45
Хулоса ўрнида айтиш
мумкинки, макроиқтисодиётнинг
турли секторлари
(давлат, уй хўжалиги ва тадбиркорлик)га
замонавий рақамли технологияларни
татбиқ этиш мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилади.
Рақамли иқтисодиётни самарали ривожлантириш мамлакат тараққиёти
даражасидан келиб чиққан ҳолда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шарт
-
шароитлари турли даражаларга туркумланиб, ҳар бир даражага тегишли чора
-
тадбирларни
амалга оширишнинг
«
қуйидан
-
юқорига
»
йўналтирилган тизимли
ислоҳатлар орқали амалга
оширилади;
халқаро рейтинг ҳисоблаш методикасига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган
мамлакатда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш индекси мамлакатда рақамли
иқтисодиётни ривожланиш даражасини баҳолаш имкониятини беради;
Рақамли иқтисодиётни татбиқ этиш бўйича хорижий мамлакатларнинг
илғор
тажрибаси ҳамда Инсон тараққиёти индексида белгиланган принцип ва ҳисоблаш
методикасига асосланган ҳолда мамлакатларда рақамли иқтисодиётнинг
ривожланиш индексини
юритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ривожланишининг кўп омилли
эконометрик модели натижаларидан кўриш мумкинки, бошқа омиллар ўзгармас
бўлган шароитда ҳудудда бандлар сонининг 1%га ошиши, вилоятларда ялпи
ҳудудий
маҳсулотнинг ўртача 0
,
78%га ошишига ҳамда
АКТда яратилган
қўшилган
қийматнинг 1%га ошиши эса, ялпи ҳудудий маҳсулотни 0
,
75%га
ошишига олиб келар экан. Юқоридаги таҳлиллар бугунги кунда ҳудуддларда
инсон капиталини ривожлантириш қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлса рақамли
технологияларни ривожлантириш ҳам шунчалик долзарбликка ва аҳамиятга эга.
АКТ соҳасида яратилган қўшилган қийматнинг ошиши ва рақамли
иқтисодиётнинг ривожланиши мамлакат ЯИМнинг
ортишига энг асосий омил
бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик
қилаётган
бошқа муаммолар мавжуд: мамлакатнинг чекка ҳудудларида
кафолатли электр энергиясининг мавжуд эмаслиги, интернет тезлигининг юқори
эмаслиги каби рақамли инфратузилманинг тўлиқ шаклланмаганлиги; масофавий
хизматларга нисбатан аҳоли ишончининг пастлиги; аҳоли малака даражасининг
рақамли тизимга ўтишга тайёр эмаслиги ва бошқалар; рақобат кучли
бўлмаганлиги ва монопол давлат ташкилотларнинг пинхона қаршилиги кабилар
ҳисобланади
.
Рақамли иқтисодиёт жуда кўп афзалликларга эга. Бу тўловларнинг
нархини пасайтиради ва янги даромад манбаларини очади.
Онлайн хизмат
кўрсатиш харажатлари анъанавий иқтисодиётга қараганда анча паст ва
хизматларнинг ўзлари ҳам ижтимоий ҳам тижорат жиҳатидан анча арзонроқдир.
Таклиф этилаётган маҳсулот истеъмолчининг янги истаклари ёки эҳтиёжларини
қондириш
учун дарҳол ўзгартирилиши мумкин. Рақамли иқтисод ҳар хил
ахборот, таълим, илмий соҳадаги
янгиликларни тез, сифатли ва қулай тарзда
тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: