“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son 152
- ўқитувчилар билан муносабатидан (чунки анча билимдон талабалар, қоидага кўра, ижобий
баҳоланишади).
Демак, талабаларни соғлом турмуш тарзининг ҳар хил жиҳатлари бўйича ахборотга эга бўлишлари
ўқув фаолиятига анча маҳсулдор адаптация қилишларига, атрофидагилар билан муносабатларига
кўмаклашади, лекин умуман турмуш тарзидан қониқишини пасайтиради (соғлом турмуш тарзи
қадриятларини амалиётда кучсиз жорий қилиниши туфайли).
Талабаларни соғлом турмуш тарзининг жиҳатларига муносабатларини акс этадиган
эмоционал компонентини қониқишнинг қуйидаги параметрлари билан боғлиқликлари аниқланган:
- тиббиёт хизмати соҳаси билан (боғлиқликнинг салбий характери, талабалар тиббиётнинг
имкониятларига қанчалик кам ишончсалар, улар шунчалик даражада кўп соғлом турмуш тарзига
ориентирланишади);
-
ҳар хил одамлар – талабалар, ўқитувчилар, маъмурият, дўстлар билан муносабатлар билан (ушбу
боғлиқликлар унчалик кучли бўлмаса ҳам “позитив тафаккур” самараси билан тушунтирилади, унга
биноан, соғлом турмуш тарзига позитив ориентирланган шахслар бошқа ҳар хил ҳодисаларга ҳам
позитив муносабатда бўлишади).
Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган талабалар соғлом турмуш тарзи
мотивацион компоненти (унга эҳтиёжнинг кучини акс этади) қониқиш кўрсаткичи билан боғлиқ экан (барча
боғлиқликлар салбий):
- ўзининг саломатлиги билан (яъни, ўз саломатлиги ҳолатидан қониқмаган талабалар соғлом
турмуш тарзини амалга оширишга энг кўп истакка эга);
- дам олишни ўтказиш билан (бўш вақтларида “ҳеч нарса қилмайдиган”, дам олишини
шакллантирмаган талабалар соғлом турмуш тарзини олиб боришга энг кўп даражада қизиқишади);
- тиббий хизмат кўрсатиш соҳаси билан (ундан қониқмаганлар соғлом турмуш тарзига энг катта
даражада моитивацияга эга, ўзининг саломатлигини қўллаб-қувватлашнинг реал альтернативаси
сифатида);
- шахсий ҳаёти билан (яъни, яқин муносабатларга эга бўлмаган талабалар фаол соғлом турмуш
тарзига интилишади);
- жамиятдаги мавқеи билан (ўзларининг ижтимоий статусини паст деб баҳолайдиган талабалар,
соғлом турмуш тарзига уни ошириш воситаси сифатида қарашади).
Шундай қилиб, соғлом турмуш тарзини ҳаётга татбиқ қилиш учун мотивацияловчи асос –
талабаларнинг бир қатор аҳамиятли эҳтиёжларини қониқмаслик ҳолати ҳисобланади.
Техника олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган талабаларнинг амалиётга татбиқ этишга
долзарб тайёрлигини акс этадиган соғлом турмуш тарзининг конатив компоненти қиниқишнинг
қуйидаги параметрлари билан боғлиқ экан:
- моддий ҳолати билан (чунки унинг анча юқори даражада бўлиши соғлом турмуш тарзини олиб
бориш учун кўпроқ имконият яратади);
- ўз саломатлиги билан – боғлиқликнинг салбий характери саломатликнинг паст даражада бўлиши
соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун рағбатлантирувчи омил ҳисобланишини кўрсатади;
- уй-жой ва турмуш шароитлари билан (уларни юқори даражада бўлиши ҳаётнинг умумий сифатини
яхшиласа керак ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун маълум бир “стандартларни” яратса
керак);
- хизмат кўрсатиш соҳаси билан (фитнес марказларидан фойдаланиш имкониятлари талабаларни
соғлом турмуш тарзини олиб боришга тайёрлигини оширади);
- умуман ўзининг турмуш тарзи билан – талаба ундан қанчалик юқори қониқса, у, соғлом турмуш
тарзини олиб боришга шунчалик паст даражада тайёр бўлади ва аксинча.
Шундай қилиб, олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган талабаларни соғлом турмуш тарзини
олиб боришга тайёрлиги, уларни ушбу соҳадаги шахсий имкониятларини (устивор моддий
имкониятларини) юқори баҳолашлари ҳамда ўз саломатликлари ва турмуш тарзидан қониқмасликлари
билан боғлиқ.
Талабаларни унга нисбатан раел фаоллиги даражасини акс этадиган соғлом турмуш тарзининг
амалий компоненти , уларни қуйидагилардан қониқишини белгилайди:
-
ўз саломатлигидан (бу қонуний);
-
ўз турмуш тарзидан (уни “тўғрилиги” туфайли);
-
ўзини жамиятдаги мавқеидан (чунки соғлом турмуш тарзини олиб бориш оммавий ҳисобланади,
саломатлик эса – ижтимоий муваффақият омили ҳисобланади);
-
иш жойини танлаш имконияти билан (чунки яхши саломатлик – юқори рақобатбардошликнинг
кўрсаткичи ҳисобланади);