Масъул муҳаррир


ЎҚУВЧИЛАРДА ИЛМИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИНИНГ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ЎҚУВЧИЛАРДА ИЛМИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИНИНГ 
НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ
Бобомуродов Кўпайсин
Қарши давлат университети ўқитувчиси
Телефон:+998(97)5856567
Kupaysin.bobomurodov@Gmail.com
Аннотация. Ушбу мақолада ўқувчиларда илмий тушунчаларни шакллантиришнинг на-
зазарий тахлили ёритиб берилган. Мақолада тушунча атамаси олимларнинг фикрлари асо-
сида талқин қилинган. 
Калит сўзлар: Тушунча, предмет ,аспект, психологик, объектив, реаллик, тафаккур, 
абстракт, математика идиаллаштириш, мантиқ, гносеологик.
“Тушунча” атамасига ҳаётий амалиёт ва фандаги турли нуқтаи назарлардан тавсиф бе-
рилади. Жумладан, тушунчанинг методологик жиҳатини мантиқ (логика) илми ва фалса-
фада ўрганилса, инсон индивидуаллиги ва гуруҳларидаги уларнинг боғлиқлигини пси-
хология, педагогика ва социология соҳаларида ўрганилади. Ҳар бир фан тизимига янги 
тушунчаларни киритиш учун аввало ушбу тушунча аниқланади ва таърифланади.
Тушунча психологик аспектда – объектив реалликда буюм ва ҳодисаларнинг муҳим 
белгиларини акс эттирувчи ҳамда белгиловчи тафаккурнинг шаклидир. Мантиқий нуқтаи 
назардан унга шундай таъриф берилади: “... тушунча фикр бўлиб, унда реал предмет-
ларнинг ўзига хос фарқ қилувчи хоссалари ва улар ўртасидаги муносабатлар акс этади; 
тушунча хоссаси ва муносабатлари ҳақида фикр юритиш мантиқий тавсифга эгадир”. 
“Тафаккурнинг тушунча шаклидаги олий даражасига эришиш ... мулоҳазаларнинг ях-
лит тўплами бўлиб, унинг ядросини тадқиқ этилаётган объект хоссалари, муҳим белги-
лари ҳақидаги фикр ташкил этади”. Юқорида келтирилган таърифларни умумлаштириб, 
қуйидаги хулосани чиқаришимиз мумкин, тушунча – мураккаб мантиқий ва гносеологик 
категориядир. У қандайдир босқичдаги моддий дунёнинг у ёки бу объектлари ҳақидаги би-
лимларимизни ривожланиши натижасидир. Тушунча пайдо бўлиши билан унинг ўзи ҳам 
билиш объектига айланади. Шу билан бирга тушунча – тафаккурнинг шаклларидан бири 
бўлиб, мазкур маънода у билишнинг (қуроли) воситаси сифатида намоён бўлади. Тушунча 
объектни акс эттиришнинг шундай шаклики, у буюмларнинг моҳиятини, предметларнинг 
ички ўзагини, аниқловчи хоссаларини, уларнинг ички зиддиятли табиатини очиб беради. 
Шунга асосан, тушунча атроф-оламдаги ҳодиса ва предметларнинг муҳим хусусиятлари-
ни (томонларини), улар ўртасидаги муҳим боғланишлар ҳамда муносабатларни билиш-
дир, дейишимиз мумкин. Г.Гегелнинг фикрига кўра, тушунча – ўрганилаётган объектдаги 
мушоҳада қилинадиган ҳар қандай, умумий оддий ифода эмас, балки энг аввало ишнинг 
муҳим жиҳатини тушунишнинг ҳақиқий синонимидир. Математика – идеаллаштирил-
ган фандир, унинг ўзига хослиги “предмет”ни буюм сифатида ўзлаштирилишини эмас, 
балки “предмет” сифатида унинг хоссалари, боғланишлар ва муносабатлари моҳиятини 
ўзлаштирилишини назарда тутади. Улар (предмет) билан фаолият натижасидагина, унда 
яширинган мазмун очиб берилади. Барча тушунчалар умумлаштириш амали орқали таш-
кил топади, бу эса узвий абстрактлаш билан боғлангандир. Математикада абстрактлаш 
кўпинча қатор кетма-кет умумлаштиришлар даражаси орқали амалга оширилади, сўнгра эса 
математикада абстрактлаш абстрактлашдан устун бўла боради. Қайд этилган босқичларни 
ишлаб чиқишда математик тушунчаларни шакллантиришни ташкил этиш жараёнида ал-
гебра ва бошланғич таҳлил тушунчаларининг ўзига хослиги максимал даражада ҳисобга 
олинганлиги яққол кўзга ташланади. Шундай қилиб, таълим жараёнида тушунчаларни 
шакллантиришда фаоллаштирувчи ёндашувни амалга ошириш зарурати назарий жиҳатдан 
асосланди, шу сабабли алгебра ва бошланғич таҳлилдан мос методик таълимни ишлаб 
чиқилиши муҳимдир. Ундан мақсад, ўқувчилар томонидан ўрганиладиган материални ва 
тушунча мазмун-моҳиятини онгли ўзлаштирилиш сифатини оширишдир 
Адабиётлар:
1. Никофоров, А.Л. Философия науки: история и методология
2. Асмус, В.Ф. Проблема интуиции в философии и математике


363

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish