3-мавзу: ижтиҳод ва мазҳаблар режа: Ижтиҳод тушунчаси ва турлари



Download 351,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana22.02.2022
Hajmi351,4 Kb.
#82707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3-мавзу 85b0105dd4f459ea3d4e9693d4c196f3

§ 4. Ҳанбалий фиқҳ мактаби 
Ҳанбалийа мазҳаби ҳозирда Саудия Арабистони ярим оролида 
тарқалган. 
Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчиси 
Аҳмад ибн Ҳанбалдир.Тарихчиларнинг фикрича, фақиҳнинг ота-онаси 
марвлик бўлиб, кейинроқ улар Арабистон томон кўчганлар. 
Имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалнинг онаси Ўрта 
Осиёнинг Марв шаҳридан ва отаси Сарахсдан бўлиб, 164/780 йил Бағдод 
шаҳрида туғилган ва 241/855 йил Бағдод шаҳрида ҳаётдан кўз юмиб, “Боби 
Ҳарб” номли қабристонда дафн этилган. У Ёшлигида етим қолиб, 
фақирликда ўсган, қийналиб ўқиган. У Ёшликданоқ ҳадис илмига қаттиқ 
қизикқан. Бу эса, ўз навбатида, илм талаб этиш учун кўп сафар қилишга 
чорлаган. Имом Аҳмад, Абу Ҳанифанинг бош шогирдларидан бўлган Абу 
Юсуфдан дарс олган. Кейинчалик, Бағдодда катта муҳаддис Ҳушайт ибн 
Башир ал-Воситийда тўрт йил мунтазам ўқиб, у кишидан уч мингта ҳадис 
ёзиб олган. Илм талабида Яман, Куфа, Басра, Мадина, Макка ва бошқа 
жойларга сафар қилган. Маккаи Мукаррамада имом Шофиъийдан дарс олган. 
Имом Шофиъий Бағдодга келганда икки фақиҳ орасидаги алоқа яна ҳам 
мустаҳкамланган. Имом Аҳмад у кишидан кўпрок, таълим олишга ҳаракат 
қилган. Имом Шофиъий Мисрга кўчиб кетаётганида имом Аҳмад ҳам у киши 
билан бирга кетмокчи бўлди, аммо шароит тўғри келмади. 
Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис илмида жуда ҳам илгари кетган аллома бўлган. 
Кўпчилик уламолар у кишининг ҳадисдаги “Муснад” китобини энг мўътабар 


олтита ҳадис китоби жумласига киритадилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг 
шогирддари ва мухлислари у кишининг исломдаги ҳуқуқий қарашлари билан 
фахр қилишар эди. Тарихчи Табарий ўзининг “Ихтилофул уламо” китобида 
Аҳмад ибн Ҳанбални “муҳаддис” деб атаганда, Ибн Ҳанбалнинг мухлислари 
у кишининг уйига бостириб кирганлар ва “Нимага Ибн Ҳанбални фақиҳ 
демадинг?” деб жанжал қилишган. Охири, Табарийни миршаблар зўрға 
ажратиб олишган. 
Имом Аҳмаднинг даври сиёсий ва ақидавий ихтилофлар кучайган бир 
давр бўлган. Айниқса, ўша пайтда Мўътазилий мазҳаби тарафдорлари 
ҳукуматга яқин бўлиб олиб, кўп ақидавий бузғунчиликларни амалга 
оширдилар. Уларнинг ўша даврдаги бошлиқларидан бири Ибн Абу Довуд 
халифа Маъмунга одамларни мажбур қилиб “Қуръон махлуқ” деб 
айттиришга уринди. Унинг маслаҳати билан халифа Маъмун волийларга 
аҳли
сунна ва жамоа уламоларини ҳақоратлаб хат ёзди. Уларни ҳукумат 
қароргоҳларига олиб келиб “Қуръон махлуқ” деган гапни айттиришни, уни 
бажармаганларни эса, жазолашни амр қилди. 
Мусулмонлар улкан фитнага учрадилар. Ислом ақидаси бузилиши хавфи 
туғилди. Бағдодда имом Аҳмад ибн Ҳанбал бошчилигида уламолар бунга 
қаттиқ қаршилик кўрсата бошладилар. Улар илмий мунозараларда 
муътазилийларни шарманда қилишар эдилар. Буни сезган халифа Маъмун 
Бағдоднинг еттита атоқли олимини ўз ҳузурига юборишни амр қилди. 
Уларни мажбур қилиб, эътирофларини олди ва ҳаммага эълон қилди. Шу 
билан имом Аҳмаднинг қанотини кесмоқчи ва шавкатини синдирмоқчи 
бўлди. У секин имом Аҳмад бу фитнага қарши салобатли тоғдек маҳкам 
турдилар. У киши фитначиларни халқ орасида ҳужжат ва далиллар билан 
шарманда қилиб, довдиратиб қўйди. 
Акаси Маъмуннинг васиятига амал қилган халифа Мўътасим ҳам фитна 
йўлини давом эттирди. Имом Аҳмадни икки йилдан ортиқ, аниқроғи, 
йигирма саккиз ой қамоқда ушлаб қийнашди.Имом Аҳмаднинг эътирофлари 
кўпчиликнинг ҳузурида бўлишини ҳоҳлашар эди. Шунинг учун, одамларни 
тўплаб, халифа Мўътасим ўзи чиқар ва имом Аҳмадни сўроққа тутар эди. Гап 
билан енга олмасликларига кўзлари етгандан сўнг калтаклашга ўтдилар. Ҳар 
сафар гап-сўз фойда бермагандан сўнг Имомни ҳушидан кетиб қолгунча 
дарра билан уришар, кейин эса, кўтариб, қамоққа олиб кетишар, бу ҳол 
эртасига яна янгидан бошланар эди. 
Бир куни калтак зарбидан ҳушидан кетаёзган Имомнинг қулоғига 
фитнабоши Ибн Абу Довуд: “Эй, Аҳмад, қулоғимга, Қуръон махлуқ, деб 
қўйгин, сени халифанинг қўлидан қутқариб оламан”, деди. Шунда имом 
Аҳмад бошларини зўрға кўтариб: “Эй, Ибн Абу Довуд, қулоғимга Қуръон 
Аллоҳнинг каломи махлуқ эмас, деб қўйгин, сени Аллоҳнинг азобидан 
қутқариб оламан”, деди. 
Бу воқеа халифанинг тавба қилиши, фитнабоши Ибн Абу Довуд ва унинг 
шериги Башрул Мусрайсийнинг боши олиниши ва имом Аҳмаднинг 
эъзозланиши билан тугади. Шундай қилиб, бу Имом мусулмонларнинг катта 
фитналардан қутулиб қолишларига сабабчи бўлган. 


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаби таянадиган манбалар. У кишининг 
мазҳаби Қуръон ва Суннани асосий манба қилиб одди. Сўнгра ижмо ва 
саҳобаларнинг кучли гаплари ўрин олди. Қиёсни бошқа илож 
қолмагандагина ишлатиш керак, дейди. 
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаби масалаларни тор олиши ҳаммага 
маълум. У киши кўп масалаларда тақво асосида ҳукм чиқаргани учун шундай 
бўлиб кўринади. Масалан, ит ялаган идишни тозалаш учун имом Шофиъий 
етти марта ювиш керак, дейди. Ҳадиси шарифда ҳам шу адад келган. Аммо 
Аҳмад Ибн Ҳанбал саккиз марта ювиш керак, деган. 
Аҳмад ибн Ҳанбал биринчи марта фиқҳ илмини ҳам ривоят ва ҳам 
дироят (яъни раъй ва қиёс) асосида ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг шогирди 
ва суҳбатдоши, Аббосийлар буюк давлатининг кози ал-қузоти имом Абу 
Юсуфдан ўрганди. Лекин ундан кўпроқ фиқҳни эмас, балки Ҳадисларни 
ўрганишга қизиқарди. Унинг ўзи “Биринчи бўлиб мен Ҳадис ёзиб олган киши 
Абу Юсуф эди”, деган. У Хулафои Рошидун фиқҳи, саҳобалар ва тобеин 
фиқҳи, шунингдек Шофиъий фиқҳий услубини ўзлаштирди.
У калом илмини ёқтирмаган ва бу ўринда бошқа мазҳабларга қарама-
қарши турган. Аҳмад ибн Ҳанбал ўзига хос фиқҳий қарашларга эга эди ва 
улар билан бошқа мазҳаб тарафдорларидан ажралиб турарди. Унинг 
ақидасига биноан иймон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор этиш ва 
бадан аъзолари билан амал қилишдир. Амал иймоннинг жузъи бўлгани учун 
у кўпайиб озаяди. Гуноҳи кабираларга қўл урган киши ҳақида мўътазилага 
қарши туриб, бундай гуноҳ қилганни мўмин эмас, деган фикрини рад қилади. 
Аҳмад ибн Ҳанбал ўзига хос услубга таянган ҳолда Ҳанбалий мазҳабига 
асос солди ва уни ривожлантиришда Маккада Ибн Аббос орқали куртаклари 
ўса бошлаган илк Ҳуқуқий мактабдан фойдаланди. У ўз мазҳабида Қуръон, 
Сунна, саҳобалар сўзлари ва ижмосига асосий эътиборни қаратиб, ниҳоят 
зарурат сезмаган ҳолларда қиёсдан фойдаланмаган. Барча Ҳадислар ҳатто 
хабари воҳид ва саҳобалар қавлини қиёсдан устун қўйган. Унинг Муснад 
китоби 40 мингдан кўпроқ Ҳадисни ўз ичига олган. 
Унинг издошларидан бири Ибн Таймия (1263-1328 йй) ижмони инкор 
этиб, қиёсга катта эътибор қаратди. Ҳанбалий мазҳаби раъй ва қиёсга катта 
эътибор қаратмагани сабабли бу мазҳаб тарқалган минтақаларда барча 
ҳуқуқий муаммоларни одамларнинг манфаатини назарда тутган ҳолда ечиб 
бера олмади ва бошқа мазҳаблар каби кенг тарқалмади. Ўн тўртинчи 
милодий асрга келиб инқирозга учради. 
XVIII аср ўрталарида Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳоб (1703-1787 йй) ушбу 
мазҳабнинг қаттиққўллик принципларидан фойдаланиб, Ваҳҳобийлик-
экстремистик оқимига асос солди. Ҳамда Саудия Арабистонида ҳукмрон 
диний йўналиш даражасига олиб чиқди. 

Download 351,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish