3-мавзу: ижтиҳод ва мазҳаблар режа: Ижтиҳод тушунчаси ва турлари



Download 351,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/12
Sana22.02.2022
Hajmi351,4 Kb.
#82707
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-мавзу 85b0105dd4f459ea3d4e9693d4c196f3

Друзлар. Друзлар ҳам нусайрийларнинг ботиний фирқаларидан 
ҳисобланадилар. Улар ўзларини муваҳҳидлар, яъни якка худога ишонувчилар 
деб номлайдилар. Друзларнинг пайдо бўлиши X – XI асрларда фотимийлар 
сулоласидан бўлган халифа ал-Мансур ибн Абд ал-Азиз ал-Ҳоким (996-1021 


йй.) номи билан боғлиқ. Улар 1017 йили халифа ал-Ҳокимни Худо деб эълон 
қилганлар. Манбаларда бу таълимот асосчиси ҳақида турли фикрлар мавжуд: 
1) баъзилар «Лаббод» лақаби билан танилган Ҳамза ибн Али аз-
Завзаний; 
2) бошқалар «Аждаъ» номи билан танилган Ҳасан ибн Ҳидра ал-
Фарғоний; 
3) учинчи гуруҳ «Наштакин» лақаби билан машҳур бўлган Муҳаммад 
ибн-Исмоил ад-Дурузий (ваф. 1019 й. )ни таълимот асосчиси деб ҳисоблайди. 
Охирги фикр ҳақиқатга яқинроқ деб ҳисобланади. 
Друзлар таълимоти бўйича манбалар мавжуд бўлиб, улардан Ҳамза ибн 
Алининг «Друз мусҳафи» номли асари аҳамиятли саналади. Ушбу асар 44 та 
бўлимдан ташкил топган. Асарда Қуръони карим оятлари ўзига хос тарзда 
талқин қилинади. Масалан, унда халифа ал-Ҳоким итоатидан бош тортганлар 
охиратда азобда, итоат қилганлар роҳатда, деб таъкидланади. Ушбу асарга 
қадимги юнон, хусусан Афлотун фалсафаси, яҳудийлик ва буддизм 
таълимотларидан ҳам ғоялар киритилган. 
Друзлар исломнинг зоҳирий қоидалари – жаннат, дўзах, фаришталарни, 
исломнинг асосий рукнлари бўлмиш рўза, ҳаж амалларини инкор этадилар. 
Диний байрамлардан фақат қурбон ҳайитини ва шиаларда мотам маросими 
ҳисобланган ашуро (таъзийа)ни нишонлайдилар. 
Друзлар жамияти икки табақа: руҳонийлар ва жасадларга бўлинади. 
Руҳонийлар уларда ўз динларини чуқур биладиган, эътиқодларида 
мустаҳкам, барча ман қилинган нарсалардан парҳезкор инсонлар 
ҳисобланади. Жасадлар – савлатлари бору, лекин ўз динлари ҳақида кўп 
нарсадан бехабар жоҳил инсонлардир. 
Друзлар таълимотида масжидга бориш, намоз ўқиш шарт эмас. 
Уларнинг ибодатхоналарида пайшанба кунлари фақат руҳонийларгина 
тўпланадилар. Ўрта асрлардан бошлаб друзлар ўзларининг меросий 
мулкларига ва ҳукмдор амирлар сулоласига эга бўлган. Ливанда друз 
амирлари ҳокимияти, айниқса, Фахруддин II Маон (1590-1633 йй.) ва Башир 
II Шиҳоб (1789-1840 йй.) даврларида жуда юксалган. Улар Сурия халқининг 
1925-27 йилларда французлар ҳукмронлигига ва 1958 йилда Исроилга қарши 
қўзғолонларида фаол иштирок этишган. 
Ҳозирги кунда друзлар асосан Ливан, Исроил, қисман Сурия, Иордания 
билан Ироқ ўртасида жойлашган саҳроларда яшайдилар. 
Зайдий мазҳаби. Улар имомлар сонини камайтиради. Уларнинг фикрича 
бешинчи имом Зайд ибн Али Зайнул­Обидин бўлиб, ундан кейин келган 
имомлар хатоларга йўл қўйганлар. Улар ҳуқуқий масалалар бўйича 
суннийларга анча яқин бўлиб, Қуръон ва Суннадан кейин қиёсни шариат 
асослари деб биладилар, раъй, ижтиҳод ва истеҳсонни ҳуқуқий асос сифатида 
қабул қиладилар. 
Улар биринчи ва иккинчи халифалар Абу Бакр ва Умарни бошқа шиалар 
каби хатокор деб билмайдилар ва уларга эҳтиром билан қарайдилар. 
Уларнинг мазҳаб асосчилари Зайд ибн Али фақиҳ ва муҳаддис эди. 
Унинг фиқҳий услуби Ибн Аби Лайло ва Абу Ҳанифа услубига яқин бўлган. 


Абу Ҳанифа унга хайрихоҳлик билдириб, уруш олиб борган даврида унга 
моддий ёрдам кўрсатган эди. Яман ўлкаси уларнинг асосий маркази 
ҳисобланади.
Шиаларнинг манбалари. Бу фирқанинг таълимотини асослаб берувчи 
кўплаб китоблар мавжуд. Мисол тариқасида Жаъфар ибн Ҳасан ал-
Ҳалабийнинг «Шароиъ ал-ислом», Муҳаммад ибн Ҳасан ан-Наждийнинг 
«Жавоҳир ал-калом», Муҳаммад ибн Юсуфнинг «Тазкират ал-фуқаҳо» ва 
бошқаларни келтириш мумкин. 
Исноъашарийа имомлари қуйидагилар: 
1. Али ибн Аби Толиб (ал-Муртазо); 
2. ал-Ҳасан ибн Али (ал-Мужтабо); 
3. ал-Ҳусайн ибн Али (аш-Шаҳид); 
4. Али Зайн ал-обидин ибн ал-Ҳусайн (ас-Сажжод); 
5. Муҳаммад ибн Али (ал-Боқир); 
6. Жаъфар ибн Муҳаммад (ас-Содиқ); 
7. Мусо ал-Козим ибн Жаъфар ас-Содиқ (ал-Козим); 
8. Али ибн Мусо (ар-Ризо); 
9. Муҳаммад ал-Жавод ибн Али (ат-Тақий); 
10. Али ал-Ҳоди ибн Муҳаммад ал-Жавод (ан-Нақий); 
11. ал-Ҳасан ал-Аскарий ибн Али ал-Ҳоди (аз-Закий); 
12. Муҳаммад ал-Маҳдий ибн ал-Ҳасан ал-Аскарий (ал-Ҳужжат ал-
Қоъим ал-Мунтазир). 



Download 351,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish