128
3/2022
Статистика иши
имкониятлари билан бошқа соҳа ва тармоқлардан ўз афзаллиги билан тубдан фарқ
қилади. Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғи бўлиб, унинг
ривожланиши миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ривожланишига
олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек,
“Тўртинчидан, иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш
ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади.
Гарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз 50 дан ортиқ саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имконият ва нисбий устунликларга эга.
Айниқса, нефтгаз-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика,
қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойафзал, озиқ-овқат ҳамда “яшил
иқтисодиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз “драйверлари”га
айланиши учун барча етарли шароитлар мавжуд.
Бу тармоқларда хусусий секторнинг ташаббуслари ва янги лойиҳаларини
қўллаб-қувватлаш ҳамда кооперацияни ривожлантириш бўйича барча чоралар
кўрилиши лозим” [1].
Мамлакатимиз саноат тармоғини жадал ва барқарор ривожлантириш,
уларнинг экспорт салоҳиятини ўстириш, ишлаб чиқариш корхоналарини техник
ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, ички бозорни миллий корхоналарда
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминлаш, мавжуд ресурслардан унумли
фойдаланиш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш асосида саноатнинг
самарадорлиги ва рақобатбардошлигини янада оширишга эришиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-
пойафзал ва мўйначилик тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган
тайёр маҳсулотларнинг турлари ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек,
тармоқ корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, жаҳон бозорларидаги рақобатнинг кучайиши,
технологияларнинг ривожланиши ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан
маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг камайтирилиши ушбу соҳаларни
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини талаб
этмоқда.
Саноат ишлаб чиқаришини ҳудудий жиҳатдан оқилона ташкил этишни
таъминлайдиган аниқ давлат дастурларини янада кўпайтириш зарурати, минтақалар
саноат ишлаб чиқариши даражаси ўртасидаги тафовутнинг юқорилиги ва уни
бартараф этиш усулларини ишлаб чиқиш зарурати ушбу мавзунинг йўналиши ва
долзарблигини белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: