Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Е. П. Володин ўз тадқиқотларида 
транспорт инфратузилмаси ривожланишига 
бир нечта омиллар 
таъсир қилишини кўрсатиб ўтган: 
-
ижтимоий-иқтисодий омиллар – аҳолининг моддий фаровон 
қатламининг транспортдан фойдаланиш имкониятлари; 
-
ҳудудий омиллар – шаҳар ва унинг атрофидаги 
ҳудудларнинг саноат, иқтисодий ва маданий-маиший аҳамияти: 
аҳолининг сони ва зичлиги, тортишиш объектларига нисбатан 
аҳолини қайта жойлаштириш; 
-
ташкилий омиллар – маршрут тармоғининг зичлиги, транс-
порт турлари, аҳолининг вақт сарфлаши, хизмат кўрсатиш сифати; 
-
табиий-иқлимий омиллар; 
Транспорт инфратузилмаси ва халқаро ташиш имкониятларига 
тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу Ўзбекистон учун жуда муҳим ва ўйлан-
тирадиган долзарб масалалардан бири эканини кўришимиз мумкун. 
Шу боис, Ўзбекистон транспорт саноатини ривожлантиришга стра-
тегик аҳамият бериб, миллий ва минтақавий даражаларда транспорт 
инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-
тадбирларни амалга оширмоқда, шунингдек, уни халқаро транспорт 
тизимига қўшиш бўйича изчил ишларни олиб бормоқда. 
Маълумки, Ўзбекистоннинг океанга тўғридан-тўғри чиқишга 
имкони йўқ ва дунёда бундай давлатлар сони 44 тани ташкил 
қилади. Аммо уларнинг 42 таси бир мамлакат чегарасидан ўтса 
кейингиси океан. Ўзбекистон эса бунинг учун икки мамлакат 
ҳудудини босиб ўтиши лозим. Океанга чиқиш учун эса энг яқин 
йўл бу Афғонистон орқалидир. Шу маънода, бугунги кунда яқин 
қўшнимиз билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш, бу за-
минида тинчлик ва барқарорликнинг таъминланишидан Ўзбекистон 
тўлақонли манфаатдордир. Қуриб битказилган ва узунлиги 75 
километр бўлган Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўли ва лойиҳа-
лаштирилаётган Мозори Шариф – Ҳирот магистрали «Шимол-
Жануб» лойиҳаси доирасида Эрон, Покистон ва Ҳиндистон темир 
йўлларига ҳамда Чохбаҳор ва Гвадар портларига олиб чиқадиган 
янги транспорт йўлаги яъни Термиз - Мозори Шариф – Кобул – 
Пешовар темир йўл йўналишларини шакллантириш имконини 
беради. Иккинчи транспорт инфратузилмаласи ва халқаро ташиш 
ҳажмини ўсишида мухим аҳамият касб этадиган лойиҳалардан 
бири Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилиши 


541 
яъни «Шарқ-Ғарб» лойиҳаси доирасида Хитойдан бошланадиган, 
Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали ўтадиган, кейинчалик янги 
2017-йилда барпо этилган Боку – Тбилиси – Карс темир йўл 
магистрали орқали Жанубий ва Шарқий Европа, Яқин Шарқ 
мамлакатлари ва Ўрта ер денгизи портларига олиб чиқадиган янги 
транспорт йўлагининг муҳим бўғини бўлиб қолади. Ўзбекистон – 
Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилиши эса мавжуд йўналиш-
лар билан таққослаганда масофани 900 километр қисқартиришга, 
етказиб бериш муддатини эса 7-8 кунгача қисқартириш имконини 
беради. Дастлабки таҳминий ҳисоб – китобларга кўра ушбу 
йўналиш қурилиши транзит салоҳиятини қўшимча 2 – 3 миллион 
тоннагача ошириш имконини беради. Юқорида айтилган лойиҳа-
ларни бир бири билан солиштирадиган бўлсак, «Шимол-Жануб» 
лойиҳаси биринчи навбатда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини 
оширишида катта рол ўйнаши мумкун. Республикамиз экспорти-
нинг катта қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом-ашёлар 
ташкил этади. Улар ишлаб чиқариш маҳсулотлари (manufactured 
goods) қараганда транспорт бирлигига нисбатан (масалан бир тонна 
пахта ва бир тонна тайёр юқори сифатли тўқимачилик маҳсулоти) 
жуда арзондир. Бундан келиб чиқадики, экспорт маҳсулотларимиз-
нинг сўнгги нархларида ҳозирда транспорт харажатларининг фоиз 
улуши юқори эканлиги муҳим тўсиқлардан бири саналади. 
«Шимол-Жануб» лойиҳаси эса экспорт маҳсулотларимизнинг
транспорт харажатларининг фоиз улуши пасайишида муҳим аха-
миятга эга бўлади. «Шарқ-Ғарб» лойиҳаси эса асосан Ўзбекистон-
нинг транзит салоҳиятини оширишига имконият бериб, Шарқий 
Осиё ва Европани бир бири билан боғлашда муҳим коридор 
вазифасини ўтаб беради.
Шунингдек «Шарқ-Ғарб» лойиҳаси асосида 2018 – йилдан 
бошлаб Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Кошғар ҳалқаро 
автомобил йўналишлари бўйича ишга туширилган янги маршрут 
Ўзбекистон ва Хитой давлатларига ўзаро юк ташиш жараёнини 10 
кундан 2 кунга қисқартира олди. Қирғизистоннинг Сари-Тош 
қўрғони ва Иркиштом довони орқали ўтувчи мазкур йўналиш 
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги энг қисқа автомобил йўли 
ҳисобланади. Ушбу йўналиш аввалги мавжуд йўналишларга 
қараганда арзонроқ йўл тарифлари билан ҳам ажралиб туради. 
Шунингдек, ушбу йўналиш орқали йилига 2.5 миллион доллар 


542 
транспорт харажатларини тежаш, хамда йилига 120 - 150 минг 
тоннадан зиёд юкларни ташиш имконияти мажуд. 2019 – йилда 
ушбу йўналиш орқали 100 минг тоннага яқин юк ташилди ва 
ҳозирги ҳолатда ушбу халқаро атомобил маршрути Ўзбекистон ва 
Хитойни боғлайдиган энг қулай йўналиш ҳисобланади. Ушбу 
лойиҳа самарадорлигини тезлаштириш мақсадида қўшимча 
равишда “Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз 
ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли 
лойиҳаси бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳани яна 
бир афзалликларидан бири Эркин иқтисодий зоналар атрофида 
жойлашган логистик марказларни фаолиятини жадаллаштиришга 
ҳам олиб келади. 
Умумий олиб қаралганда, Ўзбекистон Марказий Осиёда транс-
порт-коммуникация тизими ҳамда инфратузилмасини шакллан-
тиришда етакчига айланиш учун барча имкониятларга эга. Масалан, 
ҳозирда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг юқори автомобил йўлла-
ри тармоғи зичлигига эга – 100 кв километрга 41 км. Таққослаш учун, 
бу кўрсаткич Тожикистонда 100 кв кмга 19,4 км, Қирғизистонда 100 
кв кмга 17 км, Қозоғистонда 100 кв кмга 4,7 кмни ташкил этади. 
Сўнгги 5 йилликда (2016 – 2020 йиллар) Ўзбекистонда 
траспортда ташилган юкларни ҳажмини таҳлил қиладиган бўлсак, 
юк ҳажмини деярли ҳар йили ўсиб бораётганини кўришимиз 
мумкун (1-график). 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish