Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
“Venn diagrammasi” metodi.
Ushbu texnologiya o‘qish darslarida o‘tilayotgan mavzu
haqida o‘z fikriga ega bo‘lish, matn bilan ishlash, o‘rganilgan
materialni yodda saqlash, so‘zlab berish, fikrini erkin bayon
etish, hamda dars mobaynida o‘qituvchi tomonidan barcha
o‘quvchilarni baholay olishga qaratilgan metodlardan biridir.
Kompyuter darsi – tegishli o‘quv fani bo‘yicha dars mavzusiga
doir kompyuter materiallari (multimedia, virtual o‘quv
kursi va shu kabilar) asosida o‘tiladigan dars. O‘qish darslarida nutqiy, aqliy, fikriy holatlarni
rivojlantirish, ularda bilim, ko‘nikma, kategoriyalarni tez shakllanadi. Chunki o‘qish darslarining
to‘la mazmuni o‘quvchi shaxsini axloqiy shakllantirishga qaratilgan bo‘lib, boshqa darsliklar bilan
inegrastiyalashib ketganini ko‘ramiz.
Xulosa qilib aytganda, dars davomida o‘quvchining ta’lim faoliyati innovastion texnologiyalar
asosida amalga oshirilsa, uning axborotni qabul qilishi oson kechadi va ta’lim samaradorligi ortadi.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati.
1. Ro‘ziyeva D, Usmonboyeva M, Xoliqova Z. Interfaol metodlar:mohiyati va mashg‘ulot-
larda o‘qitish texnologiyalari. T-2013
2. Ishmuhamedov R, Qodirov A, Pardayev A. Ta’limda innovatsion texnologiyalar. T-2008
188
Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
НАВРЎЗ БАЙРАМИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ
Ш.Н.Икрамов
ЎзДСМИ ўқитувчиси
Аннотация:
Ушбу мақолада Наврўз байрамининг пайдо бўлиши ва тараққиёти, буюк
алломаларимизнинг Наврўз байрами билан боғлиқ қарашлари ва Наврўз байрамининг
ҳозирги кундаги аҳамияти ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
Наврўз, байрам, коинот, табиат, афсона, томоша.
Дунёдаги барча халқлар ҳаётида байрамлар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Байрамларнинг
кўпчилиги бизга энг қадимги даврлардан етиб келган.
Байрамларни нишонламайдиган инсон, оила ёки жамоани топиш қийин. Ҳар бир миллат
ва давлатнинг умумий байрамларидан ташқари, ўз байрамлари бўлади. Ўзбек халқининг
ҳам энг қадимий даврлардан шакллана бошлаган, авлоддан-авлодга ўтиб, такомиллашиб,
бебаҳо меросга айланган байрамлари кўп.
Ўзбек халқи ер юзида байрамларга бой халқлардан бири десак бўлади. Бундай байрам-
ларнинг энг кўҳна ва қадимийси Наврўздир.
“Наврўз”нинг пайдо бўлиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Масалан, зардуштийлар
даврида эзгулик худоси Ахурамазда (Ҳурмуз) баҳор, ёзда, ёвузлик худоси Анхарамайню
(Ахриман) – кузда ва қишда ҳукмронлик қилади, деган қараш мавжуд бўлган. Баҳорнинг
биринчи кунини эзгулик худоси ёвузлик худоси устидан ғалаба қилган муқаддас сана, деб
байрам қилишган. Бу сана “Наврўз” кунига айнан тўғри келган.
Яна бир қадимий афсонага кўра, Одам Ато ва Момо Ҳаво илк бор учрашган кун “Наврўз”
байрами деб тан олинган эмиш[1.Б.8.].
Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кўра, Наврўзнинг
шакилланиш даври энг қадимги давирлардан “Зардуштийликни” пайдо бўлишигача давом
этган даврларни ўз ичига олади.
Ўзбек халқининг алломаларидан бири Абу Райҳон Беруний “Қадимий халқлардан қолган
ёдгорликлар” китобида Қуёш йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин
ойи тўғрисида сўзлаб: «Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир, — дейди. — Наврўз йилнинг
биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони англатаркан. Наврўз эронликлар
„зиж“лари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларини кабисали қилган вақтларида
Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач,
баҳорда келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яъни баҳор
ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан, гуллар очилган, дарахтлар гуллашидан мевалари
етилгунча, ўсимлик униб чиқа бошлашдан такомиллашгунча давом этган вақтда келади.
Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган дея изоҳлайди
[2.Б.34.].
Қадим-қадимдан Наврўз холис ниятли кишиларнинг севимли айёми бўлиб келган.
Ўша кунларда ҳатто уруш-жанжаллар ҳам тўхталган, гина-қудратлар кечириб юборилган.
Шоҳлар эл ичидан энг муносиб кишиларни тақдирлашган, айрим маҳбусларнинг гуноҳидан
ўтишган.
Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида эса янги йил (“Наврўз”)нинг пайдо бўлиши шоҳ Жамшид
номи билан боғланади. Жамшид одамларга яхшилик қилиш мақсадида уларни касбга
ўргатади, темирни эритиб қурол ясатади, ип йигиртириб, кийим тўқитади, ҳаммом, уй,
саройлар бунёд қилдиради, табиблик сирларини очади, кема ясатади, боғ барпо қилдиради.
Ниҳоят, Жамшиднинг ишлари гуркираб, мева берган кунда ўзига тахт ясатиб, унда осонгина
кўтарилади. Бу “Шоҳнома”да қуйидагича таърифланади:
Тахт кўкда чарх урар мисоли қуёш,
Фармондор ўтирар, унда ирғаб бош.
Барча жам, одамлар қарар тахтига,
Жаҳон қойил бўлиб шукуҳ-бахтига.
Жамшидга сочишар олтину гавҳар,
Шу кунни янги йил – байрам дейишар.
Йил боши Хурмузу эди фарвардин,
189
Do'stlaringiz bilan baham: |