Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


JustinTime концепциясида маҳсулотларни комбинациялашган



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
JustinTime концепциясида маҳсулотларни комбинациялашган 
ҳолда таҳлил қилиш 
Таснифлаш 
аломати 
Мазмуни 
XYZ 
Маҳсулотларни 
башоратлашнинг 
аниқлиги бўйича 
таснифлаш 
АВС 
Маҳсулотларни нарх-
миқдор нисбати бўйича 
таснифлаш 
LMN 
Маҳсулотларни 
жисмоний ҳажми бўйича 
таснифлаш 
 


692 
Замонавий бозорнинг маҳсулотларни индивидуаллаштириш ва 
битталик/кичик серияли ишлаб чиқариш билан боғланадиган 
талаблари корхоналар олдига етказиб беришларни “аниқ муддатда” 
бошқариш вазифасини қўяди. Шу тариқа JIS Just-in-Sequence (аниқ 
кетма-кетликда) концепцияси пайдо бўлган. Just-In-Sequence – аниқ 
кетма-кетликда концепцияси кенгайтирилган JIТ ҳисобланади. 
Унинг моҳияти шундан иборатки, бунда бутловчилар фақатгина 
аниқ вақтига эмас, балки охирги маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг 
фокус компанияси томонидан белгиланган кетма-кетлигига 
мувофиқ етказиб берилади (масалан, йиғиш конвейерида турли 
автомобилларни ишлаб чиқариш партияларининг алмашишига 
мувофиқ).
JIT ва JIS (Just-in-Sequence) тамойилларини қўллаш бозорнинг 
Toyota, Ford, Volkswagen каби гигантларига логистика ва ишлаб 
чиқаришни бошқариш самарадорлигини анчагина ошириш 
имконини берган. Масалан, JohnsonControls компанияси Ford 
компаниясининг субконтрактори ҳисобланади ва автомобиль 
ўриндиғини тайёрлашга буюртма қабул қилиши ва буюртмани тўрт 
соат ичида бажариши мумкин. Саксониядаги (Германия) 
Volkswagen Sachsen компанияси шундай логистик концепцияни 
амалга оширганки, унинг доирасида йиғиш заводидан 10 км 
радиусда етказиб берувчилар кластери яратилган, бу, биринчидан, 
Just-in-Time ва Just-inSequence концепцияларини тўлақонли амалга 
ошириш имконини берган (Golfи Passat партияларининг 
алмашиши), иккинчидан, ишлаб чиқариш чуқурлигини 30% гача 
камайтириш, учинчидан, самарадорликнинг асосий логистик 
кўрсаткичларини анчагина яхшилаш имконини берган. Шу бандда 
келтириладиган Саксониядаги Фольксваген компаниясининг 
“Шерикликда ишлаб чиқариш” логистик концепцияси айнан ЛТ ва 
ЛS нинг бирлашишига асосланган. JIT ва JIS нинг моҳияти ва 
самарадорлигини яхшироқ тушуниш учун мисол келтирамиз.
Фольксваген Саксония МЧЖ нинг асосий логистик 
стратегияси (Volkswagen Sachsen GmbH). 
“Шерикликда ишлаб чиқариш” концепциясини қуриш
Volkswagen Sachsen GmbH заводида 1992 йилнинг ўрталарида 
бошланган ва ҳозирги кунда фокус компанияси - Фольксваген 
йиғиш заводига материалларни етказиб бериш соҳасида 
Германиядаги энг яхши намуналардан бири ҳисобланади. Йиғиш 


693 
заводига материалларни етказиб бериш иккита асосий қисмдан 
ташкил топади:
-
32 та тайёр модулларни етказиб бериш: «Golf» ва «Passat» 
моделларининг ҳар бирига 16 тадан – йиғиш заводининг яқинида 
жойлашган модулларни етказиб берувчиларга йиғиш заводи 
томонидан оператив тарзда бериладиган кетма-кетликда ва йиғиш 
линиясини тактлашга мувофиқ, 
-
йиғиш заводининг яқинида жойлашган логистик провайдер-
лардан қолган сотиб олинадиган деталларни етказиб бериш, бу 
провайдерлар бу деталларни тўплайди, йиғиш заводининг оператив 
талабномаларига мувофиқ зарурий етказиб бериш партияларини 
шакллантиради ва йиғиш линиясини тактлашга мувофиқ қисман 
олдиндан йиғиш функцияларини бажаради. 
Берилган кетма-кетликларга мувофиқ тайёрлаш ва ташқи 
логистик провайдерлар томонидан мос келувчи етказиб беришлар 
партияларининг шакллантирилиши шунга олиб келадики, барча 
сотиб олинадиган деталларнинг учдан икки қисми Мозельдаги 
йиғиш заводига автомобилларнинг турли моделларини ишлаб 
чиқариш кетма-кетлигининг оператив ўзгаришларига мувофиқ 
етказиб берилади. Модулларни етказиб берувчилар ва логистик 
провайдерлар унинг модули ёки детали йиғиш циклига тушадиган 
вақтгача етказиб бериш учун жавобгар бўлади. Йиғиш цехининг 
ходимлари – бир сменада 4 киши – фақат назорат қилиш 
функцияларини бажаради. 
Бундай концепция диққат билан режалаштириш, ахборот 
технологиялари, ишончли шериклар ва юқори аниқлик ҳамда 
жавобгарликни кўзда тутадиган инноватив логистикага асосланади. 
Бироқ қуришнинг бошланиши айнан ментал инновативлик, яъни 
жавобгарликни ташқи шерикларга беришга ва ўзида фақатгина 
асосий ваколатларни қолдиришга тайёрлик ҳисобланади.

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish