_____________________________________________________________________
Бугун дунё мамлакатларида ақл капиталини ривожлантиришга катта эътибор
қаратилаётгани, илму заковатли ёшларни тарбиялаш ва етиштириш давлат
184
3/2022
Рақамли иқтисодиёт
сиёсатининг устувор вазифасидан бирига айланаётгани бекорга эмас. Ақл инсон
қалбидаги нур ва у зарур илмларни идрок қилишга ёрдам беради. Турли соҳалар,
тармоқлар, умуман, жамият равнақига хизмат қилади. Бинобарин, бугунги кунда
тилимизга чуқур сингиб улгурган “ақлли таълим”, “ақлли тиббиёт”, “ақлли
маҳалла”, “ақлли шаҳар”, “ақлли ҳудуд”, “рақамли иқтисодиёт” каби тушунчалар
бежиз пайдо бўлмаган. Булар — цивилизациянинг энг юқори чўққисидаги ютуқлар,
инсон онгу заковати самараларидир.
Янги Ўзбекистон олдига улкан мақсадларни қўйган. Президентимиз
бошчилигида кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган
мақсад яқин келажакда Ўзбекистонни дунёнинг энг тараққий этган мамлакатлар
қаторига киритиш. Зотан, цивилизациянинг глобал рақамлаштириш муаммоларини
ҳал қилиш, жамоавий ва сунъий интеллектни (СИ) ривожлантиришга хизмат
қилувчи “ақлли рақамли таълим”нинг янги модели, “Рақамли Ўзбекистон — 2030”
стратегиясини амалга оширишга киришилган шундай саъй-ҳаракатлар сирасига
киради.
2025 йилга бориб дунёнинг рақамли иқтисодиёти 23 триллион долларга етади.
Унинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши ҳозирги 17,1 фоиздан (Ўзбекистон
– 2,1 фоиз) 24,3 фоизгача (2030 йилга келиб Ўзбекистон – 5,6 фоиз) ошади.
Рақамли трансформацияни рағбатлантириш мақсадида
Интернетга уланишлар
дунёда тахминан 1 триллионни ташкил этади. Яъни булут технологияларидан
фойдаланадиган корхоналар сони 85 фоиз, сунъий интеллект (СИ) – 86 фоиз,
рақамли катта маълумотлар – 80 фоизга етади.
Айни пайтда “
Аmazon”, “Google”, “Microsoft”, “Alibaba”, “Uber”, “GoogleSearch”,
“Marketplase”, “Ebay” каби
кўпгина “digital gigant”ларнинг ўсиш капиталлашуви
0,5 дан 1,5 трлн. долларга етди. Биргина “Apple” компаниясининг капиталлашуви
2019 – 2022 йилларда 799 миллиард доллардан 3 трлн. долларга етган. Бу тахминан
2 миллион янги юқори маошли онлайн иш ўринлари яратилди деганидир.
2021 йилда дунёдаги 100 та етакчи компаниянинг бозор капиталлашуви 48
фоизга ўсиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди – 31,7 триллион доллар.
Уларда бир йилда ўртача маош тахминан 50 – 150 минг долларни ташкил қилади.
АҚШда кўплаб сунъий интеллектдан (СИ) дастурчилар бир йилда 1 миллион
доллардан кўпроқ маош олади.
Рақамли иқтисодиётни яна бир афзаллиги бу узлуксиз сифатни ошириш билан
белгиланади. Глобал интернет тармоғида солиштириш орқали истеъмолчи кутмаган
даражада ишлаб чиқарувчи сифатни яхшилайди. Дарҳақиқат, турмуш даражаси сони
эмас, сифати билан ўлчанади. Масалан, бир тонна помидор яроқсиз сасиб ётибди.
Есангиз касал бўласиз. Бир килограмм янги помидор яширинч очликни камайтириб,
умрни узайтиради ва ақл-заковатизни зукко қилади. Янги қурилаётган кўп қаватли
биноларни ғишти 10 аср ёмғир ва қорга чидаб турган мусурмон ғиштига ўхшаган
сифатли бўлса, харажатлар кескин камайиб, ер қимирлаганда одамлар тўкилиб
тушган ғиштларнинг тагида қолмас эди. Шунинг учун Рақамли иқтисодиётнинг
шиори “Сифат, Сифат ва яна Сифатни яхшилаш”, Яъни Янги Ўзбекистон шиори
185
Do'stlaringiz bilan baham: |