III Международная научно-практическая конференция
382
III International Scientific and Practical Conference
оилани қўллаб-қувватлаш, жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Республикамиз пойтахти Тошкент
шаҳрида жойлашаган ваколатхонаси билан келишган ҳолда Жаҳон соғлиқни
сақлаш ташкилотининг хавфсиз овқатланиш соҳасидаги “5 калит дастури” ни
аҳоли орасида кенг ташвиқоти ва тарғиб қилиш кўзда тутилгани. Бу албатта
аҳоли ўртасида соғлом ва тўғри овқатланиш одатини шакллантиришга, ўз
навбатида халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Аҳолида соғлом ва тўғри овқвтланиш одатини шакллантириш, соғлом
ҳаёт тарзини юритиш мақсадида овқатланиш гигиенаси ҳамда соҳанинг
нутрициолгия, диетология (парҳез таомлар) каби бўлимларида мутахассис
кадрлар етиштириш, уларнинг малака тоифасини янада ошириш ҳамда соғлом
ва тўғри овқатланиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни рағбатлантириш
ва қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.
Республиканинг барча олий таълим муассаларида “Озиқ-овқат
технологияси”, “Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш
технологияси”,
“Озиқ-овқат
хавфсизлиги”,
“Мева-сабзавотчиликда
биотехнология”, “Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик”, “Чорвачилик
маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ҳамда
инновацион
технологияси
ва
сертификацияси”,
“Қишлоқ
хўжалиги
махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” соҳаларига
тааллуқли ўқув дастурларини замонавий талаблар яъни сифат ва меъёрий
андозалар асосида қайтадан ўрганиш ва тегишли ўзгаришлар киритиш вазифаси
топширилган.
Мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилган ва шу худудда сотишга
мўлжалланган ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган ва республика ҳудудига олиб
киритиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг соғлиқ учун ҳавфсизлигини
таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги тўйинган ёғ
кислоталари салмоғини кескин пасайтириш ва уларни тўйинмаган ёғ
кислоталари билан алмаштириш, худди шундай транс ёғларни ҳам тўйинмаган
ёғлар билан алмаштириш ишларини 2021-2025 йиллар оралиғида амалга
ошириш назарда тутилган. Қарорда 2020-2025 йиллар давомида соғлом ва тўғри
овқатланишни
шакллантириш
тизимига
ахборот-комуникация
технологияларини олиб кириш масалаларига алохида эътибор қаратилган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики 2020-2025 йиллар мобайнида мамлакат
аҳолисида соғлом ва тўғри овқатланиш урф-одатини шакллантиришга
қаратилган кенг қамровли ташкилий, хўжалик, ижтимоий-иқтисодий,
молиявий, тиббий ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш туфайли
қуйидаги ижобий натижаларга эришишимиз мумкин.
Жумладан, аҳолининг ўртача умр кўриши ҳар иккала жинсда 2019
йилдаги 75,1 ёшдан 2025 йилга 76,4 ёшга етади ёки 1,2 ёшга ортади.
Эркакларнинг у даврда кутилаётган умр кўриш давомийлиги 72,8 ёшдан 74,1
ёшга етади ёки 1,3 ёшга ортади. Аёлларнинг кутилаётган умр кўриш
давомийлиги эса 77,4 ёшдан 78,7 ёшга етади ёки 1,3 ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |