106
453-савол. Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига
қайси муддатда киритилади?
Жавоб:
жорий йилнинг 15 октябрига қадар.
454-савол. Навбатдаги йил учун Давлат бюджетини, давлат
мақсадли жамғармалари бюджетлари қайси орган томонидан кабул
қилинади?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан.
455-савол. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари
бюджетлари ким томонидан етказилади?
Жавоб:
Молия
вазирлиги
456-савол. Ижтимоий солиқнинг тўлов муддати қачон?
Жавоб:
ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15
кунидан
кечиктирмай.
457-савол. Ортиқча тўланган солиқ суммаси бошқа солиқ
тўловчининг солиқ қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши мумкинми?
Жавоб:
мумкин эмас.
458-савол. Ортиқча тўланган сумма солиқ қарзини қандай кетма-
кетликда узиш ҳисобига ҳисобга олиниши керак?
Жавоб:
Мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
Бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига
459-савол. Юридик шахс қайта ташкил этилгунига қадар у ортиқча
тўлаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари нима
қилинади?
Жавоб:
Юридик шахс томонидан у қайта ташкил этилгунга қадар ундан
ортиқча ундирилган ёки ортиқча тўланган солиқ (пеня, жарима)
суммаси
ҳуқуқий ворис (ҳуқуқий ворислар) қайта ташкил
этилган юридик шахснинг
солиқ қарзини узиши ҳисобига солиқ органи томонидан ҳисобга
олиниши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: