107
461-савол. 2022 йил прогноз кўрсаткичларига асосан Давлат
бюджети даромадлари тузилмасида қайси даромадлар катта улушни
ташкил этади?
Жавоб:
билвосита солиқлар.
462-савол. Бюджет ташкилотлари бўйича 2022 йил 1 январдан
бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қандай тартибда тақсимланади?
Жавоб:
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 99,2 фоиз;
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига — 0,4 фоиз;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерaцияси кенгашига — 0,4 фоиз.
463-савол. Бошқа тўловчилар бўйича 2022 йил 1 январдан бошлаб
ижтимоий солиқ тушумлари қандай тартибда тақсимланади?
Жавоб:
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига —98,4 фоиз;
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига —0,8 фоиз;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерaцияси кенгашига — 0,8 фоиз;
464-савол. Сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун деҳқон
хўжаликлари солиқ суммаси тўлаш муддати қачон?
Жавоб:
Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача
465-савол. Юридик шахслар учун мол-мулк солиғининг бўнак
тўловлари қайси санага тақдим этилади?
Жавоб:
Жорий солиқ даврининг 10 январигача маълумотномани тақдим
этади.
466-савол. 2022 йилда янги ташкил этилган юридик шахслар
томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси
тўғрисидаги маълумотнома қайси муддатларда тақдим этилади?
Жавоб:
Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган
кунидан
эътиборан
30 кундан
кечиктирмай
сув
ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: