Журнал «Интернаука»
№ 28 (157), 2020 г.
88
алоҳида ижтимоий қатламлар онггига мунтазам
равишда сингдирилар эди. Ана шу механизмни
ҳаракатга келтириш учун эса давлат тизими
марказлашган партия ва турли хил ташаббус
гуруҳлари ниқоби остида мунтазам равишда
фаолият юритиб келар эди.
Бугунги кунда, яъни жамоатчилик фикрига
режавий тарзда бевосита таъсир ўтказиш амалиёти
Хитой, Шимолий Корея, Куба, Ироқ сингари
мамлакатларда
сақланиб
турибди.
Аммо,
ривожланган Fapб ва Шарқ мамлакатларида
жамоатчилик фикрининг билвосита услублари кенг
қўлланилиб келмоқда. Бу услуб демократия
тамойилларига асосланган бўлиб, асосан оммавий
ахборот воситалари, реклама, норасмий лидерлар
таъсири, шоу дастурлар ва бошқа омиллар
воситасида амалга оширилади.
Фуқаровий
жамиятда
инсоннинг
ўз
салоҳиятларини юзага чиқазиш ҳамда ўз-ўзини
ҳимоялаш эҳтиёжи учун табиий равишда муайян
ижтимоий-сиёсий гуруҳларга аъзо бўлиши тақозо
этилади. Бу эса инсонга ўзи аъзо бўлган жамият,
партия орқали ташқи воқеликка ижтимоий таъсир
этиш
имкониятини
ҳам
юзага
келтиради.
Ривожланган мамлакатларда жамоатчилик фикрини
шакллантиришнинг умумий (оммавий ахборот
воситалари, телевидения, реклама, шоу-дастурлар)
ва горизонтал (жамоат ташкилотлари, оила,
норасмий
лидерлар,
корхоналар,
партиялар)
йўналишлари амал қилиб келади. Айни вақтда
таъкидлаш жоизки, шахс ахборот психологик
хавфсизлигини таъминлаш ниқоби остида ахборот
ҳуружини глобаллаштиришга интилишдан иборат
шовинистик ҳаракат ҳам авж олдирилмоқда.
Масалан, жамоатчилик фикрини бошқариш деб
номланувчи (Public Relation) тизими орқали
Америка Қўшма Штатларида жамоатчилик фикрини
махсус шакллантириш борасида 200.000 дан кўпроқ
киши доимий фаолият юритиб келади. Биргина
АҚШ мудофаа вазирлиги фаолиятини тарғиб этиш
бўйича 15.000 мутахассис ишлайди [2].
Худди шундай тизим Англия, Франция,
Италияда ҳам мавжуд бўлиб, бу мамлакатларда
берилаётган ахборотларнинг шахсга таъсири,
аҳолининг
турли
қатламлари
орасида
ижтимоийлашуви
кўламларини
ўрганишга
ихтисослашган социолог-психолог штатлари амал
қилиб келади. Мисол учун, Рено заводининг
Париждаги илмий лойиҳалаш ва моделлаштириш
маркази (марказда 2,5 минг киши фаолият юритади)
да 35 кишидан иборат социолог ва психологлар
гуруҳи доимий иш олиб боради. Шунга ўхшаш
мисолларни бошқа кўплаб йирик мамлакатлар
ахборот индустрияси иш тажрибаси орқали ҳам
кўрсатиш мумин.
Ижтимоий сўровлар орқали жамоатчилик
фикрини ўрганиб, уларнинг билдирган фикр-
мулоҳазалари асосида мафкуравий тарғиботни олиб
бориш
мумкин.
Жамоатчилик
фикрини
ўрганаётганда асосан учта омилга аҳамият бериш
керак. Биринчи омил – сўровда иштирок
этаётганларни
мазкур
сўровдан
ижтимоий
манфаатдорлигини,
иккинчи
омил
–
баҳс-
мунозарага сабаб бўладиган вазият, учинчи омил –
иштирок этаётганлар мазкур фикрга нисбатан аниқ
фикрлари бўлиши керак.
Ахборот интевенциясининг бугунги моҳияти
тоталитар тузум давридаги давлат ва ҳукмрон
партиянинг директив кўрсатмаларини аҳоли онгига
тазйиқий сингдириш услубидан фарқ қилади.
Бугунги кунда ахборот тайзиқи асосан, билвосита
услублар орқали, яъни, санъат ва маданият, дин,
саноат маҳсулотлари, таълим тизими орқали амалга
оширилмоқда. Ахборот ҳуружларига қарши кураш
жамоатчилик
фикри
социологияси
фанини
ривожлантиришни тақозо этади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда истиқлол
йилларининг илк даврлариданоқ жамоатчилик
фикрини ўрганиш ва ана шу реал эҳтиёжлар асосида
халқнинг маънавий сарчашмалари булоғини очиш,
ўзлигини намоён этиш имкониятларини тиклаш
борасида муҳим қадамлар қўйилди.
Биринчидан, ана шу ижтимоий жараённи ҳам
назарий ҳам амалий ўрганишга мутасадди бўлган
социология сохасининг илмий-педагогик асослари
таркиб
топтирилди.
Ўнлаб
ўқув-услубий
адабиётлар, манографиялар, илмий тўпламлар
нашрдан чиқазилди.
Иккинчидан, социология фанининг илмий-
назарий потенциали таркиб топтирилди.
Учинчидан, жамиятнинг турли табақалари
орасида
ижтимоий
фикрни
ўрганишга
ихтисослашган профессионал нодавлат ташкилотлар
тизими шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: