3/2022
Рақамли иқтисодиёт
Бугунги иқтисодий модель – ривожланган мамлакатлар рақамли билимлар
(дастурий таъминот маҳсулотлари ва бошқалар), уларнинг технологиялари
миллионлаб нусхаларини сотадилар. Бунинг эвазига биз уларга табиий
бойликларимиз (олтин, газ, пахта, мевалар ва бошқалар)ни таклиф қиламиз. Бу
эса бойликларимиз камайишига олиб келади. Савол туғилади: келажак авлодга биз
нима қолдирамиз, бу билан уларнинг қамбағал бўлиб қолишига сабабчи бўлиб
қолмаймизми? Мана, нима учун, Президентимиз томонидан “Рақамли Ўзбекистон
– 2030” стратегиясини, сунъий интеллектни ривожлантириш каби дастурлар илгари
сурилмоқда.
Бу пирамиданинг асосидан кўриниб турибдики, асосий бойлик, Президентимиз
қайта-қайта такрорлаганларидек, ақл-заковат капитали, рақамли технологиялар ва
ахборот капитали. Булар қанча кўп бўлса, шунча иқтисодиёт барқарор ва самарали
бўлади. Бугун кўп соҳаларда сунъий интеллект (СИ +) инсон ақлий меҳнатини
ўрнини эгаллаб, самаралироқ бажариб келмоқда.
барча шароитлар яратилмоқда, лекин ташаббус эса йўқ.
Ривожланган мамлакатлар табиий ресурсларга деярли тегинмайди. Табиий
ресурсларнинг атиги 3–5 фоизидан фойдаланади, холос. Қолгани келажак авлодлар
учун. Бугунги кунда улар ишлаб чиқараётган ва экспорт қилаётган асосий нарса —
давлатимиз раҳбари асосий бойлик сифатида қайта-қайта эслатиб турадиган мия
капиталининг интеллектуал маҳсулотларидир.
Афсуски, бизда кўплаб ҳокимларимиз шаҳар ва туманларда ташкил этилган
205 дан ортиқ IT мактаб ва IТ парк филиалларидан фойдаланган ҳолда дастурий
маҳсулотлар яратиш ҳамда экспорт қилиш ёки ёшларнинг энг кам таъминланган
қисмини онлайн тарзда хориждан иш билан таъминлаш бўйича ўқув машғулотларини
187
3/2022
Рақамли иқтисодиёт
ташкил этишда ташаббускор эмас (АҚШдаги Калифорния “Селикон даласи”
ёки Хитой Гуанжоу провинциясига ўхшаб). Ваҳоланки, бундай бўлиши керак
эмас. Ахир келажакка пойдевор мана шундай вилоят мактаб ва марказларда
қўйилмайдими?! Мисол учун, Хитой ва Ҳиндистон юз минглаб ишсиз ёшларнинг
рақамли технологиялар ва дастурий маҳсулотларга очиқ университетларда ўқитиб,
хорижда масофадан ишлашлари учун шароит яратиб берди: интернет билан
жиҳозлаш орқали ўз мамлакатларида қашшоқликни кескин камайтирди. Шундан
келиб чиқиб, минтақа раҳбарлари, ташкилотлар мутасаддилари чора-тадбирлар
ишлаб чиқиб, “йўл харита”лари тузишлари керакки, токи улар “ақлли таълим”
интеграциясини кучайтириб, билим беришдан ташқари, ақл-заковатни ўстириш ва
уни самарали ишлатишга, оддий қилиб айтганда, бой бўлишга, чин маънода йўл
кўрсатадиган бўлсин.
Бойликнинг асл манбаи ҳар бир оилада соғлом умрни узайтириш ва болаликдан
ақлий қобилиятни ва билимни ривожлантиришдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Парламентга йўллаган
Мурожаатномасида бойликнинг асосий манбаи ақл-заковат ва билимда эканлигини
алоҳида таъкидлагандилар. Бунинг учун халқаро андозалар ва ўқитиш методларини
ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ўқувчининг индивидуал қобилиятини соҳасини
аниқлаш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, болаликдан оилада, мактабгача
ва мактаб таълимида унинг ўсиш омилларини таҳлил қилиб бориш зарур.
Агар, биз ҳар бир болани ёшлигидан индивидуал қобилиятини аниқлаб (ўсиш
омилларини таҳлил қилиб), ривожлантирмасак, улардан Ал-Хоразмий, Беруний
ва Мирзо Улугбеклар чиқаришмиз қийин. Чунки индивидуал қобилияти соҳаси
аниқланиб,ривожлантирилмаган ва самарали ишлатилмаган қобилият ўн бир йил
ичида мактабда сусайиб, йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шундан келиб чиқиб айтадиган
бўлсак, Янги Ўзбекистонда буюк аждодларимиздек ёрқин иқтидорли ёшларни
тайёрлаш учун узоқ муддатли комплекс дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб,
мутасадди ташкилотларнинг вазифаларини белгилаб олишини ҳаётнинг ўзи тақозо
этмоқда.
“Ақлли тиббиёт”,“Соғломлаштирадиган ақлли таълим”, “Рақамли Ўзбекистон –
2030”, Сунъий Интеллект стратегиялари ва “Бир миллион дастурчи” сингари
лойиҳалар қашшоқликни қисқартириш ва стратегик дастурларни амалга
оширишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади.
Рақамли иқтисодиётда аграр ва саноат иқтисодиётидан фарқли ўлароқ, ишлаб
чиқарувчиларга қўйиладиган асосий талаблар рақамли технологияларни билиш
ҳамда истеъмолчиларнинг бу борадаги саводхонлиги билан боғлиқ. Чунки улар
рақамли хизматлардан фойдаланиши, онлайн товар ва хизматлар сотиб олиши,
ҳаттоки интернет орқали ишлаш ва ўқиш имкониятига эга бўлиши керак.
Президентимиз яқинда ўтказган соғлиқни сақлаш ходимлари билан
учрашувда эътибор қаратадиган яна бир асосий муаммо – инсон капиталини
ривожлантириш, ундан кўзланган мақсад ҳар бир оилада соғлом умрни узайтириш
ва ақлий қобилиятни ўстиришдир. БМТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг
188
Do'stlaringiz bilan baham: |