3/2022
Статистика иши
Жадвал маълумотлари шундан далолат берадики, республикамизда 2018
йилда жами саноатдаги қўшилган қийматнинг 20,94 фоизи тоғ-кон саноати ва
очиқ конларни ишлаш (В)да яратилган бўлса, 71,99 фоизи қайта ишлаш саноати
(С)га тўғри келган, 2020 йилга келиб эса бу кўрсаткичлар тегишли равишда 15,15
ва 76,5 фоизни ташкил этган.
2018 – 2020 йилларда миллий саноат ишлаб чиқариши таркибида деярли барча
соҳаларида пандемия шароити туфайли саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
тушиб кетган ва бу йўқотишни биргина металлургия ҳамда тайёр металл буюмлар
ишлаб чиқариш саноати қоплаб берган, яъни 2020 йилга келиб ушбу саноат тармоғи
жами қайта ишлаш саноатининг 40,5 фоизини ташкил қилган.
Мана шундай мураккаб вазиятда иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш саноат маҳсулотлари ҳажми ўсишининг асосий омилларидан бири
ҳисобланади.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, саноат маҳсулотлари ассортименти ва турларини
ишлаб чиқаришни кўпайтириш, соҳани модернизация қилиш, индустрия тизимига
янги техника ва технологиялар жорий этиш, миллий саноат ишлаб чиқаришини
самарали бошқариш учун тизимга хорижий менежментни жорий этиш, малакали
кадрларни тайёрлаш ва зарур ҳолларда чет элда фаолият юритаётган маҳаллий
мутахассисларни жалб этиш, миллий индустрияга янада кўпроқ инвестицияларни
жалб қилиш, мавжуд ишлаб чиқариш воситалари қувватларидан фойдаланиш
даражасини ошириш, тизимда электр, иссиқлик энергияси ва углеводород ресурслари
тежамкорлигига эришиш яқин истиқболда республика саноат таркибида ижобий
ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда миллий индустрияда концентрациялашувни
пасайтириш ҳамда саноат ишлаб чиқариши тармоғида самарадорликни ошириш
имконини беради.
Шу билан бирга, мамлакатимизда ислоҳотларни чуқурлаштиришда иқтисодий
ўсишнинг ҳудудий омилларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти, аниқ
мақсадни кўзлаб ишлаб чиқилган минтақавий саноат сиёсати мавжуд эмас.
Саноатнинг ҳудудий таркиби минтақавий товарлар, хизматлар, капитал ва
меҳнат бозорларининг эҳтиёж ва имкониятларига мувофиқ келмаяпти, саноат
корхоналарини жойлаштиришни тартибга солиш ва рағбатлантиришнинг иқтисодий
усуллари кенг жорий этилмаяпти. Бу эса минтақалар саноат ривожланишидаги
тафовутларнинг кескин даражада сақланиб қолиши ва мавжуд ресурслардан
самарасиз фойдаланишга олиб келмоқда.
Жаҳон бозорларидаги рақобатнинг кучайиши, технологияларнинг
ривожланиши ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот ишлаб
чиқариш харажатларининг камайтирилиши мазкур соҳаларни ривожлантириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси корхоналари томонидан 2020 йилда 367,1 трлн.
сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, энг катта улуш ишлаб
чиқариш саноати ҳиссасига (83%) тўғри келган.
ЯИМни ошишида саноат маҳсулотларининг ўрни каттадир. Саноат
тармоғини ривожлантиришда сўнгги йилларда: “Электротехника, тўқимачилик,
132
Do'stlaringiz bilan baham: |