Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:
-харакат кўникмасини ташкил топиш қонуниятлари, воситалари ва
услублари.
- махсус машқлар, ҳаракатли ўйинлар ишнинг якуний хулосаларини ёш
волейболчиларни махсус машклардан фойдаланиш орқали уларни ҳаракатли
ўйинлар ёрдамида амалиётига жорий этиш ўқув-машғулот жараёнини самарали
ташкил қилишига имкон яратади.
7
I. БОБ. ВОЛЕЙБОЛ ТАРИХИ, ТЕХНИКА ВА ТАКТИКАСИ
ХАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА .
1.1. Волейбол ўйини хақида тушунча
Волейбол нисбатан ёш спорт тури хисобланади. Бу ажойиб ўйин 19-аср
охирида кириб келган. Айтишларисха, бу кашфиёт томошабинларни гайри
оддий томоша билан хайратда колдирган Гешок шахрилик (АКШ) бир гурух ўт
ўчирувчиларга тегишлидир. Ўйин ёш йигитларнинг шиширилган баскетбол
тўпи камерани икки устун орасида тортилган аркон оркали бир-бирларига ота
бошлашларидан бошланган. Бироз вакт ўтгач, ўйин коидасини шу шахарлик
жисмоний тарбия ўкитувчиси Вилям Морган тузган, деб хисобланади. Шундан
сўнг волейбол ўйини нафакат Америкада, балки Япония, Хитой, Канада,
Франсия, Италия, Чехословакияда хам тез таркалиб кетган. Бирок бу ўйинни хар
мамлакатда хар хил ўйнашган. Жамоалар таркиби 9 та кишидан иборат бўлиб,
ўйинчилар жой алмашишларига рухсат берилмаган, бир ўйинчининг тўпга
тегиш сони чегараланмаган эди. Волейбол ўйини Олимпиада ўйинларига
кўшилиши муносабати билангина ўйин коидаларига аниклик киритилган.
Ўйиннинг номи инглиз тилидан жарима килинганда ,,учиб кетаётган тўп" ёки
,,тўпни учаётганда кайтариш" деган маъноларни билдиради. Волейбол турли
мамлакат одамларини нимаси билан сехрлаб олди? Ўйлашимизча, ўйиннинг
завк-шавкллииги ва санокли дакикаларда ўйнаётган жамоа уларни галабага
якинлаштирувши навбатдаги ошкони йутиб олиши мумкинлиги ва яна бир
дакикадан сўнг ракиб хам шундай муваффакиятга эришиши мумкинлигида
бўлса керак. Бундан ташкари, бу ўйин факат томошабоп эмас, балки
саломатликни мустахкамловчи ўйин эканлигини хам барча англаб етди. Хўш,
шундай экан, инсон организмига волейболнинг таъсири кандай? ўйинда
нисбатан катта бўлмаган майдонда (9х18м) 12 киши катнашади, демак, хар бир
ўйинчига баскетболдагига караганда 3 марта, футболдагига караганда 17 марта
кам жой тўгри келади. Волейбол ўйини мускул аппаратининг ривожланишига
кенг имкон яратади, реаксяа тезлиги, чакконлик, чидамлик, сакровчанлик каби
хаётий мухим жисмоний сифатларни янада оширишга ёрдам беради, нафас
8
олиш, юрак кон-томир ва мускул тизимларини мустахкамлайди, аклий чарчокни
йўкотади. Волейбол организмга ижобий таъсир кўрсатади, у жамоа бўлиб
харакатланишга одатлантиради, интизомли бўлишга, ўз жамоаси аъзоларига
ёдам кўсатишга ўгатади. Бундан ташкари, ўиннинг мазмуни нимада эканлигини
биласизми?
Волейбол ўйини 18х9 ўлчамли текис майдонда ўтказилади. Майдоннинг
кўндалангига, ўрта чизик устига эни 1 м ва узунлиги 9,5 м бўлган тўр тортилади.
Тўр майдондан ташкарида турган устунга ёки деворга махкамланади. Ҳ ёшли
ўгил болалар учун тўрнинг юкори четининг баландлиги - 2 м 20 см, кизлар учун
эса 2 м 10 см дир. Тўп думалок ва огирлиги 250 - 300 г бўлиши лозим. (
1-расм
)
Ўйинчилар майдонда куйидагича жойлашадилар: уч киши тўрга якин ва
уч киши орка чизик якинида. Ўйин майдон ташкарисида турган ўйинчининг тўп
киритиб беришидан бошланади. Бу ўйинчи тўпни юкорига отади ва тўпга бир
кўли билан зарба бериб уни ракиб томонига йўналтиради. Агар ўйинчи тўпни
отиб, унга кўл теккизган бўлса тўп киритиб берилган деб хисобланади. Агар
9
тўп тўр устидан юкоридан учиб ўтса, тўпни ўйинга киритиб бериш тўгри амалга
оширилган хисобланади (тўп тўрнинг юкори четига тегиб кетиши мумкин).
Тўпни ўйинга киритишда ўйинчи сакраши, югуриб келиши ва зарба
берилгандан сўнг майдон ичига кириб кетиши мумкин. Тўпни хохлаган усул
билан уриш мумкин. Аммо хар бир жамоа тўпни камида 3 марта зарба уриш
билан кайтариши керак. Бир ўйинчи тўпга 2 марта кетма-кет тегишга хакки йўк.
Икки ўйинчининг бир вактда тўпга тегиши 2 зарба хисобланади. Агар тўп
дарахт шохларига, шипга, снарядларга тегса, у ўйиндан чикиб кетган, жамоа эса
хатога йўл кўйган хисобланади. Куйидаги холларда тўп бой берилган
хисобланади: тўп ерга текканда, жамоа 3 мартадан кўп урганда, тўп илиб
олинганда. тўпни кайтармай, балки отиб юборилганда, ўйинчи тўрга текканда
ёки ўрта чизикни босиб ўтганда, тўп майдон ташкарисига тушганда ёки тўр
тагидан ўтиб кетганда.
Ўйин 3 ёки 5 партиядан иборат бўлади. 25 очко тўплаган жамоа ютган
хисобланади. Жамоа 2 очкога устун бўлмагунча ўйин давом етади. Хар бир
партиядан сўнг жамоалар майдон алмашадилар.
Волейбол рақибларнинг қизғин курашидан иборат томошабоп ўйин
бўлганлиги учун у тезда кишиларни ўзига жалб қилди. Ўйин қоидаларининг
соддалиги ва анжомларнинг оддийлиги волейбол билан ҳар қандай ёшдаги
кишилар шуғулланиши мумкинлигини кўрсатди.
Волейбол ўйини барча мушакларнинг яхши ривожланишига, тез идрок
этишни, қувватни, чаққонликни, чидамлиликни оширишга, нафас олишни
яхшилашга, юрак-қон томир ва мушакларни мустаҳкамлашга, ақлий чарчоқни
тезда ёзишга ёрдам беради. Сакраб (тўпни ошириш, тўсиш) бажариладиган ўйин
усуллари тўғри ҳаракат қила олиш воситаси сифатида муҳим аҳамиятга молик.
Волейбол танага ижобий таъсир кўрсатиб, уни ортиқча юкдан халос қилади. У
жамоа бўлиб ҳаракат қилишга, ўз шахсий манфаатларини жамоа манфаатига
бўйсундиришга, интизомли бўлишга, шерикларга ёрдам беришга ўргатади.
Волейболнинг киши аъзоларига ижобий тағсири, унинг ҳаммабоплиги, техник
жиҳатдан мураккаб эмаслиги каби хусусиятлари соғломлаштириш ишларида
10
қўл келишини кўрсатди. Айнан шулар волейболни ушбу синфдан бошлаб
мактаб ўқув дастурига киритиш имконини берди.
Ўйин ҳақида қуйидагиларни билиш лозим. Волейбол икки жамоанинг
ўйини бўлиб, ҳар бир жамоа 6 кишидан иборат бўлади. Жамоа ўйинчилари
рақиб томонга (ўртада тортилган тўрдан ошириб) бир ёки икки қўллаб тўп
отади. Шундай қилиб, тўп то ерга тушгунича ёки майдондан чиқиб кетгунча у
ёқдан бу ёққа учиб ўтаверади.
Шунда жамоалардан бири очко олишга эришади. Ҳар бир жамоада тўп
ўзаро уч мартагина оширилиши мумкин, сўнгра у рақиб томонга ўтказилиши
шарт. Ўйин бир жамоа 25 очко тўплагунича давом этади. Бу очкони тўплаган
жамоа ғолиб ҳисобланади ва улар ўрин алмашадилар. Ўйин уч партиядан иборат
бўлади. Кўпроқ партия ютган жамоа енгган ҳисобланади. Масалан: 2:1 ёки 3:2
ҳисоб билан.
Ўйин майдони ўртасидан тўр тортилади. Майдоннинг узунлиги 18 эни 9
метрдан иборат бўлади. Машғулотлар зал ёки очиқ ҳавода ўтказилиши мумкин.
Майдон атрофи тоза бўлиши, ҳар турли ўйдим-чуқурлар, қиррали ва оёққа
кирадиган, ботадиган нарсалар бўлмаслиги лозим. Майдон шундай жойлашган
бўлиши керакки, қуёш нури кўзга тушмасин. Майдон 5 см энлиликдаги чизиқ
билан ўралади ва у ҳам майдон сатҳига киради. Майдон ўртасидаги чизиқ уни
иккига бўлиб туради. Ҳар бир майдончанинг охири, ўнг томонида тўп отиш
учун ажратилган бўлак мавжуд.
Ўрта чизиқнинг охирроғида (четки чизиқдан 50—100 см берида)
устунчалар мустаҳкамланади, болалар учун унга илмоқ 2 м 20 см, эркаклар учун
2 м 43 см, қизлар учун 2 м 10 см, аёллар учун 2 м 24 см баландликка
ўрнатилади.
Волейбол тўри ўртадан тортилади. Тўрнинг ранги бир хил (зал учун очроқ
ранг) бўлгани яхши. Унинг оғирлиги 270—280 грамм бўлади. Ўйинчининг
кийими майка, трусик ва енгил поябзалдан иборат бўлади. Жамоа бир хил
рангдаги кийим кийиб ўйнайди. Жамоа сардори майкасининг чап томонига
белги қўйилган бўлади.(
2-расм
)
11
Волейбол ўйини қоидалари ва хавфсизликни сақлаш
1. Ўйинни бошлашдан аввал 15—20 дақиқа чигил ёзиш машқлари бажарилади.
Бундай машқлар бажарилмаса, ўқувчининг баъзи тана аъзолари зўриқиши
мумкин. Уларга лўкиллаб юриш 6 дақиқача, қўл, гавда ва оёқлар учун умумий
машқлар, жуфт бўлиб бажариладиган машқлар, оёқдан оёққа сакраш, оёқларни
чалиштириб юриш кабилар киради. Шунингдек белни ўнгга, чапга букиш,
айлана ҳаракатлантириш, тўп отиш, ошириш кабилар ҳам шунга киради.
Шундан сўнг волейболчи (тўп билан) махсус машқлар бажаради.
2. Танада оғриқ, титроқ, нохуш ҳолатлар пайдо бўлганда, ўйин тўхтатилади.
Ўйинга ортиқча берилиб кетиш ҳам яхши эмас, ҳаммаси меъёрида бўлгани
маъқул.
12
3. Кўзойнак тақадиганлар ўйнаётганларида хавфсизликни сақлаш мақсадида
кўзойнакка боғич қилиб, бош орқасига маҳкамлаб қўйишлари лозим. Ўйин
пайтида тақиладиган кўзойнак эгилувчан ва синмайдиган ойнали бўлса, яна
яхши.
4. Машғулот залда ўтказиладиган бўлса, полни қуруқ латта билан яхшилаб
артиб чиқилади, полнинг мустаҳкамлиги текширилади, тўплар кўздан
кечирилади.
5. Агар машғулот ташқарида ўтказилаётган бўлса, майдон ҳўл бўлмаслиги
лозим ёки у қуригунича кутилади ёки қуруқ қум сепилади. Ҳўл ва сирпанчиқ
майдонда машқ қилиш тақиқланади, негаки ўйинчи йиқилиб жароҳатланиши
мумкин. Шундай пайтларда волейболчилар тегишли машқлар: тўпни шерикка
ошириш, деворга уриш, юқорига отиш машқларини бажариб турганлари ёки
Тўп сардорига" ўйинини ўйнаб турганлари маъқул.
6. Ўйинда турли хил тақинчоқлар билан иштирок этиш ман қилинади, чунки
жароҳатланишга сабаб бўлади.
7. Совуқ ҳавода рақам ёзилган машқ кийимлари билан ўйнашга рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |