3/2022
Статистика иши
Қишлоқ хўжалигига етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб
чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-
тадбирлар ҳам республика бўйича ўрта ва юқори технологияли ишлаб чиқариш
маҳсулотларининг ошишига имкон берди. 2018 йилга нисбатан 2020 йилда йирик
корхоналар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмлари: плуглар 64,5 мартага, тракторлар
3,4 мартага, ғалла ўриш комбайнлари 19,4 %га оширилди.
Реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, уларни
соғломлаштириш тадбирлари ҳам муҳим ўрин тутади. Зеро, узоқ давр мобайнида
сифатсиз маҳсулотни ишлаб чиқариш, эскирган техника ва технология асосида
зарар кўриб ишлаётган корхоналарни сақлаб қолиш иқтисодиётнинг соғломлигига
жиддий путур етказиши мумкин. Бундай корхоналарни банкрот деб эълон қилиш
ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятини таркибий ўзгартириш орқали қайта тузиш
бу борадаги энг тўғри ва самарали ечим ҳисобланади.
Иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим
йўналишлардан яна бири саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи
буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнидир.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
–
саноат ишлаб чиқаришининг
турли босқичларида импорт шаклида харид қилиш орқали қўлланилувчи деталлар,
бутловчи қисмлар, яримтайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни маҳаллий хом
ашё ва материаллар асосида ишлаб чиқаришга ўтказиш жараёни ҳисобланади.
Саноат тармоғини юқорида келтириб ўтилган, ўзига хос афзалликларидан
ташқари ижтимоий меҳнат тақсимотини рағбатлантириш, бозор рақобатини
ривожлантириш каби бир қатор устувор тарафлари ҳам мавжуд.
Республикамизда, саноат ривожланиши ва иқтисодиётнинг энг етакчи
тармоғига айланиши учун барча ресурс ва захираларимиз етарли. Бу борада бугунги
кунда илдам суръатлар билан ўсишда давом этаётган ёқилғи-энергетика, кимё
саноати, озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва қоғоз-целлюлоза саноати ҳамда
қора ва рангли металлургия, машинасозлик ва автомобилсозлик каби ўнлаб тармоқ
ва юзлаб саноат соҳалари мамлакат иқтисодиётининг жаҳон бозоридаги ўрни
янада мустаҳкамланишига ўзининг улкан ҳиссасини қў
ши
б келмоқда. Айниқса,
республикамиз мустақилликни қўлга киритганидан сўнг аграр давлатдан эркин
индустриал-аграр ривожланган давлатга ўтиш борасида амалга оширилган
иқтисодий ва таркибий сиёсат тўла ўзини оқлади
Хулоса
Саноат тармоғининг ривожланиши натижалари таҳлили кўплаб ишлаб чиқариш
корхоналарида бозор шароитига мослашганлиги ва давлат кўмаги ёрдамида юқори
самарали ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигини кўрсатмокда. Шу билан бирга,
саноатда кузатилаётган ўсиш омиллари ва манбаларининг беқарор характерини
кўрсатувчи муаммолар юзага келди. Улар миллий товарларнинг жаҳон бозорига
чиқишига тўсқинлик қилмоқда ва мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида
136
Do'stlaringiz bilan baham: |