ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ
ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ 2021 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИДАГИ ИЖРОСИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон
Республикаси
Давлат бюджетининг (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ва
давлат
мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги
ҳисоботни кўриб чиқди.
Ҳисобот даврида пандемиянинг салбий оқибатларига қарамасдан кўрилган изчил чора-
тадбирлар ҳамда олиб борилган фискал ва пул-кредит сиёсати натижасида мамлакатда
иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга эришилган. 2021
йилнинг
биринчи чораги якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 128,6 трлн.
сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,0 фоизга ўсган.
Ҳисобот даврида инфляция даражаси 2,7 фоизни ташкил қилган. Давлат қарзи эса, 23,4
млрд. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 30,4 фоизга
ошган.
Давлат бюджетининг даромадлари 33,9 трлн. сўмни, харажатлари эса 34,1 трлн. сўмни
ташкил этиб, Давлат бюджети тақчиллиги 188,2 млрд. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 0,1 фоизни
ташкил қилган.
Иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда истеъмолни рағбатлантириш мақсадида
ижтимоий харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ошиб, 18,2 трлн. сўмни
ташкил қилган. Бунда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 12,5 трлн. сўмни (16,1 фоизга
ошган), ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари 2,4 трлн. сўмни
ташкил қилган (62 фоиз ортган), аҳоли бандлик даражасини таъминлаш мақсадидаги
харажатлар эса 148,6 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда 41 фоизга ошган.
Эпидемиологик вазият шароитида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Санитария-
эпидемиологик осойишталик агентлиги ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий
марказларига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга
қаратилган тадбирлар учун жами 387,5 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Ҳисобот даври давомида Давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланиш билан
бир қаторда айрим камчиликларга йўл қўйилган. Вазирликлар ва
идораларда ташкил
этилган ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан 2021 йил биринчи чораги
давомида ўтказилган 1 199 та назорат тадбирида жами 68,1 млрд. сўмлик молиявий хато ва
камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган, шулардан 8,1 млрд. сўмнинг
бюджетга
қайтарилиши таъминланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 248
та назорат тадбирларининг 198 тасида 43,3 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 275 та назорат тадбирларининг 212 тасида
23,3 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари, Мактабгача таълим вазирлиги тизимида
ўтказилган 289 та назорат тадбирларининг 242 тасида 41,2 млрд. сўм миқдорида
қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари
бюджетларининг 2021 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот Қонунда
белгиланган тартибда барча сиёсий партиялар фракцияларида ва масъул қўмитада
дастлабки тарзда муҳокама қилинганлигини, улар томонидан билдирилган таклиф ва
тавсиялар инобатга олинганлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари
бюджетларининг 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
жаҳонда давом этаётган коронавирус (COVID-19) пандемияси
туфайли вужудга келган
мураккаб иқтисодий шароитда мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш,
иқтисодиёт тармоқларида инвестиция лойиҳаларини устувор амалга оширишни узлуксиз
давом эттириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларнинг таълим олиши ва бандлигини
таъминлашга қаратилган ишларни тизимли равишда давом эттириш;
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул
қилинган чора-тадбирларнинг изчил бажарилиши устидан назоратни янада кучайтириш;
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
талабларидан келиб чиққан ҳолда, қабул қилинган давлат
дастурларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, ушбу мақсадларга
йўналтирилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан тизимли назорат
ўрнатиш, давлат жамғармалари маблағларининг тўғри тақсимланиши ва натижадорлигини
таъминлашга қаратилган шаффоф механизмларни йўлга қўйиш, қурилиш соҳасида
капитал
қўйилмалардан оқилона фойдаланиш мақсадида ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари
ҳамда давлат харидларининг очиқлигини таъминлаш борасида тизимли чоралар кўриш
тавсия этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Давлат бюджетида назарда тутилган харажатларни амалга оширишда бюджет
ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан хато ва камчиликларга йўл
қўйилаётганлигини ҳисобга олиб, «2021 йил учун Ўзбекистон
Республикасининг Давлат
бюджети тўғрисида»ги
Қонунда
назарда тутилган бюджет даромадлари ва харажатлари
ўртасидаги мувозанатни сақлаган ҳолда, белгиланган тадбирларни ўз вақтида
молиялаштириш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимидаги амалдаги
барча штат нормативларини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ
инвентаризациядан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
давлат бюджетидан резидент юридик шахсларга бюджет ссудаси ажратиш
жараёнларини очиқлик принциплари ҳамда аниқ мезонлар асосида амалга ошириш;
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ
олувчилар томонидан бюджет
маблағларидан мақсадли фойдаланилишининг бирламчи ва жорий назорати бўйича
вазирликлар ҳамда идораларнинг ички аудит ва назорат тузилмалари фаолияти
таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси зиммасига қўмитанинг махсус
ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағларни Давлат бюджетига ўз вақтида ўтказиб
борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
5.