101
юқори бўлишини таъминлаш лозим (4.1-расм,
а). Шу билан бир қаторда
тўғонсиз сув олишда канал ва дарёнинг бир-бирига боғлиқ бўлган сув
сатҳларида сув истеъмоли графиги дарёнинг гидрографигига жойлашиши керак
(4.1-расм, b). Тўғонсиз сув олишнинг қўлланишнинг қулай шароитларидан бири
каналга олинадиган сув сарфи дарё сув сарфининг бир қисмини ташкил қилиши
зарур. Кўпгина дарёлар талабларга жавоб бермайди. Суғоришга музликлар
эришидан тўйинадиган дарёлардан тўғонсиз сув олиш мумкин. Чунки улардан
максимал сув ўтиш даври энг юқори сув истеъмоли даврига тўғри келади.
Тўғонсиз сув олиш дарёдаги сув олинадиган жойлардаги участкалар
ювилишга чидамли, сирпаниб тушиб кетмайдиган, қирғоқ сув остида кўмилиб
кетмайдиган, дарё ўзани турғун, иншоот олдидаги дарё ўзанида сув
гирдобланиб оқмайдиган, бош каналдан ортиқча
сувларни тушириб
юборадиган ташловчи иншоотлар бўлган жойларда қўлланилади..
4.1 – расм. Тўғонсиз сув олиш қўлланиши шартлари:
а – дарёнинг гидрографи ва сув истеъмоли графиги; б – дарё ва каналнинг сув сатҳи ўзгариш
графиклари.
Тўғонсиз сув олиш иншоотларининг конструкциялари оддий,
уларни
дарёнинг тўғри ва эгри чизиқли участкаларида қуриш мумкин. Уларнинг
қурилиши арзон, уларни ишлатиш анча мураккаб ва қиммат бўлади.
Шу сабабли уларни ҳамма дарёларда ҳам қўллаб бўлмайди. Тўғонсиз сув
олишда каналга сув билан бирга туб ва муаллақ чўкиндилар ўтади. Туб
чўкундиларга қарши курашишда ҳар хил усуллар қўлланилади: 1) сув олишни
табиий кўндаланг циркуляция ҳосил бўладиган ботиқ участкада жойлаштириш;
102
2) сув олиш коэффициентини 0,2 гача чегаралаш; 3) М.В.Патановнинг сунъий
кўндаланг циркуляция ҳосил қилувчи оқимни йўналтирувчи тизимларини
қўллаш; 4) сув олиш остонаси сатҳини кўтариш; 5) дарё ўзанини ростлаш; 6)
сувни чўкиндиларга унча бой бўлмаган юқори қатламидан олиш; 6) сув олиш
фронтини сув оқими ўқига перпендикуляр ёки перпендикулярга яқин
жойлаштириш.
Бошқарилмайдиган сув олиш бир қатор камчиликларга эга: 1)
каналга
ўтадиган сарфнинг истеъмолчига бериладиган сарф билан мос келмаслиги,
яъни минимал сув истеъмолига каналга максимал сарфлар ўтиши мумкин; 2)
истеъмолга нисбатан ортиқча сувларни каналлар тизимидан ўтказиш ва уни
каналнинг этак қисмидан ташлаб юбориш; 3) каналнинг ўлчамларини истеъмол
сарфига эмас, балки сув олиш иншоотидан келадиган
максимал сув сарфига
ҳисоб қилишга тўғри келади; 4) канал бош қисмининг тез лойқа билан тўлиши
унинг сув ўтказиш қобилятини камайтиради ва ўз навбатида истеъмолга
бериладиган сарфларни таъминлай олмайди; 5) канал бош қисмининг лойқага
тўлиш сабабли, чўккан чўкиндиларни тўхтовсиз тез олиб ташлаш талаб
қилинади. 6) дарё шаклининг мувофиқ ўзгариши
сабабли сув олиш каллаги
жойлашган ўрни ўзгаради, шу сабабли қўшимча каналлар қуриш зарур бўлади.
Охирги пайтларда бошқарилмайдиган сув олиш кўп қўлланилмаяпти мавжуд
бўлганлари эса мукаммаллашган қилиб қайта қурилмоқда.
Бошқариладиган сув олиш бош қисмида ёки ундан маълум узоқликда
жойлашган шлюз-ростлагичларга эга, улар ёрдамида дарёдаги сув сатҳининг
ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда сув истеъмоли
графиги асосида исталган
вақтда сувни каналга ўтиши таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: