145
мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда қўшни ер эгалари иҳотазор барпо этиладиган
ер майдонининг эгаси билан сервитут келишуви тузишлари лозим бўлади.
Эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага берилган ѐки бошқа асосларга
биноан олинган ер участкасини сақлаш вазифаси юқорида кўрсатилганлардан
ташқари яна қуйдаги ҳолатларда ҳам белгиланади:
саноат
қурилиши
ѐки
бошқа
хил
қурилишларни
амалга
оширишираѐтган, фойдали қазилма конларини ишлатаѐтган, шунингдек
тупроқнинг устии қатламини бузиши билан алоқадор бўлган бошқа ишларни
ўтказаѐтган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тупроқнинг унимдор
қатламини сидириб олиб, сақлаб қўйишлари ва сўнгра уни экинбоп қилиб
қайта тикланадиган ерларга ѐки кам маҳсул ерларга солиб юборишлари зарур
бўлиб ҳисобланади;
унимдор тупроқ қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан келгусида
фойдаланиш тартиби ва шартлари ер участкасини берган ваколатли орган
томонидан белгиланади;
саноат қурилиш
корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари қишлоқ
хўжалик ерлари ва бошқа ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа
чиқитлар, шунингдек, оқова сувлар билан ифлосланишига йўл қўймасликлари
шарт;
корхона, ташкилот ва муассасалар, амалдаги қонунлар талабларига
мувофиқ, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувларни зарарсизлантириб
ѐки тозалаб туришлари зарур;
ердан фойдаланувчилар ер тузиш тартибида ўрнатилган марза
белгилари ва бошқа чегара белгиларини сақлашлари ва тегишли ҳолда ҳамда
бут тутишлари шарт бўлиб ҳисобланади.
Ернинг табиий ресурс сифатида шундай алоҳида хусусиятга эгаки,
башарти унга тўғри муносабатда бўлинса ҳамда уни муҳофаза этиш тўғрисида
ғамхўрлик қилинса унинг ҳосилдорлиги муқим ошиб боради. Акс ҳолда эса
унинг ҳолати ѐмонлашиб, фойдаланиш учун яроқсиз аҳволга тушиб қолиши
эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун ер эгалари, мулкдорлари,
фойдаланувчилари доимо тупроқ унумдорлиги тўғрисида ғамхўрлик
қилишлари, ернинг сифатини яхши сақлашга асосий эътибор қаратишлари
лозим. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 174-
моддасида мол-мулкни сақлаш вазифаси сифатида белгиланадики
, ў
зига
қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонун ҳужжатларида ѐки
шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасидадир.
Шунингдек, ерларни ижарага олувчининг мажбурияти сифатида ҳам
ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолат сифатида Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 548-моддасида, ижарага олувчининг ижарага олинган
мол-мулкни сақлаш мажбуриятлари белгиланади.
Агарда қонун ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи мол-мулкни
яхши ҳолда сақлаши, уни ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва сақлаш бўйича
бошқа харажатларни қилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг ―Фермер
хўжалиги тўғрисида‖ги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, фермер хўжалиги
146
қуйидагиларни бажариши шарт: ер участкасидан қатъий белгиланган мақсадда
фойдаланиш; табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик; ер участкасини
асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-харажатлар
қилиш; ер участкасини, агар ижарага олиш шартномасида бошқа муддат
белгиланган бўлмаса, бир йил ичида ўзлаштириш; агротехника талабларига,
белгиланган режим, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этиш. ―Деҳқон
хўжалиги
тўғрисида‖ги
қонуннинг
12-моддасида,
деҳқон
хўжалиги
қуйидагиларни бажариши шартлиги белгиланган. Жумладан: томорқа ер
участкасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш; табиий объект
бўлмиш ерга зарар етказмаслик; томорқа ер участкасини асраш, унинг
унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилиш; янги
берилган томорқа ер участкасидан, агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат
белгиланган бўлмаса, бир йил ичида фойдаланишга киришиш; агротехника
талабларига, белгиланган режим, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этиш;
деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари бўйича тўла
жавобгар
бўлиш; хўжалик аъзолари учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31
декабрдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган ―Давлат ер кадастрини юритиш
тартиби тўғрисида‖ги низомга мувофиқ, ер кадастри ахборотини ишлаб чиқиш
технологиясини доимий равишда такомиллаштириш, тизимлаштириш, сақлаш,
янгилаш ва фойдаланувчиларга ишончли ва тежамли ер кадастри ахбороти
бериш давлат ер кадастрининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олиш, топографик-
геодезик, картографик, тупроқ, агрокимѐвий, геоботаник тадқиқотлар ва бошқа
тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш, ерларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан
ҳисобга олиниши ва баҳоланиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер
участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан
таъминланади.
Қуйидагилар давлат ер кадастрининг мазмунини ташкил этади: ер
участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, ер миқдори
ва сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш), ерни қиймат
жиҳатидан баҳолаш, шунингдек ер кадастри ахборотини тизимлаштириш,
сақлаш, янгилаш ва манфаатдор шахсларга тегишли шакл ва ҳажмларда бериш.
Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш уларнинг ҳақиқий ҳолати
ва ерлардан фойдаланилишига қараб, ер участкалари ва майдонлари, аҳоли
пунктлари, туманлар,
вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман
Ўзбекистон Республикаси бўйича амалга оширилади. Гарчи ер бойликлари
инсонлар меҳнатининг махсули бўлмасада, ердан фойдаланганлик учун ҳақ
ундиришнинг асосий сабаби, биринчидан, ер умуммиллий бойлик эканлиги,
яъни ер участкасидан фойдаланганлик учун наф шу ҳудудда яшаѐтган барча
кишиларга тегишлилигида; иккинчидан,
ердан фойдаланувчи шу ер
участкасидан фойдаланганлик учун маълум фойда ѐки даромадга эга
бўлишлигида; ва ниҳоят учинчидан, ер учун ундириладиган ҳақ шу ер
майдонларининг ҳолатини яхшилаш ва сақлашга сарфланишлигидадир.
147
Ердан фойдаланганлик учун ҳақ сифатида бюджетга ўтказилган
маблағлардан тупроқ унумдорлигини сақлаш ва тиклаш, ерларни ишлаб
чиқариш фаолияти натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш,
ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига
мўлжалланган ерларнинг сифати ва унумдорлигини ошириш, экологик соф
маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш, бузилган ерларни қайта тиклаш,
агротехника, ўрмон мелиорацияси тадбирлари, тупроқни ҳимоя қилиш
тадбирларини ўтказиш, ердан фойдаланувчиларнинг айби бўлмаган ҳолда
бузилган ер участкаларини вақтинча консервация қилиш
туфайли улардан
келадиган даромаднинг камайишини қисман қоплаш, ердан оқилона
фойдаланиш ва муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш мақсадларида
фойдаланилади.
Ерни муҳофаза этувчи қонунлар ерга нисбатан хўжасизларча муносабатда
бўлишни қатъиян таъқиқлайди. Ер қонунчилигида белгиланишича ердан
фойдаланувчилар тупроқ унумдорлигини ошириш юзасидан самарали
чораларни кўришлари, тупроқни шамол ва сув таъсирида емирилишдан сақлаш
юзасидан
ташкилий--хўжалик,
агротехника,
ўрмон-мелиорация
ва
гидротехника тадбирларини амалга оширишлари, ерларнинг шўрланиш, зах
босиш, ифлосланиш ҳолатига йўл қўймасликлари, бегона ўтлар босишини
олдини олишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: