Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75
Bog'liq
Монография

2.1.2.-расм. 
Молиявий 
хавфсизликнинг 
асосий 
тузилмавий 
бўғинлари
1
.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашга қаратилган молия сиёсатнинг
механизми ва чора-тадбирлари акс эттирилади. Тегишли давлат идоралари
зиммасига мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мезонларининг 
сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгилаш, иқтисодий хавфсизликка 
путур етказувчи таҳдидларнинг келтириб чиқарувчи омиллар
мониторингини амалга ошириш, молиявий рискларнинг вужудга келиши
1
Мавзуга оид адабиётларни ўрганиш асосида тайёрланди. 
Давлат қарзи (ички ва ташқи) 
Молиявий хавфсизликнинг асосий тузилмавий 
бўғинлари 
Тўлов баланси 
Молия бозори 
Маҳаллий бюджетлар 
Давлат бюджети 
Уй хўжалиги молияси 


82 
сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишнинг оптимал
йўлларини ишлаб чиқиш вазифалари юкланади.
Ҳозирги шароитда молиявий хавфсизлик мамлакат иқтисодий
хавфсизлигининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Чунки давлат молияси, жаҳон молия тизимининг миллий иқтисодиётга 
таъсири ўзгармоқда. Давлат молиявий хавфсизлигини таъминлашнинг 
асосий вазифаси – давлат сиёсати ва молия тизими самарадорлигини 
ошириш ҳисобланади. Давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар, молия 
бозори, давлатнинг ички ва ташқи қарзи, тўлов баланси, уй хўжалиги
молияси молиявий хавфсизликннг асосий бўғинлари ҳисобланади.
«Хавфсизлик масаласига юқорида келтирилган иқтисодий тузилмалар
даражасида қараш керак бўлади. Миллий иқтисодиёт макроиқтисодиёт
сифатида микроиқтисодиёт фаолиятининг якуни ҳисобланади, чунки у 
турли фирмалар, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш секторлари, уй
хўжаликларидан иборат бўлади. Бу тузилмаларнинг хавфсизлиги бозор 
тизимида иқтисодий хавф-хатарнинг мавжудлигидан келиб чиқади.
Иқтисодий хавф-хатарга субъектлар, жамғармалар, фирмалар, хонадон 
ҳўжаликлари ва давлат дуч келади. Шу сабабли улар хавфсизлигини
таъминлаш муаммоси пайдо булади. Миллий иқтисодиётнинг 
хавфсизлиги бу миллий такрор ишлаб чиқаришнинг ёки макроиқтисодий
доиравий айланишнинг узлуксиз боришини билдиради»
1

«Соҳанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тизимини ишлаб 
чиқишнинг асосини маълум концепция ташкил этади. Концепция
иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг мақсади, вазифалари, фаолият
тамойиллари, объекти ва субъекти, стратегия ва тактикани ўз ичига олади.
Мазкур тизимнинг мақсади ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган 
иқтисодий-ҳуқуқий ва ташкилий таснифга эга бўлган чора-тадбирлар 
1
Қобилов Ш. Иқтисодий хавфсизлик ва унинг субъектлар кўламидаги таъминлаш даражалари. \\ Молия. 
Тошкент. 2016. №5. –Б.90-91.


83 
мажмуи асосида хўжалик субъектининг иқтисодий, молиявий, моддий, 
ахборот ресурслари ҳамда кадрлар ҳолатига боғлиқ, ички ва ташқи
хавфларни ниҳоятда камайтиришдан иборат. Шуни назарда тутиш 
керакки, молиявий хавфсизликни таъминлашда хавфсизлик тизимининг
пойдевори бўлиб ҳисобланувчи иқтисодий-ҳуқуқий ва ташкилий чора-
тадбирлар катта аҳамиятга эга. Белгиланган мақсадга эришиш жараёнида
хавфсизликни таъминлашнинг барча йўналишларини бирлаштирувчи
муайян вазифалар амалга оширилади»
1
. «Хўжалик субъекти учун
иқтисодий хавфсизликка таҳдидни бартараф этиш муҳим аҳамият касб 
этади. Чунки барча йўқотишлар (ташкилий риск, ахборот риски)
пировард натижасида айнан иқтисодий йўқотишларда, яъни молиявий
маблағларни йўқотишда ифодаланади»
2
.
Мамлакатнинг молиявий хавфсизлигига таҳдид солувчи омилларни
шартли равишда ташқи ва ички омиллар сифатида таснифлаш мумкин. 
Ички таҳдидлар асосан, давлат бюджетида молиявий назоратининг талаб 
даражасида йўлга қўйилмаганлиги, тижорат асосида фаолият юритувчи 
корхоналарда молиявий хавфсизлик тизими ривожланмаганлиги, молия 
тизимининг такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш, давлат қарзига хизмат 
кўрсатиш даражаси пастлиги, молия сиёсатининг замон талабига жавоб 
бермаслиги, пул-кредит сиёсатининг рисклилик даражаси юқорилиги, 
монопол соҳаларда нархларни назорат қилиш тадбирларининг талаб 
даражасида эмаслиги, кўплаб молия муассасаларининг нобарқарорлиги ва 
самарадорлиги талаб даражасида эмаслигида намоён бўлади.
«Таҳдидларнинг турлари билан боғлиқ бўлган бир қатор
тушунчаларга аниқлик киритиш талаб этилади. Иқтисодий хавфсизлик
таҳлил этилганда ички ва ташқи таҳдидлар бўлишини, уларнинг кучи ва 
1
Хошимов П.З. Тадбиркорликнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва тизими. \\ 
Молия. -Тошкент. 2015. -№11. – Б.21. 
2
Хошимов П.З. Тадбиркорликнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва тизими. \\ 
Молия. -Тошкент. 2015. -№11. – Б.27. 


84 
нисбатини, қайси йўналишда хавфсизлик яратишини инобатга олиш зарур 
бўлади. Иқтисодий таҳдид деганда, хавф-хатарнинг иқтисодиётга салбий
таъсири тушунилади. Хавф-хатарлар табиати жиҳатидан объектив ва
субъектив бўлади. Объектив – бу иқтисоий ва табиий шарт-шароит ҳосил
қилган хавф-хатардир. Иқтисодий сиёсатда йўл қўйилган хатолар юзага
келтирадиган хавф-хатарлар субъектив хавф-хатар ҳисобланади. 
Иқтисодий таҳдидларни туркумлашда уларнинг мазмуни, манбалари, 
миқёси, қандай аниқланиши ва оқибатларига алоҳида эътибор қаратиш
лозим. Бунда эҳтимолли ва реал таҳдидлар алоҳида ўрин тутади, 
иқтисодий хавфсизликка макро ва микро даражада қараш ҳам ғоят
муҳимдир»
1

Мамлакатнинг молиявий хавфсизлигига таъсир қилувчи ташқи
таҳдидлар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 

иқтисодий 
алоқаларнинг 
трансмиллийлашуви, 
миллий 
молия 
бозорларининг интеграциялашуви; 

жаҳон 
ҳўжалиги 
байналминаллашуви 
жараёнларининг 
жадал 
суръатлар билан глобаллашуви;

жаҳон молия бозорини тартибга солишнинг нисбатан сусайганлиги;

жаҳон иқтисодиётига ривожланаётган мамлакатлар кириб бориши 
ҳисобига жаҳон молия тизимининг кенгайиб бориши;

молиявий воситаларнинг турли-туманлиги ва юқори даражада 
ўзгарувчанлиги;

давлатлар ички ва ташқи сиёсатининг ўзаро боғлиқлиги, жаҳон молия 
тизими ҳолати ва ўзгаришларга таъсирчанлиги,

иқтисодиёт соҳаларида рақобат курашининг кучайиб бориши;

миллий иқтисодиёт, молия сектори ва бюджет секторининг хорижий 
қисқа муддатли спекулятив капиталга боғлиқлиги;
1
Қобилов Ш.Р. Миллий хавфсизликнинг иқтисодий муаммолари. Монография. Тошкент. 2006. –Б.57.


85 

жаҳон молия тизими нобарқарорлигининг глобал тарзда кучайиб 
бориши, иқтисодий кризислар таҳдидининг вужудга келиши; 

халқаро молия институтларининг таҳдидлар ва хатарларни олдини 
олиш имкониятларига тўлиқ эга эмаслиги.
Мaмлaкaтимиздa чуқур ўзгaришлaр, сиёсий вa ижтимoий-иқтисoдий 
ҳaётнинг бaрчa тoмoнлaрини изчил ислoҳ этиш, жaмиятимизни дeмoкрaтик 
янгилaш вa мoдeрнизaция қилиш жaрaёнлaри жaдaл суръaтлaр билaн 
ривoжлaниб бормоқда. Республикамизда амалга оширилган тадбирлар 
қаторида банк, молия, бюджет, ғазначилик, пенсия тизимини мустаҳкамлаш 
масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Бюджет ижронинг самарадорлиги 
учун бюджет таснифидан кенг фойдаланилади. Бюджет таснифи бўйича 
берилган харажатлар режаси тўғрисидаги ахборотлар йил бўйи харажатлар 
тенденциясини ва харажатларни амалга ошириш учун зарур бўлган 
қўшимча эҳтиёжларни аниқлашга ёрдам беради. Шундай шароитда давлат 
бюджетидан самарали фойдаланиш миллий иқтисодиётни ривожланишига 
ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга мамлакат ичида иқтисодий-
ижтимоий барқарорликни юзага келишини таъминлайди. Ҳар қандай 
мамлакатда оқилона юритилган бюджет сиёсати мамлакат иқтисодиётини 
ривожлантиришга хизмат қилади ва давлат бюджетини бошқаришнинг 
такомиллаштирилишига олиб келади.
 
Молиявий 
хавфсизлик 
давлат 
бошқаруви 
органларининг 
қуйидагиларни таъминлай олиш имконияти билан белгиланади: 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish