпни
мушт ҳамда кафт ёки билаклар билан урилади). Бу ҳаракатларда оёқ
қатнашмайди.
Тўпни ошириш. Тўпни ўйинга киритиш—ошириш дейилади. Зарб учун
қулай бўлган қатъий ҳолатда туриш, юқорига отиш ва қўлни силтаб тўпни уриш
ҳамда тўпни ургандан кейинги ўйинчининг ҳаракатлари оширишнинг асосий
хусусиятларидир. Оширишда тўпни мушт ёки кафт билан уриш мумкин. Бунда
тўп юқорига бир қўл билан отилади. Юқорига отишнинг ёғналиши ва
баландлиги оширишнинг бажариш усулига боғлиқ. Тўпни бош устидан уриб
юборилса—юқоридан, пастдан урилса — пастдан ошириш, ўқувчи тўрга қараб
турса тўғридан, ён билан турса—ёнламасига тўп ошириш дейилади.
Шунга мувофиқ тўрт хил ошириш усуллари мавжуд: пастдан тўғрига,
21
пастдан ён билан, юқоридан тўғрига, юқоридан ён томон билан.
Тўпни пастдан тўғрига ошириш. Ўйин бошловчи учун бу асосий усул
ҳисобланади. У тўр томонга қараб туриб бажарилади Ўйинчи тирсакдан
букилган қўл билан тўпни ушлаб туради. Бошқа қўл тўпга зарб бериш учун уни
орқага узатади. Шундан сўнг панжалар бироз букилиб, тўп юқорига 20—30 см
баландликка отилади ва зарб берилади. Ўйинчи зарб берибоқ орқада турган
оёгғини тўгғрилайди ва тана оғирлигини олдинда турган оёққа кўчиради. Зарб
бергандан кейин ўйинчи худди тўп орқасидан ҳаракатланмоқчи бўлгандек
ҳолатни олади.
Тўғридан ҳужумкорзарб. Тўрнинг юқори қисмидаги тўпни бир қўллаб
рақиб томонга уришдан иборат ҳужум, бу ҳужумкор зарб дейилади. Бу
ҳужумкор зарб ўрнидан сакраб ёки югуриб келиб бажарилади. Ҳужумчи бу
зарбни бир, икки ва уч қадам босиб келиб бажаради.
Ўйинчи учиб келаётган тўпни кўриб қўлларини олдинга, юқорига
кўтаради. Урувчи қўл зарб учун тайёрланади. Тана бироз орқага эгилади. Зарб
чоғида ураётган қўл билан гавда ҳам олдинга эгилади. Панжалар мушт қилиб
тугилади ва ерга қараб букилади ва зарб берилади. Шундан сўнг оёқ пастга
тушган қўл билан бифга туширилади. Тўпни қанча кучли уриш зарур бўлса,
кафт шунча бўшроқ қилинади, зарб қанча аниқ бўлиши лозим бўлса, кафт шунча
таранг қилинади.
Волейбол ўйини тўпга кўл билан киска муддатли ва шиддатли тегиши,
тўпни тўхтатиб колиш мумкин эмаслиги билан фарк килади. Бу еса тўпга ўз
вактида чикиш ва кулай бошлангич холатни эгаллаш учун майдонда тез харакат
килишни, яъни тўпни ўйинга тўгри киритиб бериш ва тўпни кабул килишни;
нишон томонига караб ва орка билан туриб тўп узатишни; тўр ёнида сакраб
тўпни мушт билан кайтаришни; тўрдан кайтган тўпни кабул килишни;
шунингдек, блок кўйиш ва икки томонли ўйин ўрганилади.
Туришлар ва харакатланишлар. Тўп оширишга ёки тўрдан ошиб ўтаётган
тўпни кабул килишга тайёрланганда энг кулай туриш ўрта, тўр оркали узатишда
эса баланд туришдир.
22
Бундай туришда бир оёк олдинда ёки товонлар тенг жойлашган бўлади.
Тўпни кутиб туришда ўйинчи кимирламайди, баъзан бир оёкдан иккинчисига
ўтиб туради. Волейболчи ўйинда одатдаги кадам билан ёки ёнлама кадам билан
юриб, югуриб харакатланади.
ТЎпни юкоридан иккала кўл билан узатиш. Бунда, аввал тургун
бошлангич холатни эгалланади. Сўнгра оёк ва кўлларни бироз букиб, бармок
учларини тўпга кескин текказилади ва тўпга керакли йўналиш берилади.
Кўлнинг тўп билан учрашиши юзнинг олдида рўй беради. Таъкидлаш лозимки
тўпни кафтлар билан кайтариш мумкин эмас.
Тўрга орка билан туриб, тўп узатиш. Бунда кўлларнинг тўп билан
учрашиши юз тепасида содир бўлади хамда узатиш кўлларнинг тирсакдан
букиш ва гавданинг кўкрак, бел кисми бараварига эгилиш харакати эвазига
бажарилади.
ТЎпни сакрашда узатиш. Бу усул сакрашнинг юкори нуктасида
кўлларни тез букиш евазига бажарилади. Сакраш иккала оёкда бараварига
депсиниш жойидан ёки бир-икки кадам кўйгандан сўнг амалга оширилади.
Сакраб узатишда тўп тўдан ошириб йўналтирилади.
Тўр ёнида туриб тўпни мушт билан кайтариш. Ўйин чогида тўп тўрга
якинлашганда пастлайди. Бунда сакраб мушт билан кайтариш ёрдам беради.
Бундай пайтда яхшиси тўрга ёнламасига ёки орка ўгириб турган маъкул. Бу
ўринда тўпни тўр устида карши олиш ушун етарли даражада сакраш мухимдир.
Тўпни ошириб бериш. Ўйин тўпни ошириб беришдан бошланади.
Бошлангич холатда гавда олдинга эгилган, тўпни уришда ўнг кўл пастга-оркага
олинади, чап кўл тўпни бел баландлигида ушлаб туради. Чап кўл, тўпни салгина
юкорига кўтариб ташлайди, шу вактда ўнг кўл пастга-олдинга харакатни
бошлайди ва зарба беради. Шу тарзда тўп тўр оркали йўналтирилади.
Ошириб берилган тўпни кабул килиш. Жамоа тўпни кабул килиб олиб
ракиб хужумини кайтаради. Тўпни ишонч билан кабул килиш бошловчи
Ўйиншиларга хам, йукори даражадаги Ўйиншиларга хам Ўйиндаги
муваффакиятлар гаровидир. Тўпни пастдан иккала кўл билан кабул килганда,
23
аввал туриш холати олинади. Оёклар букилади, бармоклар мушт килинади,
кўллар тўгриланиб олдинга-пастга йўналтирилади. Шунда тўп билакларнинг
паст кисмига келиб тегади. Тўп теккан вактда кўлларни тирсакдан букиш ёки
кўллар билан каттик каршилик кўрсатиш керак эмас. Кабул килган тўп ўз
майдонига тўрдан 2 м берида, тўр бўйлаб шеригига яхши узатиб беришни
амалга ошириш ушун пастлатилади.
Ракиб жамоаси томонидан тўр оркали йўналтирилган тўпни пастдан
кабул килсангиз бўлади. Бунда кўп нарса тўпга караб харакатланиш тезлигига
боглик. Ўйинда тўп баъзан тўрга тегади, бу холда тўрдан кайтган тўпнинг учиш
йўналиши тўрга тегиш жойига боглик. Тўрнинг пастки кисмига теккан тўпни
кабул килиш осонрок. Тўпни баъзан бир кўлда хам кабул килсангиз бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |