таърифлангунга қадар ҳам қадим-қадимлардан қўлланилиб келинган, аммо уларни
рефлексия қилиш, муайянлаштириш, уларнинг амал қилиш соҳаларини муфассал таҳлил
қилиш асосан ХХ аср методологиясида амалга оширилди.
Мувофиқлик тамойили. Илмий билишнинг мазкур соҳасидаги билимларни янги
тамойиллар (ғоялар, концепциялар, назариялар) асосида тизимга солиш бу соҳадаги
«эски» билимни ушбу тизимнинг унсури сифатида (хусусий ҳодиса, энг сўнгги ҳодиса
сифатида ва ш.к.) ўз ичига олиши лозим. Масалан, релятивистик механика жисмлар
паст тезликда ҳаракатланганида Ньютоннинг классик механикасига ўтади
.
Тўлдирувчанлик тамойили. Тадқиқотнинг кўпгина объектлари (микродунёнинг
элементар зарраларга ўхшаш энг оддий объектларидан тортиб то инсон ва жамият
сингари мураккаб объектларгача) ҳар хил, ҳатто қарама-қарши билимлар (назариялар,
концепциялар, ёндашувлар)ни бирлаштириш асосида нисбатан тўла тавсифланади
.
«Тўлдирувчанлик тамойили»ни аниқ шаклда таърифлаш эса яна Н. Бор номи билан
боғланади: «Классик физиканинг жуфтдош тушунчаларини янада яхшироқ
тушуниш
учун Нильс Бор «тўлдирувчанлик» тушунчасини илмий муомалага киритди. У
зарра
манзарасига ва тўлқин манзарасига айни бир воқеликнинг бир-бирини тўлдирувчи
тавсифлари деб қаради. Уларнинг ҳар бири фақат қисман ҳақиқий бўлиб, қўлланилиши
чеклангандир».
Верификация тамойили – моҳият-эътибори билан формал мантиқни етарли асослаш
тамойилининг ўхшаши
. Унинг асосий мазмуни жуда содда–илмий билим
тизимига
киритиладиган қоидалар асосланган бўлиши керак. Аммо ҳақиқий ёки асосланган илмий
билимнинг умум эътироф этилган мезонларини танлаш муаммоси ҳақида бундай дейиш
мушкул.
Фальсификация тамойили–мазкур тамойилга биноан, фақат инкор этиш орқали
текшириб кўриш имконияти мавжуд бўлган билимгина илмий билим бўлиши мумкин.
Анъанавий илмий билимни сохта, мистик, эзотерик ва бошқа шунга ўхшаган
таълимотлардан ажратишда фальсификация тамойили айниқса катта самара беради.
Масалан, кимдир осмонда иллюминаторларидан ўзга сайёраликлар қараб кетаётган учар
ликопни кўрдим
деб айтса, мазкур билимни илмий нуқтаи назардан кўриб чиқиш учун
унинг ёлғонлиги ёки ҳақиқийлигини танқидий текшириш имконияти (гувоҳлар,
фотосурат, қайд этилган радиосигналлар ва ш.к.) бўлиши керак.
Редукция тамойили–маълум яхлитлик, тизим, «мураккаблик»ни унинг нисбатан содда
таркибий қисмлари, унсурлари орқали билишдир
. Бошқача қилиб айтганда, редукция
тамойили–тадқиқ қилинаётган объектлар (яхлитликлар, тизимлар)нинг
маълум интеграл
хоссаларини мазкур объектларнинг таркибий қисмлари орқали билиш. Бу тамойил
жонли ва жонсиз табиатнинг
маълум объектларини, ижтимоий тизимларни, ижтимоий-
табиий тизимларни илмий билишга кўпроқ хос.
Яхлитлик тамойили – тадқиқ қилинаётган объектларнинг алоҳида яхлит хоссаларини
бошқа объектлар (яхлитликлар ва ш.к.) билан ўзаро алоқада билиш
. Содда қилиб
айтганда, бутун нарса унинг таркибий қисмлари йиғиндисидан катта.
Контрредукция тамойилида олий имманент «метаяхлит» хоссаларнинг мавжудлиги ва
мазкур тизим яхлитлигини янада юксак даражада уюшган тизимнинг таркибий қисми,
унсури сифатида гносеологик нуқтаи назардан тадқиқ қилиш мумкинлигини эътироф
этилади
. Бу ерда
айнан имманент, яъни мазкур яхлитликка аввалдан хос бўлган хоссалар
тўғрисида сўз юритилаётганлиги махсус қайд этилади