«Оқ шоли, кўк шоли».
- Оқ шоли, кўк шоли,
- Оқ шолини оқлайлик!
Кўк шолини кўклайлик!
Гуручидан Ойхоннинг
Тўй кунида сақлайлик!
- Хўп-п
- Хўп-п
89
«МАШИНА»
Авазхоннинг уйига,
Унинг суннат тўйига
Биз келтирдик машина,
Баландлиги мана бунақа,
Торлиги мана бунақ
Катталиги кундай,
Қани, ўйнагин-чи бундай,
Ўйнаб бер, ўйнаб бер.
Хоҳлаганингни танлаб бер.
«ЛОЛАГУЛ»
Болалар давраси. Бири ўртада. Бошқаси совға узаётгандай қўлини давра
ўртасидаги болага чўзганича:
Шаҳзоданинг уйига,
Шу туғилган кунига
Биз келтирдик «лолагул»,
Лолагул, лолагул.
- Баландлиги уч метр!
- Эни мана бундай!
- Бўйи мана бундай!
- Гўзаллиги кундай!
- Қани, ўйнанг-чи бундай
- Ҳе- ўйна, ўйна, ўйна-е
- Гулни чакканга
ТОПШПМОҚЛАР.
Бир парча патир. Оламга татир
90
(Ой)
Тўртдир унинг оёғи,
Темир михли туёғи,
Манзилга етиштирар,
Тошдан қаттиқ туёғи.
(От)
Ўтириши тойлоқдай,
Ўт ейиши йилқидай.
(Чигиртка)
Келиб оғзин очар, тишлаб қочар.
(Омбир)
Ғит-ғит дейди, ишлайди,
Ерга кукун ташлайди.
(Арра)
Қуш эмас қаноти бор.
Чиройли савлати бор,
Учса лочин етолмас,
Толмас зўр қуввати бор.
(Тайёра)
Асалдан ширин,
Заҳардан аччиқ
Бировни сўлдирар,
Бировни куйдирар.
(Тил)
Дум-думалоқ.
(Каром)
Том устида пиёла,
Атрофида гул-лола.
(Ой ва юлдузлар)
91
Жони йўқ юради,
Жўякларни оралаб,
Уйчасини момиққа,
Тўлдиради саралаб.
(Пахта териш машинаси)
Чор қулоқ,
Чандир қулоқ,
Чор қулоғи,
Шалпанг қулоқ.
(Қозон)
Ғоқ-ғок-ғоқ,
Димоғи чоқ,
Сувда сузиб юраман,
Куп кайфлар сураман.
(Ғоз)
Қатор-қатор тош тердим,
Жайрон отни бўш қўйдим.
(Тиш ва тил)
Гули тўртта ярим ой,
Бошгинамдан олар жой.
(Дуппи)
Кичкина декча,
Ичи тўла михча.
(Анор)
Қиздирсанг ишлар,
Кийим текислар.
(Дазмол)
Қордай оппоқ,
Қордай юмшоқ.
(Пахта)
92
Бирлаштириб кийимни,
Иссиқ тутади сизни.
( Тугма)
Ўзим силлиқ таёқман,
Кексаларга ёқаман.
(Хасса)
Тунда кўриб чўғ дейсан,
Тонгда кўриб йуқ дейсан.
(Юлдуз)
«ШЕЪРЛАР»
Эркин Воҳидов
Қарағай
Бўйин чўзиб
Қарағай,
Ён- атрофга
Қарағай.
Дер у:
Барча дарахтдан
Баланд аканг-
Қарағай.
МАЖНУНТОЛ
Бошим эгик,
Мажнунтол,
Мажнунтолман,
Мажнунтол.
Дам олсангиз
Соямда,
Мен қизлардан
Мамнун тол.
ОЛМА
Мен сизларнинг
ШАФТОЛИ
Сарит оқ
93
Олмангиз,
Хомлигимда
Олмангиз,
Нортожига
Ўхшаб сўнг
Вой қорним, деб
Қолмангиз!
Шафтолиман,
Зарғалдоқ,
Шафтолиман
Ўлтирмайман,
Мақтанчоқ
Шафтолиман.
НАШВАТИ
Мени дерлар
Нашвати,
Шарбатларнинг
Шарбати,
Мазаларнинг
Мазаси,
Лаззатларнинг
Лаззати.
ТЕРАК
Мен теракман
Теракман,
Мен ҳаммага керакман.
Осмон менинг
Елкамда.
Мен оламга
Тиргакман.
ГИЛОС
Мен гилосман
Кулоқ сол,
Рангим олу
Тотим бол
ЎРИК
Қантак ўрик
Оти бор,
Хўп мазали
Тотим бор
94
Топсанг
Қўшалоғимни,
Қулоғинга
Тақиб ол.
Мағизмга беркитган
Қантим бор,
Новвотим бор.
Адабиётлар:
1.
Қ.Шодиева. Мактабгача ёшдаги болаларни тўғри талаффузга ўргатиш.
Тошкент. 1995 й.
95
§6 Нутқ ўстиришга оид ўйинлар
«Почтальон посилка ташийди»
Уйиннинг мақсадu.
Болалар нутқини ўстириш.
Қўлланмалар.
Пакетга солинган ўйинчоқлар (ўйинда қатнашувчилар
сонига қараб).
Ўйиннинг бориши. Ў
йинчоқлар юк машинасига тахланади, булар
посилкалар ҳисобланади. Почтальон уларни ташийди. У биринчи пакетни
логопедга беради. Логопед пакетни очади ва нима олганлигини, (яъни
предметнинг номини айтади ва шу предметни таърифлайди, унинг рангини,
баъзи ҳолларда эса ҳатто шаклини, у билан қандай ўйнаш кераклигини
айтади. Болалар ҳам пакет олганларида олган предметларини логопед
гапириб бергандек таърифлаб берадилар.
Кўргазмали материаллар, дидактик ўйинлар болалар тафаккурини
такомиллаштиради, уларнинг идрокини ўстириб, маълум изга солади. Бунга
мисол келтирамиз.
«Қўғирчоқ меҳмонга боради» ўйини
Ўйиннинг мақсади.
Овқатланишда фойдаланадиган предметларнинг
номини эсда сақлаб қолиш.
Қўлланмалар.
Тарелка, стакан ёки пиёла, нон қўядиган идиш,
дастурхон, катта патнис ва бошқалар.
Ўйиннинг бориши.
— Болалар! Келинг меҳмон-меҳмон ўйнаймиз! —
дейди логопед. Сўнгра Фаридага Насибанинг қўғирчоғини овқатга таклиф
қилишни айтади.
Насиба Фариданинг қўғирчоғини меҳмонга таклиф қилади.
Болалар меҳмонни кутиб олишга тайёргарлик кўра бошлайдилар.
«Столни ясатамиз, - дейди логопед ёки тарбиячи, - Фарида, стулни олиб
кел. Бахтиёр, сен эса иккита кресло олиб кел. Қаранглар, болалар, катта
96
патнисда хар хил нарсалар турибди. Буни Мунис ясатибди. Қани,
Мунисхон столга қуйиладиган нарсаларнинг номини бирма-бир бизларга
айтиб бергин-чи.» Бола нарсаларнинг номини айта бошлайди.
Логопед эса ўйин давомида болаларнинг диққатини тортиш учун:
«Қаранглар, болалар, Мунис нарсаларнинг номини тўғри айтяптими? Хато
қилмаяптиғми? — деб ўртага савол ташлайди ва ўзи боланинг барча
ҳаракатларини синчиклаб кузатиб боради, адашиб қолганда кўмаклашади.
Логопед болалар билан бирга тузатилган столни яна бир марта
текшириб кўради. Ҳамма нарса тайёр бўлгандан кейин болалар ўз кўғирчоғи,
яъни меҳмонни кутиб оладилар ва уни столга ўтказадилар.
Логопед болалардан тарелка, қошиқчалар, вилка, пичоқ, пиёла ва бошқа
нарсалар қаерда туришини бирма-бир сўрайди. Логопед болаларга: қўғирчоқлар
овқатланаётган пайтда тарелкадан нималар ейишяпти, қошиқ-вилка билан
нима қилинади, пичоқ билан нималар кесилади, пиёлада нималар ичиш
мумкин каби сўроқлар орқали уларнинг билимларини янада мустаҳкамлаб
боради.
Болалардан 2—3 нафари ўйин охирида ўйинчоқларни ўз жойига
йиғиштириб қўядилар.
Мазкур ўйин орқали болаларнинг сўзларни тўғри талаффуз қилишлари,
гапларни тўғри туза олишлари текшириб борилади. Болаларнинг оғзаки
нутқидаги нуқсонлар ҳисобга олинади.
Оғзаки дидактик ўйинлар болаларга таниш материаллар асосида
ўтказилади. Шу боисдан ҳам ана шундай ўйинлар ёрдамида болаларнинг
нутқи тез ўсади ва фикрлаш қобилияти активлашади. Аммо шу билан
бирга, оғзаки таърифлаш асосида предметларни умумий хусусиятларига
кўра, группалаш каби топшириқлар болаларнинг тасаввурларини
конкретлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |