Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга
солиш тўғрисида” ги Қонуни 23.04.20091. № ЎРҚ- 213.
2.
Ш.Мирзиёев Ш.М.,”Танқидий таҳлил қатьий тартиб – инти-
зом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кунда-
лик қоидаси бўлиши керак”. Мамлакатимиз 2016 йилда ижтимоий
иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналиш-
ларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маьрузаси, 2017 йил, 15 январь
3.
Г.А.Саматов, Б.И.Камильджанов, Ф.Р.Галимова. Логистик
бошқарув концепциялари ва моделлари. Т.
Комилов С.И. (Тошкент давлат транспорт
университети,Технологик машиналар
муҳандислиги кафедраси, катта ўқитувчи, PhD)
Нишонов А.А. ( Тошкент давлат транспорт
университети, Технологик машиналар
муҳандислиги кафедраси, магистрант)
ЛОГИСТИК ХИЗМАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЮК
КЎТАРИШ МАШИНАЛАРИНИНГ ЎРНИ
Кириш.
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг ҳорижий
давлатлар билан ўзаро иқтисодий алоқалари кенгайиб бормоқда. Бу
эса ўз навбатида ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан
ишлаб чиқариш,қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, ва тоғ-
кон саноати соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
самарасида кўриш мумкин.
Юқорида қайд этиб ўтилган тармоқларда хом ашё сифатида
ишлатиладиган материаллар, шунингдек корхоналар томонидан
466
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бир жойдан иккинчи манзилга
етказишда логистик хизмат турларидан кенг фойдаланилади.
Асосий қисм.
Маълумки, исталган логистик тизимдаги
тузилма қуйидаги функционал ишлардан иборат:
-транспорт. Юкларни ташиш таъминотчидан буюртмачига,
корхонадан омборхонага, омборхонадан истеъмолчига етказиш
ишларини ўз ичига олади;
-
омборхона хўжалиги. Омборхона биноларида материалларни
сақлаш учун кўчириш, омборхоналарда қайта ишлаш ишларида
бошқаришни ташкил этиш, қадоқлаш ва ҳакозо;
-заҳиралар;
-ахборот;
-бошқа функционал ҳудудлар (ходимлар ва ишлаб чиқаришга
хизмат қилиш).
Келтириб ўтилган функционал ишлардан айнан биринчи
навбатда транспорт билан боғлиқ ишларда юк кўтариш машина ва
механизмларидан кенг фойдаланилади.Ташиладиган маҳсулот ёки
товарларни турига кўра (сочилувчан, донали, суюқлик
кўринишида, контейнер, яхлит ва қадоқланган) технологик
машиналардан қисқа вақт ичида унумли ва сифатли фойдаланиш
шунингдек ташиладиган маҳсулотларни тақсимотини тўғри
жойлаштириш
корхона
иш
тизимида
юқори
иқтисодий
кўрсаткичларни таъминлайди.
Юкларни ортиш, жойлаштириш ва манзилга етиб боргандан
сўнг тушириш жараёнлари бевосита юк кўтариш машиналари
ёрдамида амалга оширилади [1]. Бу тизимда асосий юкларни
ташишда юк машиналари (автомобиллари) ҳам муҳим ўринни
эгаллайди. Ушбу хизмат турларини амалга оширишда бир неча юк
кўтарувчи машиналарнинг синфларидан фойдаланилади 1-расм [2].
Бу борада юк кўтариш механизмлари ичида кранлар муҳим
ўринни эгаллайди (2-расм).
Барча юк кўтарувчи машина ва механизмлар бир неча
белгилари бўйича таснифланади:
➢
ишлатилиши (транспортировка, кўтариш, тушириш,
юклаш);
➢
қўзғалувчанлик даражаси (ўзиюрар, статик, қўзғалувчан);
➢
материал тури (сочилувчан, донали, суюқ ва ҳ.к.);
➢
автоматизация даражаси;
467
➢
ҳаракат тавсифи (узлуксиз, даврий).
Do'stlaringiz bilan baham: |