«интернаука» Научный журнал №28(157) Август 2020 г. Издается с ноября 2016 года Москва 2020 ббк 94 И73 Председатель редакционной коллегии: Еникеев Анатолий Анатольевич



Download 5,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/90
Sana20.07.2022
Hajmi5,09 Mb.
#825233
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90
Bog'liq
28(157)

Умаров Хусниддин Турдали ўғли 
талаба, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали,
Ўзбекистон, Фарғона 
 
 
АННОТАЦИЯ 
Мақолада ахборот-психологик хавфсизлик ва жамоатчилик фикри тушунчалари ёритиб берилган. Шу билан 
биргаликда ахборот – психологик хавфсизликни таъминлашда жамоатчилик фикрининг аҳамияти батафсил 
баён этилган. 
Калит сўзлар: 
шахс, индивид, ахборот, ахборот хавфсизлиги

 
Маълумки, бугунги глобаллашув даврида 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан 
фойдаланган ҳолда салбий информацион таъсир 
ўтказишга уриниш билан боғлиқ хавф-хатарларнинг 
авж олаётганига бепарво қараб бўлмайди. Зеро, 
шахс ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи 
бугунги кунда фавқулодда муҳим ахамиятга эгадир. 
Ахборот хавфсизлигини самарали таъминлаш эса 
жамоатчилик фикри феноменини чуқур англашни 
тақозо этади. Жамоатчилик фикрини ўрганиш 
эҳтиёжи эса бир томондан, давлат ва жамият 
тузилмаларининг 
демократия 
тамойилларига 
нечоғли асосланишига, иккинчи тамондан эса 
мавжуд эмпирик манбаларни илмий аналитик 
мушоҳадалаш, назарий қайта ишлаш, синтезлаш 
ҳолатларига бевосита боғлик, ҳолда шаклланади. 
Ана шу икки жиҳатлардан бирор бири бўлмаса 
жамоатчилик фикрини ўрганиш хам уни демократик 
услубларда шакллантириш ҳам самарали кечмайди. 
Жамоатчилик фикри ижтимоий онггдан ҳам давлат 
ёҳуд тузумнинг директив қарашларидан ҳам, ёки 
алоҳида шахс фикр-қарашларидан ҳам фарқ қилади. 
Жамоатчилик фикри ижтимоий онгнинг ҳосиласи, 
жамият турли табақаларининг фикр-қарашлари, 
муносабатларининг реал ва умумлашма ифодасидир 
[1].
Жамоатчилик фикри муайян ижтимоий-сиёсий 
ҳолат, турмуш тарзи, иқтисодий ўзгаришлар 
хусусида умумий ёки бир неча хил муносабатларга, 
мавжуд холатларнинг келиб чиқиш сабаблари, 
ҳаракатлантирувчи кучлари, муаммонинг ечимига 
хилоф бўлаётган омиллар борасида эса мутлақо 
қарама-қарши ҳамда ўзгарувчан қарашларга эга 
бўлади. Жамоатчилик фикрининг тез ўзгарувчан 
табиати хам уни ижтимоий онгнинг фаол қисми 
сифатида характерлайди. 
Айни 
чоғда, 
жамоатчилик 
фикрининг 
ўзгарувчанлик табиатига таъсир ўтказиш уни 
муайян меъёрларда ушлаб тура олиш ҳамда 
мақсадли 
шакллантириш 
нафақат 
шахс 
хавфсизлигини балки, давлат, жамият хавфсизлиги 
ва барқарорлигини ҳам таъминлаш кафолати 
саналади. 
Мамлакатда 
амалга 
оширалаётган 
барча 
ислоҳотлар, мақсадли ижтимоий ўзгаришлар, 
янгиланишлар жараёни жамоатчилик фикрида 
намоён бўлади. 
Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларини 
жамоатчилик 
фикрида 
кандай 
намоён 
бўлаётганлиги, уни қандай шакллантириш, оммани 
янгиланишлар руҳида тарбиялаш ва энг муҳим 
жиҳатлардан бири бўлган ахборот хавфсизлигини 
таъминлаш масалалари юртбошимизнинг диққат-
эътиборида бўлиб келаётганлиги бежиз эмас. 
Яқин 
ўтмишимиздан 
маълумки, 
шўролар 
даврида жамоатчилик фикрига хукуматнинг хеч 
кандай эътирозларга ўрин қолдирмайдиган директив 
кўрсатмалари, махсус сиёсий-назарий йўналишлар 
орқали узлуксиз равишда таъсир ўтказилиб келинар 
эди. Бунинг учун эса ўзига хос икки босқичли 
таъсир услуби амалга оширилар эди. Биринчи 
босқичда вертикал таъсир услуби, яъни энг 
юқоридан энг қуйи бўғинларгача давлат томонидан 
режалаштирилган ҳукмрон фикр тазйиқи тизимий 
тартибларда мукаммал дастурлар асосида амалга 
оширилса, иккинчи боскичда горизонтал таъсир 
услублари ишга туширилиб, ишлаб чиқариш 
корхоналари, таълим тизими муассасалари, жамоат 
ташкилотларида «буюртма» қилинган сиёсий фикр 


Журнал «Интернаука» 
№ 28 (157), 2020 г. 
88 
алоҳида ижтимоий қатламлар онггига мунтазам 
равишда сингдирилар эди. Ана шу механизмни 
ҳаракатга келтириш учун эса давлат тизими 
марказлашган партия ва турли хил ташаббус 
гуруҳлари ниқоби остида мунтазам равишда 
фаолият юритиб келар эди. 
Бугунги кунда, яъни жамоатчилик фикрига 
режавий тарзда бевосита таъсир ўтказиш амалиёти 
Хитой, Шимолий Корея, Куба, Ироқ сингари 
мамлакатларда 
сақланиб 
турибди. 
Аммо, 
ривожланган Fapб ва Шарқ мамлакатларида 
жамоатчилик фикрининг билвосита услублари кенг 
қўлланилиб келмоқда. Бу услуб демократия 
тамойилларига асосланган бўлиб, асосан оммавий 
ахборот воситалари, реклама, норасмий лидерлар 
таъсири, шоу дастурлар ва бошқа омиллар 
воситасида амалга оширилади. 
Фуқаровий 
жамиятда 
инсоннинг 
ўз 
салоҳиятларини юзага чиқазиш ҳамда ўз-ўзини 
ҳимоялаш эҳтиёжи учун табиий равишда муайян 
ижтимоий-сиёсий гуруҳларга аъзо бўлиши тақозо 
этилади. Бу эса инсонга ўзи аъзо бўлган жамият, 
партия орқали ташқи воқеликка ижтимоий таъсир 
этиш 
имкониятини 
ҳам 
юзага 
келтиради. 
Ривожланган мамлакатларда жамоатчилик фикрини 
шакллантиришнинг умумий (оммавий ахборот 
воситалари, телевидения, реклама, шоу-дастурлар) 
ва горизонтал (жамоат ташкилотлари, оила, 
норасмий 
лидерлар, 
корхоналар, 
партиялар) 
йўналишлари амал қилиб келади. Айни вақтда 
таъкидлаш жоизки, шахс ахборот психологик 
хавфсизлигини таъминлаш ниқоби остида ахборот 
ҳуружини глобаллаштиришга интилишдан иборат 
шовинистик ҳаракат ҳам авж олдирилмоқда. 
Масалан, жамоатчилик фикрини бошқариш деб 
номланувчи (Public Relation) тизими орқали 
Америка Қўшма Штатларида жамоатчилик фикрини 
махсус шакллантириш борасида 200.000 дан кўпроқ 
киши доимий фаолият юритиб келади. Биргина 
АҚШ мудофаа вазирлиги фаолиятини тарғиб этиш 
бўйича 15.000 мутахассис ишлайди [2]. 
Худди шундай тизим Англия, Франция, 
Италияда ҳам мавжуд бўлиб, бу мамлакатларда 
берилаётган ахборотларнинг шахсга таъсири, 
аҳолининг 
турли 
қатламлари 
орасида 
ижтимоийлашуви 
кўламларини 
ўрганишга 
ихтисослашган социолог-психолог штатлари амал 
қилиб келади. Мисол учун, Рено заводининг 
Париждаги илмий лойиҳалаш ва моделлаштириш 
маркази (марказда 2,5 минг киши фаолият юритади) 
да 35 кишидан иборат социолог ва психологлар 
гуруҳи доимий иш олиб боради. Шунга ўхшаш 
мисолларни бошқа кўплаб йирик мамлакатлар 
ахборот индустрияси иш тажрибаси орқали ҳам 
кўрсатиш мумин. 
Ижтимоий сўровлар орқали жамоатчилик 
фикрини ўрганиб, уларнинг билдирган фикр-
мулоҳазалари асосида мафкуравий тарғиботни олиб 
бориш 
мумкин. 
Жамоатчилик 
фикрини 
ўрганаётганда асосан учта омилга аҳамият бериш 
керак. Биринчи омил – сўровда иштирок 
этаётганларни 
мазкур 
сўровдан 
ижтимоий 
манфаатдорлигини, 
иккинчи 
омил 
– 
баҳс-
мунозарага сабаб бўладиган вазият, учинчи омил – 
иштирок этаётганлар мазкур фикрга нисбатан аниқ 
фикрлари бўлиши керак. 
Ахборот интевенциясининг бугунги моҳияти 
тоталитар тузум давридаги давлат ва ҳукмрон 
партиянинг директив кўрсатмаларини аҳоли онгига 
тазйиқий сингдириш услубидан фарқ қилади. 
Бугунги кунда ахборот тайзиқи асосан, билвосита 
услублар орқали, яъни, санъат ва маданият, дин, 
саноат маҳсулотлари, таълим тизими орқали амалга 
оширилмоқда. Ахборот ҳуружларига қарши кураш 
жамоатчилик 
фикри 
социологияси 
фанини 
ривожлантиришни тақозо этади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда истиқлол 
йилларининг илк даврлариданоқ жамоатчилик 
фикрини ўрганиш ва ана шу реал эҳтиёжлар асосида 
халқнинг маънавий сарчашмалари булоғини очиш, 
ўзлигини намоён этиш имкониятларини тиклаш 
борасида муҳим қадамлар қўйилди.
Биринчидан, ана шу ижтимоий жараённи ҳам 
назарий ҳам амалий ўрганишга мутасадди бўлган 
социология сохасининг илмий-педагогик асослари 
таркиб 
топтирилди. 
Ўнлаб 
ўқув-услубий 
адабиётлар, манографиялар, илмий тўпламлар 
нашрдан чиқазилди.
Иккинчидан, социология фанининг илмий-
назарий потенциали таркиб топтирилди.
Учинчидан, жамиятнинг турли табақалари 
орасида 
ижтимоий 
фикрни 
ўрганишга 
ихтисослашган профессионал нодавлат ташкилотлар 
тизими шаклланди. 

Download 5,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish