Тошкент-2021 3 Апрель 2021 10-қисм Тошкент апрель 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»



Download 3,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/180
Sana23.07.2022
Hajmi3,12 Mb.
#843368
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   180
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
Дилда на ғам қолди, на адоват-кин. 
Улуғлар шодлик-ла базм қурдилар, 
Юзларин чолғуга, мойга бурдилар. 
Алишер Навоий ҳам “Тарихи мулки ажам” номли асарида Жамшиднинг буюк кашфиёт-
лари сўнггида улуғ Наврўзни ихтиро қилганлигини баён қилади. Навоий ёзишича: “Жам-
шид “Чихил минор” номли одамзод кўрмаган ва ақл бовар қилолмайдиган баланд бино 
қуриб...: “бу иморат туганди, олам салотин ва ашров ва аҳборин йиғиб, анда азим жашн 
қилди. Ул вақтиким, қуёш нуқта эътиқодли рабиийға таҳвил қилиб эрди ул бинода тахт 
устига ўлтириб, адолат сайт ва садосин оламға мунташир қилди ва ул куни- нинг отин 
наврўз қўйди”. [3.Б.65.66.].
Беруний асарида келтирилган афсона бўйича ҳам Наврўзнинг келиб чиқиши Жамшид 
шоҳга боғланади: “Жамшид ўзига арава ясаб олгач, ўша куни аравага чиқиб олди, у ҳавога 
кўтарилиб, бир кунда Дунбован (Дамованд тоғи)дан Бобилга борди. Одамлар бу ажойиб 
воқеани кўргач, ўша кунни ҳайит қилдилар ва Жамшиднинг (арава учишига) тақлид қилиб, 
арғимчоқларга учдилар”.
“Наврўз”нинг пайдо бўлиши ҳақидаги бу каби афсоналарни турлича талқин қилиш мум-
кин. Бироқ “Наврўз”нинг қачон ва қандай вужудга келганлигини аниқ кўрсатиш қийин. 
Шундай бўлсада, ишонч билан айтиш мумкинки, бу байрам доно кишилар томонидан кашф 
қилинган. Чунки “Наврўз” коинот ва табиат қонуниятлари, яъни қуёшнинг ҳамал буржига 
кириши, кеча ва кундузнинг узая бошлаши, табиатда жонланиш юз бериши, баҳорнинг ке-
лиши билан боғлиқ тарзда илмий асосланиб белгиланган. 
Замонлар ўтиши билан бу байрам такомиллашиб, унга мос кун аниқланган. У “йил боши” 
сифатида белгиланиб, унга “Наврўз” (яъни, “Янги кун”) деган ном берилган, деб тахмин 
қилиш мумкин. Мана шу тариқа Наврўз байрами ҳар йили 21 мартда нишонланиб келинади. 
[3.Б.67.].
Наврўз Шимолий ярим шарда баҳорнинг бошланиши сифатида, кеча-кундуз тенглашган 
кунда (мартнинг 20, 21 ва ёки 22-да) бошланади. Баъзи халқлар баҳор фаслининг келишини 
табиатнинг уйғониши билан боғлайдилар, шу муносабат билан байрамлар ўтказишади, уни 
янги йилнинг бошланишидек байрам қиладилар.Қадим замонлардан бошлаб Озарбайжон, 
Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистонда ва яна кўплаб шарқий ўлкаларда баҳорнинг 
— янги йилнинг келишини байрамлар билан қарши олишади. Мартнинг 21-санаси Эрон ва 
Афғонистонда расмий тақвимнинг дастлабки куни ҳисобланади. 
Ўзбекистон мустақил бўлганиндан сўнг Наврўз республикамизнинг асосий катта 
байрамларидан бирига айланди. Хозирда наврўз байрами Республика, вилоят, шаҳар, туман, 
маҳалла ва корхоналар миқёсида кенг нишонланади. Наврўз байрами арафасида хайрия, 
ободонлаштириш ишлари бутун республикамиз бўйлаб олиб борилади. Қариялар зиёрат 
қилинади, муҳтожларга ёрдам берилади. 
2009-йил 30-сентябда Наврўз ЮНЕСКО тарафидан номоддий маданий мерос рўйхатига 
киритилган, 2010-йил 23-февралда эса БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессиясıда 21-март 
“Халқаро Наврўз Куни” деб эълон қилинди. Ҳали ҳам бу байрам давом этмоқда.

Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish