Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

Сув ўтказиб бериш усулига кўра каналлар ўзи оқар ва машинали (сув 
манбасидан сув насослар ёрдамида каналга етказилади) турларига бўлинади. 
Каналарнинг кўндаланг кесимлари тўғри бурчакли, трапеция, полигонал, 
параболик шаклларда лойиҳаланади (3.1 - расм). 
Каналларнинг кўндаланг кесимлари уларнинг вазифасига, қурилиш 
усулига, муҳандис-геологик ва трассаси бўйича топографик шароитларига 
ҳамда ишлаш режими, сув ўтказиш қобилияти қоплама билан қопланганлигига 
боғлик равишда қабул қилинади. Каналнинг сув ўтказиш қобилияти қабул 
қилинган хисобий тезлик асосида қабул қилинади. Каналнинг минимал тезлиги 
лойқа йиғилмаслик шарти бўйича қабул қилинади. Энг катта тезлик қопламасиз 
каналлар учун фойдаланиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда ювилиб кетиш 
тезлигидан катта бўлиб кетмаслиги керак. 
Бош суғориш каналларида катта тезликлар суғориш майдонларига сув ўз 
оқими билан ўтказишни камайтиради, энергетик каналларда энергия йўқолишга 
олиб келади. Кема ўтказувчи каналлар оқим тезлиги кема қатновига қаршилик 
қилмаслиги керак. 


44 
3.1 - расм. Каналларининг кўндаланг кесимлари: 
а - ярим қазима-ярим кўтармали трапецеидал; b - полигонал; d - параболик; e - чуқур 
қазилмали; f - кўтармали; g - йўл ва резерв жойлатирилган; h,i - қия тоғ ён багирли;
 j – қояли грунтларда. 1 - кўтарма; 2 - берма; 3 - қоплама чегараси; 4 - дарахт экилган 
резерв; 5 - сув олиб кетувчи ариқ; 6 -инспекторлик йўли. 
 
Ҳар-хил геологик ва топографик шароитларда канал трассаси бўйича ва 
унинг баъзи бир участкаларида ҳар-хил кўндаланг кесимлар қабул қилинади. 
Қоямас грунтларда канал кўпинча трапециадал ва полигонал кесимли 
ярим қазилма-ярим кўтарма кесимда ўтказилади (3.1 - расм, 
а
,b). Баъзи бир 
ҳолларда ишлаб чиқариш шароитларидан келиб чиққан ҳолда параболик 
кесимга яқин қилиб қабул қилинади (3.1 - расм, d). Бу ҳолда дамба 
баландлигини камайтириш учун канал кенгроқ ва чуқурлиги камроқ 
лойиҳаланади. 
Тўлиқ қазилмада ўтган канал участкаларига (3.1 - расм,e) ҳар 5…8 м дан 
кейин баландлиги бўйича кенглиги 1 м дан кам бўлмаган бермалар ўтказилади. 


45 
Одатда, ишлаб чиқаришдан келиб чиққан ҳолда берма кенглиги 3 м гача қабул 
қилинади. 
Баъзи бир ҳолларда каналлар тўлиқ кўтармада лойиҳаланади (3.1 - расм, 
f). Бу ҳолда йиғилган тошқин сувларини ўтказиб юбориш учун-қувурлар 
ўрнатишга тўғри келади. 
Берма ёки дамба юкориси каналдаги максимал сув сатҳидан 0,2…2 м 
баланд қилиб лойиҳаланади (3.1 - расм, g). Дамба юқорисининг кенглиги 4 м 
гача қабул қилинади. Каналнинг иккинчи томонидан кенглиги 7 м дан кам 
бўлмаган инспекторлик йўли лойиҳаланади. Чуқурлиги 5 м дан юқори бўлган 
каналларнинг қияликлари устуворликка текширилади. Канал бўйича резервлар 
жойи дамба ташқи қиялиги устуворлигини таъминлаш асосида танланади. 
Қия тоғ ён бағирлари участкаларда жойлашган каналларда тупроқ ишлари 
хажмини камайтириш учун одатда уларда дамба барпо этилган ярим қазилма-
ярим кўтармали трапециадал кесимли қабул қилинади (3.1 - расм, h). Тик ён 
бағирларда одатда каналнинг бир томонидан бетон девор ўрнатилади (3.1 
- расм, i). 
Қояли ва ярим қояли жинсларда канал қияликларига етарлича тиклик 
берилади (3.1 - расм, и), баъзи бир ҳолатларда улар вертикал қилиб 
лойиҳаланади. қояли жинслардаги ён бағирли қияликлар қиймати уларнинг 
мустаҳкамлигига, ёриқлар борлигига боғлиқ ҳолда m = 1…0,25 қабул қилинади. 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish