32
даражасида изчил ва функционал тасвирларни яратиш жараёнида самарали
қўлланилмоқда
.
Транспорт, ташишдаги жадаллашиш суръати ва логистика масалалари
фаолиятнинг турли истиқболли йўналишлари учун жозибали тадқиқот
йўналишини акс эттиради. Йўловчилар ва товарларнинг
бир жойдан иккинчи
жойга ҳаракатланиш келажагини турли хил омилларга жуда боғлиқ бўлган
ўзгарувчи сифатида кўриш мумкин. Бу турли хил иқтисодий,
ижтимоий,
технологик, экологик, сиёсий, ҳуқуқий (STEEPL)
1
ва бошқа тенденциялар ва
ҳодисаларни
ҳисобга оладиган фанлараро, келажакка йўналтирилган
фикрлаш
учун жой беради. Шу билан бирга, ҳаракатланиш ва транспортнинг келажаги
бутун инсоният цивилизациясининг ривожланиш траекторияларига кучли
таъсир кўрсатадиган ўзгарувчидир. Шунинг учун компаниялар, ҳукуматлар ва
бошқа ташкилотлар кенг тушунилган мобиллик бўйича узоқни кўзлаб
тадқиқотлар олиб боришаётгани ажабланарли эмас. Форсайт ташаббусларининг
мақсадлари ва кўлами асосан бундай тадқиқотларни олиб борадиган (ҳомийлик
қиладиган) субъектларга боғлиқ. Ушбу умумий кузатиш транспорт, логистика ва
мобиллик соҳасидаги келажакка йўналтирилган тадқиқотларга ҳам тегишли. Ҳар
қандай
келажакни кўриш (vision)ни қўллаб
-
қувватловчи компаниялар буни узоқ
муддатли истиқболда рақобатбардош бўлган
устунликка эришиш ва
акциядорлар капитали қийматини ошириш воситаси деб билишади. Давлат
ташкилотлари (давлат идоралари, Европа Иттифоқи органлари), ўз навбатида,
келажакка назар солиш (vision)ни, ҳаракатланиш
соҳасини исталган келажакка
ундайдиган қоидалар, имтиёзлар ва харид дастурларини ишлаб чиқишда ёрдам
берадиган самарали сиёсатни таҳлил қилиш воситасини жорий қилиш зарур
бўлади. (Joanna Ejdys
2
, 2015, pp 10-24).
Корпоратив форсайт –
бу ижтимоий, иқтисодий ва технологик
ривожланишнинг узоқ муддатли йўналишларини прогнозлаш, таҳлил қилиш ва
талқин қилиш, шунингдек, келажакнинг муқобил тасаввурлари ва қарашларини
фаол шакллантириш орқали стратегик қарорларни қўллаб
-
қувватлашга
қаратилган
корхонадаги тизимли, иштирок этиш жараёнидир. Тармоқли (сектор)
башорат
-
бу ҳукумат ҳомийлигида, баъзан эса тадқиқот институтлари, саноат
ассоциациялари ва алоҳида компаниялар томонидан молиялаштириладиган
иқтисодиётнинг маълум бир секторида юзага келиши мумкин бўлган
сценарийларни ва технологияларни ривожлантиришни таҳлил қиладиган ва
башорат қиладиган умуммиллий (минтақавий) ташаббус. Транспорт тизими
олдидаги вазифаларни саноатни форсайт усулида қўллаш мумкин.
Компанияларни башорат қилишдан фойдаланишнинг асосий сабаби шундаки,
менежерлар рақобатдошликни сақлаб қолиш учун ўзгаришга ва тезкор қарорлар
қабул
қилишга тайёр бўлиши керак.
1
STEEPL
–
social, technological, economical, environment, political, legal.
2
Joanna Ejdys, Joanicjusz Nazarko “Foresight application for transport sector” 2015, p. 25
.
33
“Форсайт
1
”нинг вазифаси эса келажакни тахмин қилиш эмас, балки қарор
қабул
қилувчилар ва етакчи экспертларнинг фикрлари билан келишган ҳолда
келажакни “мақсадли” кўришни шакллантириш ва
асосий муаммоларга жавоб
бериш ҳамда тегишли мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ҳаракатлар
дастурини ишлаб чиқишга киришишдир.
Мамлакатимизнинг транспорт сектори доирасида олиб борилаётан
ислоҳотлар кўлами Ғарб давлатлари тажрибасидан ўзига хос хусусиятлари билан
ажралиб туради. Жумладан, темир йўл тизимини олсак, логистика ва сервис
хизматлари устида бир қанча долзарб масалаларни кўриб чиқиш лозим.
Логистика йўналишида тарифлар қийматини оптимал
нуқтага олиб бориш, шу
йўл билан нафақат йирик мижозларни,
балки кичик тадбиркорлик
субъектларини ҳам жалб қилиш имкониятига йўл очамиз. Бу эса, ўз навбатида
юк айланмаси даражасини ўсишига ва тизимнинг содиқ мижозларининг сафи
кўпайишига олиб келади. Сервис хизматларига келсак, яқин келажакда Жанубий
Корея, Япония ва Хитой сервис хизматларнинг янги авлодини жорий этиш
бусағасида. Агарда чегарадош Қирғизистон ва Хитой Халқ Республикаси
ўртасидаги Иркиштом
-
Қашғар лойиҳасини амалга ошириб “бир йўл –
бир
макон” шиори остида янги транспорт коридорини очсак, албатта мамлакатнинг
ЯИМ миқдорини сезиларли даражада оширамиз.
Шу сабабдан, юқоридаги лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида биринчидан,
стратегик режалаштириш билан бир қаторда
келажак методикаси сифатида
баҳоланаётган ва ривожланган мамлакатлар тажрибасидан ўтган “форсайт”
усули ва унинг янги механизмларини ҳам қонунчиликка имплементация
қилишимиз
лозим. Иккинчидан, бу соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш, аввало,
1
Форсайт (англ. “
foresight
” –
келажакка назар) –
технология, инновация, стратегик режа.
Менежерлар
рақобатбардошликни
сақлаб қолиш учун
ўзгаришга ва тезкор
қарорларни қабул
қилишга...
Инновацияларнинг
ривожланиши ва
жорий этиш
тезлигини ошириш
Истеъмолчиларнинг
эҳтиёжларининг
тобора тез ўзгариши,
маҳсулотнинг ҳаётий
циклини қисқариши
Жуда қисқа
стратегик
режалаштириш
масштаби
Ахборот стратегик
бошқарувнинг
тегишли нуқтасига
етиб келишини
таъминлаш
Айни кунларда
оммабоп бўлган
товар ва
хизматларни
сақлаш
34
ходимларни хорижий олимлар иштирокида ишлаб чиқиладиган махсус
дастурлар орқали уларни ўқитиш, ўрганиш ва улар воситасида кейинчалик
бошқа ташкилот ва орган ходимларига ўргатиш давлат миқёсида қўйилган
мақсадларимиз учун ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: