Таҳлиллар ва натижалар
Замонавий сунъий интеллект турли амалларни бажаришга мўлжалланган
алгоритм ва дастурий тизимлардан иборат бўлиб, инсон онги бажариши мумкин
бўлган бир қанча вазифаларни ахборот базасига киритилган маълумотлар асосида
амалга оширади. Шунингдек, сунъий интеллект мураккаб таҳлиллар ва катта
маълумотлар билан ишловчи дастурларни ўз ичига олиб, мантиқли изчил мулоҳаза
қилиш ҳамда тавсия бериш қобилиятига эга “ақлли” технология ҳисобланади.
Мутахассислар томонидан сунъий интеллектга тўртинчи саноат инқилобининг асоси
сифатида қаралмоқда. Буларнинг ҳаммасини электрон тижоратда фойдаланилаётган
он-лайн рақамли платформаларда қўлланиш.
Таъкидлаш лозимки, сунъий интеллект асосини маълумотлар базаси ташкил
этиб, уларнинг манбаси турлича бўлиши мумкин. Маълумотлар базасини эса
мунтазам тўлдириш ва кенгайтириш сунъий интеллект таҳлилий имкониятларини
ва самарадорлигини оширади.
178
3/2022
Рақамли иқтисодиёт
Ўзбекистонда ҳозирда мавжуд маълумотлар манбаларидан сунъий интеллект
маълумотлар базасини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш мумкин.
Жумладан:
• Идентификациялаш ягона тизими – (id.gov.uz);
• Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали – (data.gov.uz);
• Электрон ҳукумат тизими маълумотлар базаси – (my.gov.uz);
• Давлат хизматлари агентлиги маълумотлар базаси – (davxizmat.uz);
• Турли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси.
Платформалаштириш жараёнларини ривожланиши ижтимоий-иқтисодий
фаолиятининг ҳар хил соҳалари, жумладан, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва
турли хил туризм брендларини ривожлантиришга йўналтирилган алгоритмлар,
сунъий интеллект, булутли технологиялар, BigData катта маълумотларни таҳлил
қилиш воситалари ва бошқа рақамли технологиялар самарали татбиқ этишдан
иборатдир.
Халқаро миқёсда ишлаб чиқилган савдо сиёсати қоидаларини он-лайн
платформалар фаолиятига мослаштириш жуда муҳим ўрин тутади ва бу борадаги
асосий жиҳатлардан бири электрон тижорат оперaциялари бўйича таърифларнинг
тақиқланиши ҳисобланади. Ҳеч бўлмаганда ривожланган давлатлар ушбу ёндашувга
амал қилишади. Бироқ, бу давлатлар кўпинча баҳслашмоқда ва адолатли халқаро
рақобат қоидаларининг бузилишини далил сифатида қўрсатмоқдалар, шунинг учун
бу платформаларга сунъий интеллект технологияларини жорий этиш юзасидан
қатор назарий-амалий изланишлар олиб борилмоқда.
Келинг, онлайн платформаларнинг концептуал асослари, типологиялари ва
уларнинг халқаро алмашинув тизимидаги аҳамиятини кўриб чиқайлик.
Трансчегаравий транзакция платформаларининг асосий афзалликлари
кўрсатилган, онлайн-платформаларнинг атрибутлари ноёб ёки ўзига хос бўлмаслиги
мумкин деган хулосага келинмоқда, лекин кўпинча платформаларнинг интенсив
ўсишини аниқлайдиган уларнинг малакали комбинaциясини яратишда сунъий
интеллект технологияларини жорий қилиш орқали амалга ошириш муҳим ўрин
тутади.
CОVID-19 пандемиясининг ҳозирги шароитида халқаро савдода онлайн
платформаларнинг роли ортиб бормоқда, Ўзбекистонда миллий етказиб бериш
хизматларидан фойдаланишнинг ортиб бориши орқали, халқаро даражада, етказиб
бериш хизматларидан фойдаланишни таъминлаш орқали содир бўлади. Халқаро
тўлов тизимларининг ишлаши ёки глобал занжирлар қийматини яратишнинг
алоҳида компонентларини ишлаб чиқиш муҳим эканлигига гувоҳ бўлдик.
Бозор улуши бўйича 2021 йил халқаро Affde Marketing рейтинг қўрсаткичларини
кўриб чиқадиган бўлсак, дунёдаги энг яхши электрон тижорат платформа 1-расмда
келтирилган
1
.
1
Маълумотлар муаллиф томонидан
www.affde.com
сайтидан олиб қилинган.
179
Do'stlaringiz bilan baham: |