10
ЎҚУВЧИЛАРНИ ОҒЗАКИ ҲИСОБЛАШГА ЎРГАТИШ
Каримжон Мадаминов Тошпулатович
Балиқчи туманидаги 19-умумий ўрта таълим
мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси,
Халқ таълими аълочиси
Аннатация: Ўқувчиларни оғзаки ҳисоблашга ўргатишнинг мухим етакчи методларидан
бири дидактик ўйинлардир. Бошланғич синф ўқувчилари ўқиб ўрганишдан кўра ўйин
фаолияти билан осон ўрганадилар ва ҳаётни англашга уринадилар. Бунда дидактик
ўйинларни дастур талабига мос равишда танлаш керак бўлади. Ўйин вақтида бола фаолияти
активлашади, уларнинг эркин диққати ва хотиралари ривожланади. Ўйинда ўзлари
билмаган холда жуда кўп математик амал ва машқларни оғзаки бажарадилар, сонларни
таққослайдилар, таҳлил ва ҳулоса чиқариш ва хокозоларни бажрадилар.
Калит сўзлар: Рус ёзувчиси М.Горький “ Ўйин ижодиёт, ўйин меҳнатдир” - деган эди.
оғзаки ҳисоблаш, “ эвристик “ сухбат ( мантиқий фикрлаш ). кўп – кам, узун – қисқа, катта
– кичик, тенг, ўшанча, “ битта “, “кўп “, “ ўшанча “, “ кам “, “ ортиқ “,
Маълумки бошланғич синфларда математика асосий фанлардан бири ҳисобланади. Бола
мактабга келмасдан олдин ҳам кўп – кам, узун – қисқа, катта – кичик, тенг, ўшанча каби
баъзи математик тушунчаларга эга бўлади.
Ўқитувчининг вазифаси шу тушунчаларни онгли равишда ўзлаш-тиришга эришишдир.
Биринчи синфлар учун математика дарслиги анча қулай тузилган. Китобдаги “ битта “,
“кўп “, “ ўшанча “, “ кам “, “ ортиқ “, каби тушунчалар ўқувчиларнинг математик фик-
рлаш қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун бу тушунчалар ҳар дарсда такрорланиб
туриши мухимдир.
Ўқувчиларнинг математикага бўлган қизиқишларини оширишнинг тажрибада синал-
ган усулларидан бири математика дарсларида оғзаки ҳисоблашдир. Бунда ўқитувчи тайёр
билимларни бермай, балки ўқувчини мустақил фикрлашга ундайди. Таълимнинг асосий
мазмуни ўқувчилар онгига ўргатиладиган материални сингдиришдан иборат бўлиб, турли
усулларда амалга ошириш мумкин. Бунда дарсни тўғри ташкил этиш,
электорн дарсликлардан, техника воситаларидан, дидактик ўйинлардан оқилона фойда-
ланиш мухим ахамиятга эга.
Дарснинг асосий таркибий қисмларидан бири ўқувчилар билимини текширишдир. Ме-
тодик жихатдан тўғри ташкил этилган оғзаки ҳисоб-лаш ўрганилган материални умумлаш-
тиришга, болалар диққатини дарсга берилаётган билимларни асосли эгаллашига, уларнинг
ихтиёрий диққатларини мунтазам тарбиялаб боришга имкон яратади.
Мен оғзаки ҳисоблашни 1 дан 10 гача тўғри ва 10 дан 1 гача тескари санаш билан бош-
лайман. Ўтган дарсда ўтилганларни сўраб, қисқа хулосалайман. Мумкин бўлган жойларда
геометрик материални сонлар ва арифметик амаллар билан боғлаб олиб бораман.
Масалан :
1. Нимани бошини ва охирини топиб бўлмайди ? ( доира )
2. Икки доирачани ярим устма-уст қилиб чизинг. Юқоридагиси қизил, пастдагисини
кўк рангга бўянг.
3. Биринчи қаторга бешта учбурчак, иккинчи қаторга шунча квадрат шаклини чизинг.
4. Китоб 1600 сўм туради, китоб олиш учун қандай пуллардан (100, 200,500,1000 сўмлик
) фойдаланиш мумкин ?
Ўқувчиларни оғзаки ҳисоблашга ўргатишнинг мухим етакчи методларидан бири дидак-
тик ўйинлардир. Бошланғич синф ўқувчилари - 2 -ўқиб ўрганишдан кўра ўйин фаолияти
билан осон ўрганадилар ва ҳаётни англашга уринадилар.
Бунда дидактик ўйинларни дастур талабига мос равишда танлаш керак бўлади. Ўйин
вақтида бола фаолияти активлашади, уларнинг эркин диққати ва хотиралари ривожланади.
Ўйинда ўзлари билмаган холда жуда кўп математик амал ва машқларни оғзаки бажарадилар,
сонларни таққослайдилар, таҳлил ва ҳулоса чиқариш ва хокозоларни бажрадилар.
Рус ёзувчиси М.Горький “ Ўйин ижодиёт, ўйин меҳнатдир” - деган эди. Ўйин ёрдамида
бола ақлий меҳнат қилади. Бунда қўшиқ ҳисоб, шеърий ҳисоблар болаларни билим олишга
63
10
қизиқтиради. Шеърий масалаларни ёд олиб уларни бажариш жараёнида боланинг оғзаки
нутқи ҳам ривожланиб боради. Аммо бу дидактик ўйинларни ўтказиш ўқитувчилардан катта
педагогик махорат талаб қилади. Асосий талаб ўқувчиларни ёш хусусиятларини инобатга
олган холда шеър, қўшиқ ва ўйинлар танлай билишдадир. Ўйинлар ёшига мос бўлмаса,
болада зерикишлар пайдо бўлади.
Масалан :
Do'stlaringiz bilan baham: |