10
БЎЛАЖАК ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ
ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИНТЕГРАТИВ ЁНДАШУВГА
ТАЯНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Низомий номидаги ТДПУ
“Инглиз тили амалий курси ” кафедраси
Ўқитувчиси Аҳмедова Н.М
Телефон: +998(97) 7027501
Ms.nodira.87@mail.ru
Aннотация: Ушбу мақола хозирги кунда энг долзарб муаммолардан бўлиб келаётган
сифатли, рақобатбардош ва кўникма малакаларга эга кадрлар тайёрлаш мавзусига қаратилган
бўлиб мақолада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларни интегратив ёндашув асосида касбий
тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган.
Калит сўзлар: интегратив ёндашув, касбий тайёргарлик, бўлажак инглиз тили ўқитувчи,
ижтимоий педагогика, касбий махорат.
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти ўқув фанлари, блоклари мазмунига
қўйиладиган умумий талабларида таълим ва тарбия жараёнининг мустақил фикрлай-
диган, қарорлар қабул қилишга қодир, ҳар томонлама ривожланган, баркамол шахсни шак-
ллантиришга йўналтирилганлигини таъминлаши лозимлигига алоҳида аҳамият берилган.
Албатта, ушбу қўйилган талаблар олий ўқув юрт- ларида таълим – тарбия жараёнини юқори
даражага кўтариш, ўқитишни янги методлар асосида амалга ошириш, талабаларда мустақил
фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва билим даража- сини ошириш каби вазифалар
касбий маҳорат орқали сифатли даражада бажаришини тақозо этади. Касбий маҳоратнинг
вазифаси ёшларни энг асосий ҳуқуқларидан бири бўлган ҳар бир киши ўзи хоҳлаган касбини
танлаши имкониятларини рўёбга чиқариш, касблар ҳақида ёшларга керакли- ча маълумот
бериш, уларни келажакда ўз касбини маҳоратли эгаси бўлиб етишини таъминлашдан иборат.
Касбга йўналтириш деганда талабаларга ўз қобилияти, қизиқишлари, имкониятлари ва
ижтимоий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда онгли равишда касб танлашга ёрдам беришдан
иборат фаолият тушунилади.
Талабаларни онгли ва тўғри касб танлашга тайёрлаш, яъни касбга йўналтириш ўзаро
боғлиқ ва биргаликда амалга ошириладиган қуйидаги чора- лардан иборат: касбий мао-
риф; касбий маслаҳат; касбий диагностика; касбий саралаш; касбга мослаштириш. Усул-
ларини қўллаш, психологик қийинчиликларни енгишга, ишнинг юқори натижа- ларига
эришишга ўрганадилар.
Нутқ фаолияти (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш) турларини дарс жараёнида
бир-бири билан ўзаро уйғунликда қўллаш самарали натижа бериши ғояси билан кўплаб
олимларимиз ўз фикрларини баён қилиб келмоқда. Шулардан М.Т.Ирисқулов қуйидагича
талқин этади: «Илгари тилнинг ҳар бир бўлими алоҳида-алоҳида ўргатиларди. Ойлаб та-
лаффузни, яъни фонетикани ўргатардик. Бунда ўрганилаётган сўзлар талаффуз қоидаларига
тўғри келса бўлди, ҳаётда қўлланиш даражасига эьтибор берилмасди. Бугунги кунда хо-
рижий тилларни ўқитишда грамматика-таржима методидан воз кечилиб, ҳам талаффуз,
ҳам грамматика, сўз танлаш, гапириш, тинглаб тушуниш, ёзув бир вақтда олиб борилади.
Эндиликда биринчи кундан ўша тилда гапиришни ўргатишга эътибор берилмоқда. Илга-
ри ўқиганлар талаффуз қоидаларини, грамматикани яхши билишарди, лекин мулоқотда
қийналишарди. Бугунги вазифамиз назарияни амалиёт билан олиб боришдир ҳамда мала-
калар интегрaцияси асосида олиб боришга устувор аҳамият бериш муҳим аҳамият касб
этади»
Интегрaциялашган таълим аввало, бир-бирига яқин ва мос бўлган ўқув фанларини
яқинлаштириш, яхлитлаш ва комплекс ҳолда ўқитишни кўзда тутади. Таълим мазмунини
интегрaциялаштириш педагог учун ҳам таълим олувчи учун ҳам катта аҳамият касб эта-
ди, таълим сифатини ошириш, таълим олувчининг фаолиятини яхшилаш, фаоллаштириш,
билимларини мустаҳкамлаш, уларда кучли мотивaцияни уйғотиш ва ўз-ўзини ривожлан-
тиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
«Интегрaциялашган дарс бу дарснинг муайян ва ўзига хос шакли бўлиб, у нафақат
173
10
турли фанлардан олинган маълумотларни бирлаштиради, балки вақтни ҳам тежайди» деб
такидлаб ўтган Л.Т.Ахмедова. шуни такидлаш жоизки интегрaциялашган машғулот тўғри
режалаштирилган ва аниқ мақсадга йўналтирилган бўлсагина муайян бир натижага эри-
шиш мумкин.
Европа Кенгашининг «Чет тилини эгаллаш умумевропа талаблари: ўрганиш, ўқитиш
ва баҳолаш бўйича умумэътироф этилган халқаро меъёрлари CEFR (Common European
Framework of Reference)» талаблари республикамизда чет тилларни ўқитишни ривожлан-
тиришнинг ҳуқуқий асослари сифатида қабул қилинган бўлиб, мазкур стандарт талабла-
рида асосий диққат-эътибор чет тилни эгаллашдаги асосий кўникмалар ва босқичлар тав-
сифи асосида ўқитишда тилнинг тўрт амали компонентлари: тинглаб тушуниш, гапириш,
ўқиш ва ёзишни бир вақтда интегрaциялаб ўргатишга қаратилади.
Ҳозирги кунга келиб олий ўқув юртларида хорижий тилларни интегрaциялаштириб
ўқитишга алоҳида эътибор берила бошланди. Нофилологик ОТМларда диққат-эътибор
кўпроқ фанлараро интегратив таълимга қаратилган бўлиб, чет тил таълими жараёнида
талабаларнинг касбий соҳасига боғлиқ барча фанларни ўзаро узвий ҳолда ўрганишлари,
нутқий фаолиятлари ҳам шунга боғлиқ ҳолда ривожлантирилиши кўзда тутилган бўлса,
педагогик ОТМлардаги чет тиллар факультети дастурининг асосий мақсади эса талабалар-
да тўртта нутқ фаолияти турлари-тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш малакаларини
тенг такомиллаштиришга қаратилган.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. PRESETT Curriculum Reform Project: External Evaluation Report. –Тошкент: Британия
Кенгаши лойиҳалар ҳисоботлари тўплами, 2013
2. Чапаев, Н. К. Педагогическая интегрaция: методология, теория, технология /
Н.К.Чапаев. – Екатеринбург: РГППУ, 2004. – 283 с.
174
Do'stlaringiz bilan baham: |