Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Таянч иборалар: Транспорт, транспорт тизими, 
автомобиль транспорти, транспорт хизматлари, юк ташиш, 
йўловчи ташиш, йиллик юк ташиш ҳажми, амалдаги ва лойиҳавий 
юк ҳажми, автомобиль транспоти самарадорлиги, техник-
эксплуатацион кўрсаткичлар, иқтисодий самара.
 
Кириш 
Жаҳон иқтисодиётининг муҳим инфратузилмавий тармоқ-
ларидан бири транспорт тизими бўлиб, уни ривожлантириш ҳар 
бир 
мамлакатнинг 
иқтисодий 
сиёсатининг 
устувор 
йўналишларидан бири ҳисобланади. Бутун дунёда халқаро савдо ва 
иқтисодий алоқаларнинг глобаллашуви, ички ва ташқи бозорда 
юқори рақобатга эга бўлиши, тадбиркорлик ва туристик салоҳияти 
транспорт тизимининг ривожланганлиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 
йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида “хизмат 
кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолига 
транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, юк ва йўловчи 
ташиш фаолиятини яхшилаш, уларни хавфсизлигини ошириш, энг 
аввало, минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш” [1] 
вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали 
ижроси Ўзбекистон автомобиль транспорти тизимини такомиллаш-
тиришни тақозо этади. Шу боисдан жаҳон стандартлари 
талабларига мос келувчи транспорт йўл инфратузилмасини 
яхшилаш ва транспорт хизматлари кўрсатиш фаолиятини тизимли 
ташкил қилиш, мижоз ва транспорт корхоналари самарадорлигини 
ошириш 
бугунги 
куннинг 
долзарб 
масалаларидан 
бири 
ҳисобланади. 
Мавзуга доир адабиётлар таҳлили 
Автомобиль транспорт хизматлари бозорини ривожлантириш 
бўйича кўплаб олимлар тадқиқотлар олиб борганлар.
Жумладан, 
профессор 
М.А. 
Икрамов 
автотранспорт 
жараёнини ташкил этиш самарадорлигини ошириш учун 
қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайди: 
• транспорт тизимларида техник воситалардан мақбул фойда-
ланиш муаммоларини ҳал қилиш учун тармоқлараро моделлар 
комплексини қуриш; 


546 
• юкларни автотранспортда ташиш тарифларининг ягона 
тизимини ўрнатиш; 
• автотранспорт воситаларининг ишлаш кўрсаткичларининг 
бирлаштирилган 
таққосланадиган 
кўрсаткичлари 
тизимини 
аниқлаш; 
• транспорт тизимларида транспорт жараёнларини бошқариш 
усуллари ва тузилишини оптималлаштириш; 
• транспорт ишларини жорий ва истиқболли режалаштиришни 
такомиллаштириш; 
• оптимал транспорт воситасини танлаш. Шу билан бирга ҳал 
қилувчи ролни юкларни ташиш жараёнларини оптимал режалаш-
тириш ва бошқаришнинг замонавий иқтисодий ва математик 
моделларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш ўйнайди [2]. 
Иқтисодчи 
олим 
Г.А. 
Саматовнинг 
фикрига 
кўра, 
“Автотранспортда юкларни ташиш тарифларининг ҳар бирида 
барча омиллар тўплами ҳисобга олинмайди, лекин фақат 
айримлари, маьлум бир транспорт шароитида энг муҳими. 
Масалан, транспорт нархини фоиз ставкаси бўйича ҳисоблаш учун 
транспорт воситасининг ташиш имкониятларидан фойдаланиш 
даражасини тавсифловчи транспорт масофасини, юк массасини ва 
унинг синфини ҳисобга олиш керак. Юк автомобилларидан вақт 
бўйича фойдаланиш тарифини ҳисоблашда транспорт воситасининг 
юк кўтариш қобилияти, ундан фойдаланиш вақти ва умумий юриш 
масофаси ҳисобга олинади” [3]. 
С.А.Салимов “Автомобиль транспортида ташишни режалаш-
тириш, бошқариш ва рационализация қилиш вазифаларини тўғри 
шакллантириш транспортнинг самарали ишлаши ва транспорт 
тизимларида транспорт жараёнининг барча элементларини 
оптималлаштириш учун асосдир [4] - деган фикрни билдиради.
Россиялик 
олим 
В.М. Кургановнинг 
фикрига кўра 
“Автотранспорт воситаларини танлаш мезонлари товарларнинг 
хавфсизлиги, уларнинг имкониятлари ва ташиш имкониятларидан 
унумли фойдаланиш ва транспорт харажатлари пасайиши 
ҳисобланади. Логистика мақсадларига транспортнинг қадоқлаш, 
контейнер, қўшма каби илғор усуллари эришилади” [5]. 
Бу борада хорижлик олимлар қуйидаги фикрларни билдир-
ганлар:


547 
Д. Бенсон ва Дж.Уайтхедларнинг эътирофга асосан “Саноат 
транспорт тизимларида юк ташиш жараёнларини мақбул бошқариш 
муаммоларини ҳал қилиш учун транспорт жараёнларини 
оптималлаштириш ва юк ташиш учун узлуксиз транспорт 
жараёнининг математик моделларини ишлаб чиқишнинг бир қатор 
ўзига хос мисолларини кўриб чиқиш зарур. Шу муносабат билан, 
транспортнинг турли тармоқлари иштирокида ташишни ташкил 
этиш даражасига таьсир кўрсатишга имкон берадиган иқтисодий 
мезонларни танлаб олиш ва транспорт тизимининг ишлаши 
пайтида бундай назоратни муваффақиятли амалга оширишга имкон 
берадиган усулларни ишлаб чиқиш зарур”[6]. 
М. Бодмер ва Ж. Мартинсларнинг фикри бўйича “Моддий ва 
ахборот оқимларини тартибга солиш ва назорат қилишнинг яхлит 
тизимини яратиш логистика вазифаларидан биридир. Моддий 
оқимларни 
кузатиб 
боришнинг 
замонавий 
воситаларидан 
фойдаланиш "қоғозсиз" технологияни жорий этишга ёрдам беради. 
Транспортда юкни кузатиб борувчи кўплаб ҳужжатлар ўрнига 
(айниқса халқаро транспортда) маьлумотлар алоқа каналлари орқа-
ли юк билан синхрон равишда узатилади, товарларни тавсифлаш 
учун зарур бўлган барча маьлумотларни ўз ичига олади” [7]. 
Ж. Бендиковичнинг эътироф этиши бўйича “Юқори 
талабларга жавоб берадиган асосий ташкилий тузилмалар савдо 
ҳудудида қисқа масофаларга транспортни таьминлайдиган 
товарларни йиғиш ва тарқатиш бўйича минтақавий транспорт 
компаниялари ҳисобланади. Бундай компаниялар одатда товарлар-
ни кичик партияларда ташийдилар ва маьлум бир минтақага хизмат 
кўрсатадиган саноат компаниясининг тарқатиш маркази ўрнига 
катта товар-моддий харажатларга олиб келадиган товарларни 
йиғиш ва тарқатиш учун ўз терминалидан фойдаланиб харажат-
ларни тежашади” [8]. 
Э. Миротинани фикрига кўра “Прогрессив техник базадан 
фойдаланиш билан бир қаторда, принципиал янги технологияни 
яратишда қуйидаги ташкилий ва технологик чора-тадбирлар 
мажмуини амалга ошириш зарур: товарларни, жўнатувчиларни ва 
юкларни қабул қилувчиларни, вагонлар ва бошқа транспорт 
воситаларини, шунингдек автотранспортлар турлари учун 
автовокзалларни кодлашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш, юк 
ташиш 
ва 
автомобиль 
йўллари 
белгиларини 
замонавий 


548 
намуналарни таниб олиш мосламалари томонидан автоматик ўқиш 
учун қулай тарзда қўллаш керак”[9]. 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, иқтисодиётини 
барқарор ривожланишида транспорт тизими етакчи мавқега эга 
бўлиб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасини юксалтириш-
даги асосий тармоқлардан бири айнан автомобиль транспорти 
ҳисобланади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish