46
МАХАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ
ҲУДУДЛАРДА
РАКАМЛИ ИКТИСОДИЁТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ
Ғуломова
Н.Ф
.
–
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академияси докторанти
Ҳар
қандай давлатнинг сиёсий тизимида маҳаллий бошқарув институтлари
муҳим ўрин тутади. Зеро, бу институт давлат бошқарувининг аҳолига энг яқин
бўғини ҳисобланиб, улар бевосита юқори давлат органлари томонидан қабул
қилинадиган
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларининг
жойлардаги самарали ижросини таъминлайди. Шунинг учун ҳам маҳаллий
ҳокимият
тизимининг муваффақиятли ташкил қилиниши ҳамда тўғри бошқарув
усули танланиши ҳудуд иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларининг
ривожланишига замин яратади. Sat
terthwaite
1
фикрига кўра, маҳаллий давлат
ҳокимияти
тузилмалари рақамли иқтисодиёт ва ижодкорликни ривожлантириш
муҳим рол ўйнайдилар.Чунки айнан уларнинг тегишли йўналишларни, ўз
ҳудудларининг
ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ривожлантириш бўйича
қарорларни
қабул қилиш ва тегишли чораларни амалга ошириш имконияти
кўплаб соҳаларда фаолият олиб борадиган АКТ бизнес компанияларининг
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши тадқиқотларда белгиланиб ўтилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 99
-
моддасига мувофиқ Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда
(туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган
халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар
давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли
масалаларни ҳал этадилар. Ҳамда уларнинг вазифаларига қуйидагилар:
ҳудудларни
иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий
бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни
белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш киради. Маҳаллий
давлат ҳокимияти органларига юклатилган ҳудудларининг иқтисодиёт
тармоқлари ва соҳаларида ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий
қилиши
2
вазифаси эса ҳудудларда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги
ўрнини белгилайди.
Ўзбекистон ҳудудларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини
қуйидаги
ваколат йўналишларида таҳлили натижасида қуйидаги муаммолар
мавжудлиги аниқланди:
1.
Ҳудудларда
рақамли инфратузилмани ривожлантириш ташaббуслари
асосан юқоридан пастга бошқарув усулида амалга оширилиб, Ҳудудий
1
J.Fazlagi´c, E. Szczepankiewicz , The Role of Local Governments in Supporting Creative Industries
—
A Conceptual
Model, MDPI, 2019
2
“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги
ҳузуридаги
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция
тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1
майдаги 318
-
сон Қарори.
48
йўлга қўйилгани; г) рақамли иқтисодиёт соҳасида давлат ва нодавлат ташкилот
вакиллари доимий равишда малакасини ошириб борадиган тизимнинг
мавжудлиги; д) илғор технологияларни ривожлантириш ва жорий этишда,
Интернет қамровини таъминлашда АКТ соҳасида хизмат кўрсатувчи
компанияларнинг мавжудлиги; е) АКТ соҳасида менежмент, маркетинг,
технологияларни қўллаш каби йўналишларда фаолият кўрсатаётган консалтинг
компанияларининг мавжудлиги; ж) рақамли иқтисодиёт соҳасида ғоя,
инновацияларни интеллектуал мулк шаклида ҳимоя қилиш тизимининг
мавжудлиги; з) инновацияларни ривожлантирувчи ННТлар фаол иштирокининг
таъминланганлиги; и) мамлакат ичида ва хорижий давлатларда АКТ хизмати ва
маҳсулотларни экспорт қилиш ва уларни тижоратлаштириш самарали
тизимининг йўлга қўйилганлиги ташкил этиш лозим (3
-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: