Касимова Гуляр Ахматовна


Жамғариб бориладиган пенсия маблағларини инвестицион



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75
Bog'liq
Монография

3.3.Жамғариб бориладиган пенсия маблағларини инвестицион 
мақсадларда фойдаланиш
Ўзбекистонда фаол ижтимоий сиёсатни амалга ошириш пенсия 
таъминотида янгича амалий ва самарали шаклларни қўллашни талаб этади. 
Мамлакатимизда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ташкил 
этилиши жамиятда инвестиция жараёнларини ривожлантириш, ижтимоий 
адолатни 
таъминлаш, 
қариликни 
ҳимоялаш, 
сиёсий, 
ижтимоий
барқарорликни вужудга келтириш ва келгусида фуқаронинг моддий 
таъминотини кўпайтиришнинг асосий шартларидан биридир. 
Мамлакатимизда пенсия таъминоти тизими ҳуқуқини мустаҳкамлаш, иш 
берувчиларнинг пенсия ёшига етган ходимларнинг моддий аҳволини 
яхшилашдаги масъулиятини кучайтириш, пенсия олувчиларга давлат 
пенсия тўловларига қўшимча равишда даромад олиш манбаларини яратиш, 
шунингдек кексалик чоғида фуқароларнинг ўз фаровонлиги учун шахсий 
жавобгарлигини ошириш мақсадида ислоҳотлар олиб борилди. Натижада 
2005 йилдан республикамизда фуқароларнинг жамғариб бориладиган 
пенсия тизими амалиётга жорий қилинди. Икки ҳолатда ҳам давлат 
кексайган шахсларга минимал пенсия ёки ижтимоий ҳимоялаш сифатида 
ижтимоий ёрдам кўрсатади. Мазкур тизимнинг мамлакатимизда 
қўлланилиши жараёнида қуйидагиларни амал қилиш кўзда тутилди:

жамғариб бориладиган пенсиянинг умумий ва мажбурий характери, 
ижтимоий кафолатларини амалга оширишдаги имтиёзлар аҳолининг 
ижтимоий ҳимояланиш ҳуқуқининг таъминланиши;

жамғариб бориладиган пенсия мажбурий ва ихтиёрий шаклларнинг 
бирлиги тенг ҳуқуқлилиги шахснинг ижтимоий таъминотга бўлган 
зарурий даражаси таъминланади ва унинг кексалик чоғида яхши 
яшаши учун таъсир кўрсатиши;


140 

турли хил пенсия тизимининг бир вақтнинг ўзида амал қилишидаги 
мустақиллиги ва ўзини-ўзи идора қилиш шароитида мажбурий 
жамғариб бориладиган пенсия бўйича тўловлар даражаси ва тизимни 
барқарорлигининг давлат томонидан кафолатланиши;

жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи шахс ва иш 
берувчини молиявий иштирокининг мажбурийлиги, зарур ҳолатларда 
давлат дотациялари ва субвенцияларининг жалб этилиши;

жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи шахсга унинг 
жамғарган бадаллари тўлашидаги молиявий иштироки туфайли ҳосил 
бўлган маблағдан турли шаклдаги моддий ёрдам ва хизматлар 
кўрсатиши таъминланиши;

аҳолининг тегишли ижтимоий категорияларни қамраб олувчи кишилар 
гуруҳи ёки мамлакатнинг барча аҳолисининг у ёки бу пенсия 
таъминоти туридан манфаатдорлиги;

барча 
жамғариб 
бориладиган 
пенсия 
тизимида 
қатнашувчи 
шахсларнинг харажатларини молиялаштириш бўйича мажбурият ва 
натижада эга бўлинган ҳуқуқ ва кафолатлар нуқтаи назаридан 
тенглигини таъминланиши. 
Жамғариб 
бориладиган 
пенсия 
жамғармаси 
маблағларини 
шаклантиришнинг назарий асослари, ижтимоий сиёсатда мазкур 
жамғарманинг аҳамиятини, жамғарма фаолиятининг ҳуқуқий-меъёрий 
асосларини қайта кўриб чиқиш қатор хулосалар учун имкон бермоқда. 
Дунё амалиётида замонавий жамғариб бориладиган пенсия тизими жиддий 
пенсия ислоҳотлари натижасида шаклланди. Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл 
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жамғариб бориладиган пенсия 
таъминоти олиш ҳуқуқига эга. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти - 
фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги 


141 
маблағлардан давлат пенсиясига қўшимча равишда пул маблағлари билан 
таъминлашдир.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish