7-Мавзу: шахснинг билиш жараёнлари: сезги, диқҚАТ, идрок, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл


Қисқа вақт бирлиги ичида янги оригинал фикрлар яратиш ѐки



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#83525
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Маъруза матни

Қисқа вақт бирлиги ичида янги оригинал фикрлар яратиш ѐки 
муҳим илмий, амалий масалаларни ҳал қилиш билан белгиланадиган 
тафаккур продуктив тафаккур деб аталади. Репродуктив тафаккур эса 
пассив, тайѐр мулоҳазаларни ўзлаштириб олишга ва “тайѐр ҳолда” 
ундан фойдаланишга қаратилган инсоннинг билиш фаолияти 
кўринишидир. 


59 
Бизнинг ҳаѐтимизда инсайт ойдинлашув ҳолатининг намоѐн бўлиши 
кўпинча қониқиш туйғусини уйғотади. Мураккаб вазифани ҳал қилиб ѐки 
низони қандай бартараф этишни тушуниб биз ўзимизни бахтиѐр сезамиз. 
Ҳазилнинг моҳияти аналогик тарзда бизнинг инсайт – кутилмаган якун ѐки 
иккиламчи мазмунни ногаҳоний тушунишга бўлган қобилиятимиздан иборат 
бўлиши мумкин. Биз профессор Смитнинг ҳамкасблари билан талабаларнинг 
унинг маърузасини бўлишлари ҳақидаги суҳбатидаги ҳикояда: “Мен 
эндигина нимадир демоқчи бўлсам, қайсидир талаба гапиришни бошлайди”, 
иккиланган мазмунни топамиз
15

 
Тафаккур борасидаги психологик назариялар талқини 
Тафаккур
муаммоси хориж психологиясида кенг доирада тадқиқ 
қилиниб, атрофлича билимлар ва маълумотлар заҳираси тўпланган. Айнан 
келтирилган маълумотларда тафаккур тушунчаси турли нуқтаи назарлардан 
таҳлил қилинади.
Экзистенциализмнинг асосчиси бўлмиш немис файласуфи Мартин 
Хайдегер (1889-1978) тушуниш учун ўз диққатимизни қарата олсаккина биз 
фикрлашга ўрганамиз-деб ѐзади. Унинг фикрича, нарса ва воқеаларнинг 
моҳиятини тушуниш, англаб етиш, инсон фикрлаш жараѐнида муҳим ўрин 
эгаллайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса инсонни фикрлашга ундайди. 
Тушунишни талаб қиладиган нарса ҳеч қачон биз томонимиздан 
яратилмайди.
Хайдегернинг фикрича, тафаккур мавжудлигининг асосий хислати бу 
тасаввурдир. Тафаккур ҳақидаги таълимотга асосан тасаввур фикрда ифода 
этилади. Шунинг учун ҳам тафаккур ҳақидаги таълимотни логика, мантиқ 
деб атайди.
К.Р.Мегрелидзенинг таъкидлашича, инсондаги бирор руҳий ҳодиса 
ижтимоий омилни ҳисобга олмасдан туриб, тўғри тушунтирилиши мумкин 
эмас. Бу нарса биринчи навбатда тафаккурга тааллуқлидир. Тафаккурнинг 
ижтимоий ҳаѐтнинг бошқа кўринишларисиз ўрганиш мумкин эмас.
Инсон тафаккурининг усуллари нерв тизимида ҳам, миясида ҳам 
эмас, балки бир даврда мана шундай идрок этишга, ўйлашга, ишлашга, 
бошқа бир даврда эса нерв фаолиятини бошқача ишлашга йўллайдиган 
ижтимоий шароитда акс этади. 
Инсонлар фикрлари ва қарашлари индивидуал тартибда эмас, 
ижтимоий муносабатлар туфайли содир бўлади. Бу ҳақда К.Р.Мегрелидзе 
шундай ѐзади: инсон тафаккури табиий ва биологик қонунлар бўйича эмас, 
балки ижтимоий – тарихий қонуниятлар йўлида ҳаракатланади. Инсоннинг 
фикрлаш усули аввало ижтимоий ҳодисадир. Фикр ҳеч қачон ўз-ўзидан 
пайдо бўлмайди, фикр бирор нарса ҳақида, бирор предмет ҳақида бўлиши 
мумкин. Предметсиз фикрнинг бўлиши мумкин эмас. 
15
Дэвид Майерс. “Психология” Минск, 2008.414 бет 


60 
 
Биринчидан, онгнинг субъектив ҳолатинигина ифодаламасдан, балки 
объектга ҳам тегишли бўлади ва нарсалар муносабатини ифодалайди.
 
Иккинчидан, янги фикрнинг вужудга келиши билан билиш жараѐни 
тугалланмайди, балки фақатгина бошланади. Бу билишнинг бошланғич 
босқичи бўлиб, ғоянинг субъектив ҳолатидир, энди фикрни амалга ошириш 
босқичи бошланади. 
 
Учинчидан, алоҳида индивиднинг фикри ижтимоий етилган 
фикрларнинг хусусий кўринишидир. 
Ҳар бир алоҳида шахс ижтимоий тушунчалар, тасаввурлар ѐрдамида 
фикрлайди. К.Р.Мегрелидзе инсон фикрининг ижтимоий эканлигини қайта-
қайта таъкидлайди. Фикрлар ва ғоялар эркин индивидуал ижоднинг маҳсули 
эмас, балки индивиднинг ўзи каби жамият ва ижтимоий муносабатлар 
маҳсулидир. Шунинг учун инсон тафаккури тафаккур босқичлари, инсон 
тафаккурининг шакллари ва усуллари ҳақидаги жумбоқнинг ечимини 
мантиқий изланишлардан анъанавий психологиядан эмас, балки аввало бу 
ғояларнинг ижтимоий келиб чиқишидан излаш керак. У ѐки бу индивид 
жамиятда етилган ижтимоий ғояларнинг тасодифий ифодаловчиси бўлиб 
қолади.
Академик А.И.Берг шундай деб ѐзади “инсон фақат ташқи дунѐ билан 
тўхтовсиз мулоқот қилиши шароитидагина узоқ вақт фикрлаши мумкин. 
Ташқи дунѐдан тўлиқ информацион ажралиш бу ақлдан озишнинг 
бошланишидир. Информацион таъсир этувчи тафаккурнинг ташқи дунѐ 
билан алоқаси инсонга озиқ-овқатдек, иссиқликдек зарур”. Психология фани 
тараққиѐтида немис психология мактаби муҳим ўринлардан бирини 
эгаллайди ва асримизнинг бошларида Германияда Вюрцбург психология 
мактаби деб номланган янги йўналишга эга бўлган психологик оқим пайдо 
бўлди. Мазкур йўналишнинг йирик вакиллари сифатида О.Кюльпе (1862-
1915), К. Бюллер (1879-1922), А.Мессер (1837-1937), Ах Нарцис (1871-1946) 
ва бошқаларни санаб ўтиш лозим. Улар томонидан олиб борилган 
экспериментал тадқиқотлар тафаккур муаммосининг ечими ривожига маълум 
даражада ҳисса қўша олди. Вюрцбург психология мактаби вакиллари 
тафаккурни ҳиссий босқичда турган психик жараѐнларга, яъни сезги ва 
тасаввурларга ажратиб ўрганишда рационал босқичдаги мураккаб 
жиҳатлардан механик равишда вужудга келади, деб тушунтириш мумкин 
эмаслигини экспериментал йўл билан исботлашга ҳаракат қилдилар. Олиб 
борилган тадқиқотларни ўзларининг устиларида ўтказиб, натижаларни 
объектив бўлишига камроқ эътибор берганлар. 
Вюрцбург психология мактабининг намоѐндалари тафаккур бу ички 
ҳаракат актидир деб қарай бошлайдилар. Ўз-ўзини кузатиш методидан 
фойдаланиб, иш тутишда улар мана бундай ифоданинг маъносини 
тушунтириб беришлари лозим, тафаккур ҳаддан ташқари машаққатлики, 
шунга қарамай кўпчилик шунчаки ҳукм чиқаришни маъқул кўрадилар. 
Шунингдек, улар олдида муносабатларни ўрнатиш қисм, яхлит, тур, жинс 
объектнинг нисбати ва ўзаро муносабатларини ушбу муносабатларнинг аниқ 


61 
аъзоларини идрок қилишни аниқлаш вазифалари туради. Шунинг билан 
бирга уларнинг барча тадқиқотлари объектив методларни излашга оид 
фаолиятларида авж олди. Жумладан, Н.Ах томонидан сунъий тушун-
чаларнинг шаклланиши бўйича дастлабки методика яратилди. Мазкур 
назария вакиллари тафаккурни муносабатларнинг акс этиши билан боғлаб, 
тафаккурни муносабатларнинг бирламчи қараб чиқиш, ѐинки бирламчи 
маълумот бериш манбаи сифатида талқин қиладилар. Тафаккур тараққиѐти 
масаласини кўтариб чиқиб, ўсишни фикрларни фаоллаштиришнинг амалий 
фаолиятидан тафаккурни мутлақо ажратиб қўйдилар. Улар тафаккурни 
тадқиқ қилишнинг асосий методи – бу ўз-ўзини кузатиш эканлигини тан 
олади, холос. Мазкур муаммога гносеологик нуқтаи-назардан олиб 
қаралганда ушбу позиция идеализм измига кириб бораѐтганлигини англаб 
олиш унчалик қийин эмас. Вюрцбург мактаби намоѐндалари тафаккурни 
алоҳида мустақил билиш фаолияти сифатида аниқ кўрсата билди. Бироқ 
тафаккурни амалиѐтда нутқдан ва ҳиссий образлардан қатъий ажратиб 
ташладилар. 
Вюрцбург психология мактаби намоѐндаларидан бири О.Зельц 
тафаккурни интеллектуал операциялар ҳаракати сифатида қабул қилган. У ўз 
олдига фикр юритиш фаолиятининг у ѐки бу жиҳатлари қай йўсинда 
шаклланишини кузатиш, интеллектуал фаолият босқичларини кўрсатиш 
ақлий фаолиятнинг продуктив ва репродуктив кўринишидаги зиддиятларни 
бартараф қилиш вазифасини қўйди. О.Зельц масала ечиш жараѐнини 
ўрганишда умумийликка эга бўлган масалани вужудга келтириш 
босқичларига алоҳида эътибор бериб, элементлар билан предметлар 
муносабатини ажратиб кўрсатади. Бунинг натижасида муаммо комплекси 
намоѐн бўлади. Комплекс ўз ичига ушбу жиҳатларни қамраб олиши назарда 
тутилган: а) маълумнинг тавсифномасини бўлакларга ажратиш; б) номаълум 
қидирилувчининг ўрнини аниқлаш; в)номаълум қидирилувчи билан маълум 
қидирилувчи ўртасидаги муносабатларни ажратиб кўрсатиш. 
Шундай қилиб, Вюрцбург психология мактабининг намоѐндаси 
О.Зельц психология тарихида биринчи бўлиб тафаккурни жараѐн сифатида 
экспрементал методлар билан тадқиқ қилган, интеллектуал операциялар ва 
уларнинг таркибий қисмларини назарий ва амалий жиҳатдан таърифлаб 
берган, изчил илмий методларга асосланиб, ўрганишга бутун вужуди билан 
интилган психологдир. Германияда психологиянинг гештальтпсихология 
йўналиши вужудга келди. Унинг, кўзга кўринган намоѐндалари қаторига 
Х.Эренфельс (1859-1932), В.Келер (1887-1967), К.Кофка (1886-1941) ва 
бошқалар киради. Гештальтчилар фикрига қараганда, ҳар бир психик 
ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирувчи қисм ва элементларни 
биргаликда акс эттиришда кўлам жиҳатидан кенг, мазмун жиҳатидан ранг-
барангдир. Гештальтчиларнинг аксиоматик характерга эга бўлган ушбу 
тезислари мазкур таълимот ғоясини очиб беришга хизмат қилади, алоҳида 
олинган қисм ва элементларнинг йиғиндиси яхлит тузилиш мазмунини 
белгилаб бера олмайди, аксинча яхлит тузилма қисм ва элементларнинг 


62 
хусусиятлари ва хоссаларини белгилаб бериши мумкин. 
Гештальт психологиясининг фикрича марказий назарияси ҳар қандай 
психологик жараѐнларнинг бош моҳияти уларнинг сезгиларга ўхшаш 
алоҳида элементлари билан эмас, балки конфигурация шакл ѐки 
гештальтчиларнинг яхлит яратилишидан иборат.
Гештальт психологиясида тафаккур муаммоси тадқиқотини кенг 
қамровли тарзда олиб борилган. Жумладан, В.Келѐр антропоидларнинг 
интеллектуал ҳаракатларини экспериментал ўрганиш жараѐнида юқори 
даражада тараққий қилган маймунларнинг ақлий ҳаракатида инсон 
ҳаракатига хос ўхшашлик борлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
В.Келѐрнинг фикрича, топшириқни ечиш механизми қуйидагилардан 
иборат: организмнинг оптик майдонидаги вазиятларнинг муҳим элементлари 
бир бутунликни, яъни вазият элементларига, гештальт ичига кириб, 
гештальтда қайси жойни эгаллашга боғлиқ равишда янги аҳамият касб этади. 
Вазиятнинг муҳим элементларида намоѐн бўлувчи гештальтчилар муаммоси 
организмда баъзи бир зўриқишлар таъсирида вужудга келади, топшириқни 
ечиш муаммоли вазиятнинг қисмлари янги гештальтда янги муносабатда 
идрок қилина бошлаганида тугалланади. Масалани ечиш аниқ қадамларни 
юзага келтирувчи гештальт сифатида майдонга чиқади.
Гештальтчиларнинг айримлари “йўналиш” атамасини қўллаб, уни 
ўтмиш тажрибаси билан боғлашга интиладилар. Шунингдек, улар 
“тафаккурнинг эврестик методлари” тўғрисидаги тушунчадан ҳам 
фойдаланадилар. Бунда материални, қўйилган мақсадни, зиддиятли 
ҳолатларни таҳлил қилишни назарда тутадилар. 
Гештальтчилар тафаккур психологиясининг қатор муаммоларини 
кўтариб чиқдилар, чунончи ижодий тафаккурнинг ўзига хослиги, тафаккур 
жараѐнида янгиликнинг вужудга келиши, билимлар билан тафаккур нисбати, 
топшириқни бажариш жараѐнида аста-секин ва бирданига ечиш йўлини 
қўллаш кабилар. Тафаккурни психологик ўрганишда функционал 
ривожланиш ғоясини амалиѐтга татбиқ қилиш ҳам маълум даражада 
гештальт психологияси намоѐндаларининг хизмати ҳисобланади.
Шунга қарамасдан В.Кѐлер М.Вертгаймер, К.Дункерларнинг 
экспериментал тадқиқотлари тафаккурнинг асосий механизмларидан бири 
бўлган предметларни янги алоқалар ва муносабатларга фикрий муносабатини 
очишини аниқладилар. Аммо улар ҳам мазкур муаммоли вазиятда 
индивиднинг амалий ва назарий ақлий фаолияти ролининг муҳимлигини тан 
оладилар. 
Америка психологиясида вужудга келган бихевиоризм ѐки ҳулқ 
психологияси оқими ўтган асрнинг охирларидан бошлаб ҳукм суриб 
келмоқда. Бихевиоризм оқимининг асосчилари америкалик психологлар 
Дж.Уотсон (1878-1958) ва Э.Торндайк. (1871-1949) лардир. Кейинчалик 
булар қаторига К.Левин (1890-1957) А.Вайс (1974-1931) ва бошқалар келиб 
қўшилдилар. Маълум давргача мазкур оқим психология оламида 
доминантлик ролини ўйнади. Ҳозирги даврда бу оқим бир неча мустақил 


63 
психологик мактабларга ажралиб кетган. Лекин уларнинг моҳиятида 
бихевиоризм қарашлари сақланиб қолган. Ҳаммаси учун умумий формула S-
R, яъни стимул-реакция хизмат қилиб келмоқда.
Дж.Уотсон тафаккурнинг ички нутқ ва новербал товушсиз имо-ишора, 
мимика, елка қисиши, қош сузиш, коммуникация, мулоқотни бирга қўшиб, 
кенг маънода тушунтиради ва уни учта шаклга ажратиб ўрганади. Нутқ 
шаклларидан бири нутқ малакаларини секин-аста авж олдириш деб аталади. 
Бу шеърни ѐки цитатани аниқ эсга туширишда ўз ифодасини топади. 
Тафаккурнинг иккинчи шакли субъект учун янги бўлмаган топшириқни сўз 
ѐрдами билан ечиш, ярим-ѐртиси унутилган шеърни эслашга ҳаракат қилиш 
ва ниҳоят, янги топшириқни яққол ифодали ҳаракат ва сўз ѐрдами билан 
ечиш Дж. Уотсон учун малака бу индивидуал эгалланган ва ўрганилган 
хатти-ҳаракатдир. Ушбу назария нуқтаи назаридан қарасак, тафаккур 
малакага яқинлаштирилиб қўйилади, чунки шеърни эсга тушириш ҳам 
тафаккурнинг биринчи қўриниши деб талқин қилинади.
Дж. Уотсон тилни ўзлаштиришнинг ижтимоий жиҳатларини умуман 
ҳисобга олмаган, нутқнинг тузилиши ва ривожланишига сира эътибор 
қилмаган. Нутқ билан тафаккур бирлиги тўғрисидаги тамойилни англаб 
етмаган, тафаккур ва онгни хулқ кўриниши сифатида олиб қараган. 


64 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish