III Международная научно-практическая конференция
381
III International Scientific and Practical Conference
6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни эса витамин А билан таъминлаш, 2 ёшдан
10 ёшгача бўлган болалар контингенти гижжа касалликларининг олдини олиш
(гелминтозлар профилактикаси) учун махсус дори воситалари берилади.
Қарорнинг яна бир эътиборли томони, унга кура 2022 йил 1 июл
санасидан 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар контингентига, ҳомиладор аёллар
ва бола эмизувчиларга йод дори воситаси, фертил ёшидаги (35 ёшгача туғиш
ёшидаги) аёлларга темир препарати ва фолий кислотаси текинга берилади.
Мамлакатимизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманлар сарҳадларида 2021 йил
апрелидан биринчи ва олий нав буғдой унлари микронутриентлари қўшилган
ҳолда тарқатилиш кўзда тўтилган.
Қарорнинг 2020-2025 йиллар мобайнида амалга ошириш кўзда тутилган
мамлакат аҳолисини соғлом ва тўғри овқатланиш тартибини шакллантириш
соҳасидаги тадбирлар режасини таҳлил қилсак қуйидагиларни билиб оламиз.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор
вазирликлар, Республика Идоралари, ташкилотлари ва муассалари билан
ҳамкорликда 2021-2025 йиллар мобайнида соғлом ва тўғри овқатланиш
одатини шакллантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асосини янада ривожлантириш,
бунда, халқаро норма ва андозаларни эътиборга олган ҳолда ёндашиш
зарурлиги белгиланган.
Шу жумладан, аҳолининг туз истеъмолини камайтириш мақсадида
даволаш профилактика ва таълим муассаларида ош тузини кам ишлатиш
ҳисобидан ва тайёр ва ярим тайёр (полифорбинат) озиқ-овқатлар таркибида
натрийни камайтириш йўли билан эришиш белгилаб берилган.
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) озиқ-овқат ва
қишлоқ хўжалик ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)
соғлом ва тўғри овқатланиш бўйича тавсиялари ҳамда Алименатариус кодекси
меъёрлари асосида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини
таъминлаш соҳасида санитария-гигиена меъёр ва қоидаларини ҳамда давлат
андозаларини мувофиқлаштиришни 2021-2023 йилларда амалга ошириш кўзда
тутилган.
Шунингдек, 2021 йил 1 мартга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
(ЖССТ) маслахатларига биноан озиқ-овқат маҳсулотлари ичида ош тузи,
углеводлар ва ёғ ҳиссаси одам саломатлигига ҳавфсиз йоинки хавфлилигини
белгиловчи нормативларни тайёрлаш, болаларга мўлжалланган озиқ-овқат
маҳсулотлари ва ичимликлар бозорини тартибга солиш, биологик фаол
қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва уларни назорат ва ҳисобга олиш соҳасини
замонавий дозалар асосида мувофиқлаштириш ҳам Соғлиқни сақлаш
вазирлигига топширилган.
Қарорни ўрганиш натижасида шундай хулосага келиш мумкинки,
аҳолининг соғлом, нотўғри овқатланиши билан ва бошқа хасталиклар келиб
чиқишига сабабчи омилларни камайтиришга қаратилган профилактик ишлар
сифати ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Айниқса, 2020-2025 йиллар мобайнида соғлиқни сақлаш вазирлиги Маҳалла ва
Do'stlaringiz bilan baham: |