226
Маълумотларнинг ифодаланишини уларни қайта ишлаш
жараёнларидан ажратиш тамойили.
Бу тамойилга кўра, маълумотларнинг
ифодаланиши амали й дастурлардан ташқарида тайёрланади ва МБ да
сақланади. Бу эса ўз навбатида дастурлаш жараёнини енгиллаштиради, дастур
учун зарур бўлган ҳолда ахборотларнинг ҳажмини камайтиради. МБни
юритишни яхшилайди ва х.к. Шундай қилиб, юқорида кўриб ўтилган
тамойиллар асосида МБ
нинг таркиби яратилди, яъни АТнинг мантиқий,
физик ва дастурий элементлари ўртасидаги ўзаро боғланиш ишлаб чиқилади.
7.4.4. Маълумотлар базасининг таркиби ва уни ташкил этиш
АТнинг таркибий элементлари унга юклатилган вазифалар ва
ечиладиган масалаларнинг хусусияти орқали аниқланади. Шунга кўра
маълумотлар базасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ахборотларни сақлаш ва ҳимоялаш;
- ахборотларни доимо ўзгартириш (янгилаш, янги маълумотларни
киритиш, ортиқча маълумотларни ўчириш ва ҳ.к.)
- фойдаланувчи ва амалий дастурлар талабларига кўра маълумотларни
излаш ва танлаш;
- аниқланган маълумотларни қайта ишлаш ва тегишли усулда
натижавий ахборотларни чиқариш ва бошқалар.
Юқорида
кўрсатилгандек, ахборотлар маълумотлар базасида
сақланади. МБ-амалий дастурларга боғлиқ бўлмаган ҳолда маълум бир тартиб
асосида ўзаро боғланган маълумотлар тўплами.
Ҳар қандай маълумот файли каби, МБ ҳам ёзувлардан ташкил топади.
ёзувлар эса ўз навбатида майдончалардан ҳосил қилинади. ёзув-тезкор ва
ташқи хотиралар ўртасида маълумотлар алмашиш жараённинг
энг кичик
ўлчов бирлиги бўлса, майдонча - маълумотларни қайта ишлашдаги энг кичик
бирлик ҳисобланади.
МБни ташкил қилиш оддий файлларни ташкил қилишдан қуйидаги
иккита хусусиятига кўра фарқланади:
- ёзув майдонларининг ифодаланиши маълумотлар билан биргаликда
сақланади;
- маълумотларни қидиришда махсус усулларидан фойдаланилади.
Операция тизимнинг муҳитида фаолият қилаётган МБ билан турли
амалларни бажариш мумкин эмас. Шу сабабли ҳам операция тизими асосида
ишлайдиган махсус амалий дастурлар мажмуаси яратилган. Бу мажмуа
маълумотлар базасини бошқариш тизими деб юритилади. МББТ -
маълумотлар базасини ҳосил қилиш, уни
юритиш ва фойдаланиш учун
мўлжалланган дастурлар ва тил воситаларнинг тўплами.
МББТнинг асосий қисмини бошқариш дастури ташкил қилади. Бу
дастур МБ билан мулоқатни ўрнатишга боғлиқ бўлган барча жараёнлари
автоматлаштиради. МББТ ишга тушиши билан унинг бошқариш дастури
доимо асосий хотирада бўлади ва талабларни қайта ишлашни ташкил қилади,
227
уларнинг бажарилиш тартибини таъминлайди, амалий дастурлар ва операция
тизими ўртасидаги алоқаларни ўрнатади. МБ дан тегишли амалларни
бажариш араёнларини назорат қилади ва бошқалар. МБга келаётган
талабларни паралеле бажаришни ташкил қилиш бошқариш дастурининг
асосий функцияси ҳисобланади.
МББТнинг
бошқа
қисмини
маълумотларни
қайта
ишлаш
дстурларининг тўплами ташкил қилади. Бу тўпламга таржимонлар
(трансляторлар),
талаб ва дастурлаш тиллари, мущаррирлар, сервис
дастурлари ва бошқалар киради.
Шундай қилиб, маълумотлар банки бир неча маълумотлар базаси,
бошқариш ва амалий дастурлардан ташкил топади. Бу элементар АТ га
юклатилган вазифаларни бажаришда асосий роль ўйнайди. Шу билан бирга,
Атнинг самарали фаолияти унинг таъминловчи элементларига ҳам боғлиқдир.
Бу таъминот таркибига қуйидаги элементлар киради.
Техник-таъминот МБ ва фойдалаунувчиларнинг иш
фаолиятини
автоматлаштириш имкониятини яратадиган техник воситалардан ташкил
топади. Бундай воситалар жумласига ЭҲМ, ташқи қурилмалар, ахборотни
ташиш, узатиш воситалари, алоқа тармоқлари, абонент пунктлари ва
бошқалар киради.
Математик таъминот - функционал
масалаларни ечиш ва МБни
бошқариш усуллари, математик моделлар ва алгоритмлар тўпламидан ташкил
топади.
Дастурий таъминотнинг фаолиятини амалга ошириш дастурлари ва
турли хил қўшимча вазифаларни бажариш учун мўлжалланган сервис
дастурларнинг тўпламидан иборат бўлади.
Ахборот таъминоти-маълумотларни туркумлаш ва ихчамлаштириш,
ифодалаш ва тақдим этиш тизимларидан ташкил топади.
Лингвистик таъминот-МББТда фойдаланиладиган тиллар, луғатлар
мажмуаси орқали ташкил қилади. Ташкилий
таъминот -МБнинг кундалик
фаолиятини ифодаловчи расмий ҳужжатлар, меъёрий кўрсатмалар
тўпламидан иборат бўлади.
Маълумотлар базасини лойиҳалаштириш жараёни икки босқичга
бўлинади: МБ мантиқий тузилишини ташкил қилиш ва ташувчиларда МБни
ҳосил қилиш.
МБ нинг мантиқий тузилиши - объектга ташгишли бўлган
ахборотларнинг МБ да жойланишини ифодалайди. Ҳосил бўлган МБ нинг
мантиқий боғланиш модели биринчи босқичнинг натижаси ҳисобланади. Бу
моделда уч турдаги ахборот ифодаланади: объект тўғрисидаги хабарлар
хусусияти ва ўзаро муносабатлари. Ҳар бир объект моделда ёзув турлари
орқали кўрсатилади. Уларнинг хусусиятлари - ёзув майдонлари орқали
ифодаланади, муносабатлар эса - ёзув ва майдон турлари ўртасидаги алоқалар
ёрдамида тасвирланади. Бундай модел ЭҲМ,
операция тизими, МББТ нинг
моҳиятига боғлиқ бўлмайди, яъни ахборотнинг маъносига боғлиқ бўлмайди,
яъни ахборотнинг маънисига боғлиқ бўмаган ҳолда уларни ифодалаш усули
ва алоқасини таъминлайди.
228
Мантиқий моделни чизмали ва жадвалли усуллар ёрдамида ифодалаш
мумкин. Чизмали усулда маълумотлар ўртасидаги боғланиш графлар
ёрдамида тасвирланади. Бунда графнинг учлари ёзувларни ифодалайди.
Графларнинг қирралари ёзувлар ўртасидаги алоқаларни кўрсатади. Жадвалли
усулда эса объект тўғрисидаги маълумотлар бир ёки бир неча устундан
иборат бўлган жадваллар орқали ифодаланади.
Ҳозир кунда мантиқий моделларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: