576
ОИЛАДА КИТОБХОНЛИК ВА МУТОЛАА МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ – ХАЛҚАРО
БАҲОЛАШ ДАСТУРИНИНГ МУҲИМ ТАЛАБИ
Пармонов Алибой Эргашевич - ТТЕСИ, Педагогика фанлари номзоди, доцент
Шодмонкулов
З.А. - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти катта ўқитувчи, PhD
Китоб – инсон умр йўлларини ѐритувчи сўнмас нур, инсон ҳаѐтига мазмун бахш этувчи
саодат манбаи, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлгувчи содиқ дўст. Инсоннинг руҳий-
маънавий камолотини таъминлашда китобчалик кучли қудратга эса восита йўқдир.
Бу борада
Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев ―Ёшларимизнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини
оширишга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада
оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим‖ эканлигини алоҳида қайд этиб ўтганлар.
Тарбиянинг барча мезон ва унсурлари, аввало, оилада шакллантирилганидек, китобхонлик
маданиятини тарбиялашда ҳам оиланинг ўрни ниҳоятда каттадир. Қуш уясида кўрганини
қилади, деган нақлга таянсак, бу моҳият янада долзарб босқичга кўтарилади.
Дарҳақиқат, шахс такомилида оилавий муҳит, оилавий қадриятлар асосий восита
роилини ўтайди.
Ота-онанинг маънавий даражаси, ахлоқий қарашлари бевосита фарзандга ҳам
кўчиб ўтади, фарзандлар шахсиятида акс- садо беради. Бинобарин, китобхонлик, бадиий
адабиѐтга муҳаббат ҳам инсон маънавий тафаккурини, тарбия аҳволини намоѐн қилувчи
муҳим хусусиятлар сирасидандир. Шу боис китобхон авлод тарбиясида, аввало, ота-онанинг
тарбияли бўлиши, бадиий адабиѐтга ошно эканлиги муҳим заруриятдир.
Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ―Китоб – барча бунѐдкорлик, яратувчилик ва ақл-
идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаѐтни ўргатувчи мураббийдир‖, - дея уқтирган
эдилар.
Яқин-атрофдаги таниш оилаларимиз ҳаѐтига синчков
назар ташласак, қайси оилада
китобхонлик маданияти қай даражада шаклланганлигига амин бўламиз. Кимдир дунѐвий
ҳодисалар уммонида сузиб юришни хуш кўрса, кимлардир бадиий адабиѐт осмонида сайр
этишга иштиѐқманд. Шу ўринда, моҳиятни янада аниқлаштириш учун айнан бир оила
мисолида китобхонликка қаратилган эътибор хусусида тўхталиб ўтамиз. Шундай оила
борки, улар хонадонида китоб ўқиш кундалик машғулот, жиддий фаолият сифатида қадр
топган. Беш фарзанд ўстираѐтган бу хонадон соҳиб ва соҳибалари ҳам ўзлари, ҳам
фарзандларининг китобхон бўлиши учун интилишади. Ўзи туғилиб-ўсган оилавий муҳитида
ўз вақтида китобга муҳаббат, адабиѐтга эътибор билан улғайган, китобхонликни
оилавий
муҳим қадриятга айлантирган бу инсонлар бугун фарзандларининг ҳам китоб аталмиш буюк
ва бебаҳо хазинадан баҳрабанд бўлиб, маънавий баркамолликка эришишини истайди. Бунинг
577
учун, ҳам ота, ҳам она ўз вақт ва имкониятига қараб,
сермазмун, бадиий-эстетик аҳамияти
юқори турли адабий жанрдаги, жаҳон ва ўзбек адабиѐти дурдоналарини, диний-маърифий
сарчашмаларни танлаб харид қилишади. Бу асарларни фарзандларининг ѐш ва қизиқишлари,
ақлий салоҳияти, ўзлаштириш қобилиятини эътиборга олган ҳолда тақсимлаб беришади. Энг
муҳими, китоб тақдим қилинганда, ҳажмини ҳам эътиборга олган ҳолда, мутолаа учун муайян
вақтлар ажратишади. Оила бошлиғи, яъни ота, бу борада янада талабчан. У ҳар куни
ўқилиши лозим бўлган саҳифа миқдорини белгилаб беради, шеърий асарларга алоҳида
қизиқиш билдириб, ҳар бир фарзандига шеърлар ѐдлаб боришни тайинлаб туради. Деярли ҳар
кеч ишдан қайтгач, овқатлангандан сўнг, фарзандларини бирин-кетин чақириб, бир педагог
каби топширилган вазифа ижросини қабул қилиб олади. Яъники, фарзандлар ўзлари ѐд
олган
шеърларни айтиб беришади; ўқиѐтган асарларидан белгиланган саҳифалар ва унинг
мазмунини гапиришади; қаҳрамонлар фаолияти, характер-хусусиятига муносабат
билдиришади. Китобни якунлаганлар эса асардан олган таассуротларини ҳам ўртоқлашади. Бу
жараѐнда фарзандларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи, топшириққа масъулият билан ѐндашиш
даражаси, китобхонлик маданияти ҳам ойдинлашиб, ўзига хос ѐндашувларга турки бўлади.
Яна бир муҳим жиҳати, фарзандлар ўзига тегишли асарни ўқиб бўлгач, китоблар
алмаштирилади, бири-иккинчисининг китобини ҳам ўқиб-ўзлаштириб бораверади.
Натижада,
фарзандларнинг умумий тарбиясида ҳам ижобий моҳият акс этади.
Бу китобсевар оилада китобхонлик бўйича ота барчага муносиб ўрнак. Куни билан
давлатнинг муҳим ташкилотида ишлаб, оила ташвишлари билан елиб-югураѐтган бўлишига
қарамасдан, ҳар кеч китоб мутолааси билан шуғулланаѐтган; бири қўйиб, иккинчисини олиб
ўқиѐтган; ҳам шеърий, ҳам насрий асарларга бирдек қизиқиш билдирадиган, ўқиган
фикрларини оиласи бағрида муҳокама қилаѐтган отанинг ўзига хос бу фазилати беихтиѐр,
табиий равишда фарзандларга ҳам кўчиб ўтади, уларнинг ҳеч бирини умуман бефарқ
қолдирмайди. Бундан кўринадики, ѐш авлоднинг китобхонлик маданиятини шакллантириш ва
юксалтиришда оила энг муҳим ва мустаҳкам таянч бўлиб қолаверади.
Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини
такомиллаштириш борасида ҳар доимги даврдан бир неча баробар кўп миқдорда самарали
ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот- тарғиботлар олиб борилмоқда. Шундай бўлса ҳам,
оилавий муҳитда китобхонлик маданияти такомили қониқарли даражада эмас. Юқорида кўриб
ўтганимиз каби китобсевар оилалар билан бир қаторда, уларнинг акси бўлган оилавий
муҳитни ҳам учратишимиз мумкин. Бадиий асар танлашда фарзандининг ѐш ва физиологик
хусусиятлари, руҳий-маънавий дунѐси, қизиқиш ва интилишлар кўламини назарда тутмас
экан, ҳар қандай китобсевар ота-она бу борада ижобий ютуқларга эриша олмайди.
Кўринадики, мутолаа маданиятининг ҳам ўзига хос меъѐр ва талаблари мавжуд. Шуларни
эътиборга олган ҳолда, оилавий китобхонлик маданиятига эга бўлиш учун қуйидаги
тавсияларни эътиборга олиш назарда тутилади:
-
китоб танлаш ва мутолаа қилишда ҳамиша фарзандларга ўрнак бўлиш;
578
-
муайян вақтларда оила даврасида китоб ўқиб беришни йўлга қўйиш;
-
хотирани кучайтириш мақсадида фарзандларнинг шеър ѐдлашига алоҳида
аҳамият қаратиш, бир ойда камида 2 та шеър ѐдлатишга эришиш;
-
ҳар бир фарзанднинг ѐш ва характер хусусиятини, руҳий-маънавий
дунѐсини назарда тутган ҳолда китоб тақдим қилиш;
-
кичик ѐшдаги болаларга кўпроқ ранг-баранг суратларга йўғрилган, катта-
катта ҳарфларда ѐзилган, унинг беғубор хаѐлоти сарҳадларини
акс эттира олган асарларни
танлаш;
-
ўрта ѐшли китобхон фарзанд учун эса унга тенгдош қаҳрамонлар тақдири
акс этган, ҳаѐтий, хаѐлий-фантастик воқеалар тасвирланган, кўнгил кечинмалари
жонлантирилган асарларни тавсия қилиш;
-
катта ѐшдаги мустақил, оила қурган фарзандлар билан ҳам тез-тез китоб
мутолааси хусусида суҳбат ўтказиб, зарурий тавсиялар бериб туриш (бу оилавий китобхонлик
анъанасини муқаддас қадрият сифатида давом эттиришга замин яратади);
-
ҳар бир китоб мутолааси учун ҳар кунлик ва ҳафталик миқдорларни
белгилаш ва мунтазам назоарт қилиб бориш ва рағбатлантириш;
-
жамиятнинг моддий-маънавий тараққиѐти учун муносиб ҳисса қўшадиган
юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли оила сифатида қадр топиш.
Хулоса қилиб уни айтиш мумкинки, маънавий баркамол
китобхон тарбиясида оила
муҳим ва мустаҳам пойдевор ҳисобланади. Шу боис жамиятда китобхонликни
ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасидаги ҳар қандай фаолиятда
оила билан ҳамоҳанг, ҳамфикр иш юритиш кўзланган мақсадларга эришишга муносиб замин
яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: