Қониқишлар
: 1 – маълумотидан, 2 – бошқа талабалар билан муносабатидан, 3 - ўқитувчилар билан
муносабатидан, 4 – маъмурият билан муносабатидан, 5 – таълимнинг мазмунидан, 6 – ўқиш
шароитларидан, 7 – жамиятдаги мавқеидан, 8 – моддий ҳолатидан, 9 – уй-жой ва турмуш
шароитларидан, 10 – шахсий ҳаётидан, 11 – ота-онаси билан муносабатидан, 12 – жамиятдаги ҳолатдан,
13 – дўстлари билан муносабатидан, 14 – хизмат кўрсатиш соҳасидан, 15 – тиббий хизмат кўрсатиш
соҳасидан, 16 – дам олишни ўтказилишидан, 17 – таътилни ўтказиш имкониятларидан, 18 – иш жойини
танлаш имкониятидан, 19 – ўз саломатлигидан, 20 – умуман ўзининг турмуш тарзидан, 21 – интеграл
кўрсаткич, 22 – ўқиш давомати
Умуман олганда, олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган талабалар соғлом турмуш тарзи
компонентлари кўрсаткичлари ва уларнинг ижтимоий адаптацияси сифатини акс этувчи ҳаётидан
қониқишини ҳар хил параметрлари ўртасида ишончли боғлиқликлар етарлича кўп миқдорда
аниқланган. Гипотетик мумкин бўлган 110 та имкониятлардан 32 та боғлиқлик аниқланган
(ишончлилик даражаси етарлича юқори).
Боғлиқликларнинг кўпчилик қисми ижобий характерга эга, лекин уларнинг бир қисми (учдан бири)
– салбий ҳисобланади.
Етарлича юқори даражадаги таълим олишнинг муваффақияти талабалар соғлом турмуш тарзининг
когнитив ва амалий компонентлари билан ишончли боғлиқ эканлиги аниқланган.
Талабаларнинг ижтимоий адаптацияси кўрсааткичлари билан энг катта миқдордаги боғлиқликлар
соғлом турмуш тарзининг амалий (9 та боғлиқлик) ва когнитив (8 та боғлиқлик) компонентларида
аниқланган, бу қонунийдир. Қолган компонентларда талабаларнинг ижтимоий адаптацияси
тавсифлари билан 5 тадан ишончли боғлиқликлар аниқланган. Талабаларнинг соғлом турмуш тарзини
ижтимоий адаптация жиҳатлари билан энг яқин боғлиқлик ўз саломатлигидан қониқиш (4 та
боғлиқлик), ўзининг турмуш тарзидан ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидан қониқиш (3 та боғлиқлик)
ҳисобланади.
Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган талабалар ижтимоий адаптациясини соғлом турмуш
тарзи параметрлари билан боғлиқ бўлмаган (ўқиш шароитлари, жамиятдаги ҳолат, таътилни ўтказиш
имкониятлари билан қониқиш каби) ва кучсиз боғлиқ бўлган (ўз маълумоти, унинг мазмунли
жиҳатлари, гуруҳдошлари, маъмурият, ота-оналар, дўстлар билан муносабатлари, моддий ва уй-жой
жиҳатлари, иш жойини танлаш имконияти кабилар билан қониқиш) аниқланган (чунки у билан 1 тадан
боғлиқликка эга).
Энди, олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган талабалар соғлом турмуш тарзи
компонентларини, уларнинг ижтимоий адаптациясини ҳар хил параметрлари билан конкрет
боғлиқликларини муҳокама қиламиз (боғлиқликлар, аҳамиятлилигини пасайиб бориши тартибида
қайд қилинган).
Талабаларни ахборотга эга эканлиги даражаси билан ифодаланадиган соғлом турмуш тарзининг
когнитив компоненти
қониқишнинг қуйидаги параметрлари билан боғлиқ:
- ўз саломатлигидан (чунки соғлом турмуш тарзи тўғрисида ахборотга эга бўлиш, қандайдир
даражада унга риоя қилишга мажбур қилади);
- ўзининг маълумотидан (ҳар хил соҳалардаги ахборотга эга бўлишнинг юқори даражаси ўз
маълумоти сифатини адекват ва юқори баҳолаш имконини берса керак);
- ота-оналари билан муносабатларидан (улар, ўз фарзандларида соғлом турмуш тарзини
шаклланишига маълум даражада улуш қўшса керак;
- умуман ўз турмуш тарзидан (ушбу ҳолатда боғлиқлик салбий бўлса ҳам, бу, талабаларни соғлом
турмуш тарзи соҳасидаги билимларини ва уларни амалиётда қўллашидаги анча катта даражадаги
номутаносибликни кўрсатади);
- ўқишнинг мазмунидан (ҳаётнинг ҳар хил соҳаларида ахборотга эга бўлиш етарлича яқин боғлиқ
бўлса керак);
Do'stlaringiz bilan baham: |