108
пайтларда ҳисобий сарфларни каналга узтиш имкони умуман бўлмайди. Бундай
ҳолларда шпорали турдаги сув олиш қўлланилади (4.2 - расм, h). Асосий иш
моҳиятига кўра бу усул тўғонсиз ва тўғон ёрдамида сув олиш иншоотлари
ўртасида туради.
Аниқ қилиб айтилганда, шпора тўғон
элементларидан бири деб
ҳисобланиши мумкин, чунки тўғоннинг вазифаси сув сатҳини кўтариш
бўлганидек, шпора ҳам сув сатҳини кўтариш учун хизмат қилади.
Шпора эгри чизиқли дамба кўринишида бўлади, унинг бир учи сув олиш
каллаги билан туташади, иккинчиси эса дарё оқими юқориси бўйлаб
жойлашган қарама-қарши қирғоққа тиралади. Шпоранинг бошқа схемаси ҳам
қўлланилади, баъзан у қарама-қарши қирғоққача етмай дарё ўзанида тугайди.
Дамба юқориси дарё минимал сув сатҳидан баланд қилиб
жойлаштирилади. Дарё ўзани шпора билан тўсилганда ҳамма сув сарфи
каллакка йўналтирилади ва бир вақтнинг ўзида сув сатҳи кўтарилади, бунинг
натижасида сув олиш каллаги дарё оқимига тескари йўналиш бўйлаб юқорига
силжийди. Бош каналга олинмай қолган ортиқча сувларни чиқариб юбориш ва
сув олиш олдидаги туб чўкиндиларни дарё ўзанидан қисман
ювиш учун
шпоранинг каллак билан туташган қисмида ювиш тирқишлари ўрнатилади.
Дарёдан катта сув сарфлари ўтганда сув шпора устидан қуйилади, бунинг
натижасида у бузилиши мумкин.
4.2.3. Дарёдан тўғонсиз сув олиш иншоотлари қуриладиган жойни танлаш
Сув олиш иншоотлари қуриладиган жойни танлаш муҳим аҳамиятга эга.
Иншоотнинг умумий жойлашуви унинг иш шароитига ва ўзанда қандай
жойлашишига боғлиқ. Сув олиш иншоотини лойиҳалаш, уни кўриш ва
эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлган курилиш ўрнини танлаш ва қатор
техник – иқтисодий масалаларни ҳал қилиш учун текширув ва қидирув
ишларига оид материаллар мавжуд бўлиши керак. Дарёнинг сув турғун ҳолда
оқадиган, қирғоқ ва тублари мустаҳкам, ювилмайдиган, чўкиндилар
109
чўкмайдиган участкалари қуриш учун энг қулай жой ҳисобланади. Агар
қурилиш учун танланган участка бўш грунтлардан ташкил топган бўлса ва бу
сув оқими шу ердан турғун ҳолда эмас, балки ўзгариб оқадиган бўлса, сув
оқимини йўналтирувчи дамбалар қурилиб,
унинг ювиладиган томонини
чидамли материаллар билан мустаҳкамлаб қўйилади.
Сув олиш иншоотларини қуриш учун ноқулай жойлар: 1) иншоот
қуриладиган жойдан юқорида туб чўкиндиларни қўзғатиб юборадиган
остоналар ва чўкиндиларга бой дарё ирмоқлари қўйиладиган ер яқин бўлган
жойлар; 2) иншоот қуриладиган жойдан пастда ўзан
нишаблиги кичик
бўладиган жойлар, бу ҳолда унинг чўкиндиларини оқизиш қобилияти кичик
бўлади ва иншоотдан пастдаги участкани чўкиндилар босади; 3) ўзаннинг
иншоотдан юқори қисмида сув ости музлари ҳосил қиладиган сув тез ва ёйилиб
оқадиган жойлар.
Тўғонсиз сув олишда иншоот бундай участкаларнинг паст томонида
қурилмаслиги лозим. Тўғонли сув олишда эса
бундай участкаларни сувга
бостириб юборишга интилиш зарур.
Сув олиш иншоотларни дарёнинг тўғри ва эгри участкаларида қуриш
мумкин. Бу иншоотлар бош канални зарарли чўкиндиларнинг киришидан
сақлаши зарур. Шунинг учун сув олиш иншоотларини қуришда бош каналга
чўкиндиларнинг кам киришини таъминлайдиган иншоот қуриладиган жой
танлаш масаласига алоҳида аҳамият берилиши зарур.
4.5 – расм. Дарёнинг ботиқ қирғоғида бош сув олувчи иншоот жойлашган жойини танлаш:
а) ён томонга сув олишда; b- фронтал сув олишда.
110
Сув олиш учун энг қулай жой дарёнинг ботиқ қирғоғи ҳисобланади.
Чунки бу ерда ўзанни эгриланиши ҳисобига циркуляция оқимлари ҳосил бўлиб
туб чўкиндилар қарама - қарши бўлган қавариқ қирғоққа йўналади. Бу
ҳодисадан самарали фойдаланиш мақсадида сув олиш иншоотни ўзаннинг
ботиқ қирғоғидаги энг чуқур ювиладиган ерида жойлаштириш керак.
Профессор М.В. Данелиянинг тавсиясига кўра эгри чизиқли участкадаги
сув олишда қуйидаги тавсияларга амал қилиш лозим:
1) ён томонга сув олувчи иншоот (4.5 - расм) қавариқ қирғоқдан
ўтказилган 1-3 ўринмани тошқиннинг 1…5% таминланишидаги ботиқ қирғоқ-
нинг сув чизиғи билан кесишган 3 нуқтадан пастда жойлаштирилади.
2) ботиқ қирғоқнинг 2-3 участкасидаги узунлиги қўйидаги формула-дан
аниқланади:
0
3
2
180
/
/
arccos
R
r
R
L
=
−
(4.1)
3) фронтал сув олиш (4.5 - расм, b – 0 - 3 радиал кесимга нормал
жойлаштирилади.
4) тўғонли сув олиш гидроузелларида тўғон жойлашган жой ботиқ
қирғоққа (оқим ўзагига) нормал жойлаштирилади.
Сув олиш иншоотлари қуриладиган жой вариантларни техник-иқтисодий
кўрсаткичларини солиштириш йўли билан танлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: